O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

педогенезни (1862), А.А.Тихомиров ипак 
қуртида сунъий партеногенезни (1886), 
А.О.Ковалевский ҳашаротларда муртак 
варақдарини (1869—71), П. Маршал по-
лиэмбрионияни (1898) кашф этишди.
20-аср давомида дунё энтомофаунаси 


www.ziyouz.com кутубхонаси
148
бўйича жуда катта материал тўпланди; 
назарий ва амалий Э. соҳасида кўплаб 
кашфиётлар қилинди. 20-аср охирларига 
келиб ҳашаротларнинг 1 млн.дан ортиқ 
тури аниқланди; туркумлар сони 40 га 
яқинлашди, ҳашаротлар систематикаси 
қайта кўриб чиқилди ва такомиллашти-
рилди. Э.да янги ва анча нозик методлар 
(электрон микроскопия, кариосистемати-
ка) ва компьютер технологияси, система-
тикада сонли таксономия ва таксономик 
тахлил қўлланила бошланди (америка 
олими Р. Сокал, рус олими Е.С.Смирнов 
ва бошқалар). Ҳашаротлар физиология-
си, нафас олиши (даниялик олим А.Крог), 
айириш (инглиз олими В.Б.Унглсуорт), 
сезги органлари, қутблашган нурни 
қабул қилиш ва унда мўлжал олиш (не-
мис олими К. Фриш) ва бошқалар маса-
лалар кенг миқёсда ўрганила бошланди. 
Ҳашаротлар марказий нерв системаси-
нинг гормон ажратиши (поляк олими С. 
Копец, 1917), туллаш гормонлари—экди-
зонлар (А.Бутенанд, 1954), ҳашаротлар 
ривожланишини бошқарувчи ювенил 
гормон (К. Уильямс, 1956) кашф қилинди.
20-асрнинг 2-ярмига 
келиб 
ҳашаротлар 
ажратадиган 
ва 
улар 
хаттиҳаракатини бошқарадиган феро-
монларнинг кашф этилиши (немис оли-
ми А. Бутенанд ва бошқалар) ҳашаротлар 
хаттиҳаракатини ўрганишга қизиқишни 
кучайтирди. 20-аср ўрталарида асалари-
лар тилининг кашф этилиши (немис зо-
ологи К. Фриш) билан этология Э.нинг 
етакчи тармоқларидан бирига айланди.
Ҳашаротлар экологияси соҳасидаги 
дастлабки йирик тадқиқотлар америка 
олимлари В.Шелфорд (1913) ва Р. Чем-
пен (1931) номи билан боғлиқ. Немис 
олими Г. Блунк (1922) ҳашаротларнинг 
яшаш муҳити билан ўзаро муносабат-
ларини ўрганади ва уларнинг ривож-
ланиши ҳарорат билан боғлиқлигини 
кўрсатади. Норвегия биологи К. Фегри 
(1975) ҳашаротлар билан энтомофил 
ўсимликлар ўртасидаги мураккаб муно-
сабатларни умумлаштиради.
Амалий Э. соҳасида тадқиқотлар 19ва 
20-аср чегарасида ривожлана бошлади. 
Дастлабки йирик ишлар ўрмон, дала ва 
полиз экинларининг зараркунандалари-
ни ўрганишга бағишланган эди (немис 
олимлари Ю. Ратцебург, 1837—44; Г. 
Нердлингер, 1869; Кальтенх, 1874; рус 
олими Ф. П. Кеппен, 188184).
Тиббиёт Э.нинг ривожланиши без-
гак касаллигини тарқатувчи чивиннинг 
ўрганилишидан бошланди (рус олими 
В.Я.Даниловский, 1888; италян олими Э. 
Мартини, 1923, 1941 ва бошқалар). Тиб-
биёт ва ветеринария Э.нинг ривожлани-
шида рус олимлари В.Н.Беклемишевнинг 
безгак чивинини ўрганиш соҳасидаги иш-
лари, Е.Н.Павловскийнинг трансмиссив 
(ҳашаротлар ва бошқалар бўғимоёкдилар 
орқали тарқаладиган) касалликларнинг 
тиббий манбалиги тўғрисидаги таълимо-
ти катта аҳамиятга эга бўлди.
Ўрта Осиё ҳудудида, жумладан, 
Ўзбекистонда Э. соҳасида тадқиқотларни 
рус табиатшунос олими А. Б. Федчен-
ко бошлаб берган. У Олай ва Зараф-
шон бўйлаб ўтказган экспедицияларида 
(1868—71) ҳашаротларнинг 2000 га яқин 
коллекциясини тўплаган. В.Ф.Ошанин 
(1844— 45) Амударё юқори қисмида 
тарқалган ҳашаротларни ўрганади. Унинг 
«Туркистон чала қаттиқ қанотлилари 
фаунаси зоогеофафияси» (1891) асари-
да 700 дан ортиқ ҳашаротлар тўғрисида 
маълумот берилади. 1898 йилда қ.х. за-
раркунандаларини ўрганиш мақсадида 
Туркистон қ.х. жамияти қошида «Чи-
гиртка комитети», 1911 йилда Тошкент-
да Туркистон энтомологик станцияси 
ташкил этилиб, 1925 йилда Ўзбекистон 
ўсимликларни ҳимоя қилиш станциясига 
айлантирилади. Станцияда қ.х. зарарку-
нанда ҳашаротларини ўрганиш ва уларга 
қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш 
бўйича бир қанча тадқиқотлар олиб бо-
рилди (В.И. Плотников, В.В.Яхонтов, 
П.П.Архангельский, В.В.Никольский). 
1929 йил ғўза зараркунандаларини 
ўрганиш бўйича махсус станция ташкил 
этилиб, 1958 йилда унинг базасида Ўрта 
Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий 


www.ziyouz.com кутубхонаси
149
текшириш институти очилди.
Ўзбекистонда тиббиёт ва ветерина-
рия Э.си соҳасидаги тадқиқотлар безгак 
касаллиги қўзғатувчисини ўрганиш би-
лан бошланди. 1913 йилда Туркистонда 
одам ва ҳайвонлар тропик касалликла-
рини ўрганиш бўйича ўтказилган экс-
педиция ҳисоботида безгак касаллигини 
тарқатувчи чивинлар тўғрисида маъ-
лумот берилади (В.Л.Якимов). 20-аср-
нинг 20—30-й.ларида безгак касаллиги 
ва безгак пашшасини ўрганиш бўйича 
кенг миқёсда тадқиқотлар олиб борила-
ди (Н.И.Ходукин, Л.М.Исаев); безгакни 
тадқиқ этувчи бир қанча станциялар ва 
Самарқанд шаҳрида Тропик касалликлар 
(ҳоз. Тиббиёт паразитологияси) институ-
ти ташкил этилди. 1920 йилдан бошлаб 
Туркистон давлат ун-ти кафедралари 
қошида энтомология соҳасидаги ишлар 
бошлаб юборилди (А.Л.Бродский). Қон 
сўрувчи икки қанотлиларни ўрганиш 
бўйича Ўзбекистон ФА Зоология ин-тида 
олиб борилган ишлар улар турлари тар-
киби, тарқалиши, экологик хусусиятлари 
ва эпидемиологик аҳамиятини аниқлашга 
имкон берди (Э.И.Ган, М.К. Қодирова).
Э. 
соҳасида 
олиб 
борилаётган 
тадқиқотлар туфайли ҳозир ғўза ва 
бошқалар қишлоқ хўжалиги экинла-
ри ҳамда омбор зараркунандалари 
тўғрисида катта маълумотлар йиғилди 
(В.В.Яхонтов, А. Г. Давлетшина), кузги 
ва ғўза тунламининг тез кўпайиб кети-
шини прогноз қилиш методлари ишлаб 
чиқилди (К.И.Ларченко, Ф.М.Успенский, 
Ф.Н.Степанов, 
С.А.Журавская, 
А. 
Ш.Ҳамроев ва бошқалар); ғўза май-
салари ва илдизида зараркунандалик 
қилувчи ҳашаротлар (Р.О. Олимжо-
нов), қ.х. маҳсулотлари захиралари (СМ.
Алимуҳамедов), боғ ва ўрмон зараркунан-
далари (Х.Т.Невский, М.И.Кособуцкий, 
И.К. Махновский) ўрганилди.
Ҳоз. даврда Э. соҳасида асосий 
зътибор ҳашаротларнинг хилмахилли-
ги, уларнинг ноёб ва йўқолиб бораёт-
ган турларини ўрганиш, зараркунанда 
ҳашаротлар (жумладан термитлар)га 
қарши курашнинг атроф муҳитга кам 
зиён етказадиган илмий тадқиқот иш-
лари олиб борилмоқда. Бу мақсадда ҳар 
хил биологик фаол препаратлар, жумла-
дан, аттрактантлар, феромонлар ва жин-
сий гормонлардан фойдаланиш методла-
ри ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистонда Э. 
соҳасида тадқиқотлар Ўзбекистон ФА 
Зоология инти, Ўсимликларни ҳимоя 
қилиш инти, Сабзавот, полиз экинла-
ри ва картошкачилик инти, Манзарали 
боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий-
ишлаб чиқариш маркази, Республика ка-
рантин лаб.си, Ветеринария институти 
ҳамда деярли барча олий ўқув юртлари 
кафедраларица олиб борилади.
Ад.: Бей-Биенко Г.Я., Обшая энтомо-
логия, 2 изд., И., 1971; Насекомме Узбе-
кистана, Т., 1993; Мавлонов О., Хуррамов 
Ш., Умуртқасизлар зоологияси, Т., 1998.
Жалолиддин Азимов, Очил Мавлонов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish