www.ziyouz.com кутубхонаси
147
1) кўп ҳужайрали ҳайвонларнинг ички
муртак қавати. Бирламчи оғизлиларда Э.
бирламчи ичакнинг ички юзасини қоплаб
туради; ундан ўрта ичак ва ҳазм безлари
ҳосил бўлади. Иккиламчи оғизлиларда Э.
ичакнинг ички қаватини ҳосил қилади.
Умуртқалиларда Э.дан ичакнинг шиллиқ
қавати ва у билан боғлиқ безлар (жигар,
меъда ости бези ва бошқалар) ҳосил
бўлади. Балиқларнинг сузгич пуфаги
ва ички жабралари, қуруқликда яшовчи
умуртқалилар ўпкалари ҳам Э.дан ри-
вожланади. Хордалиларда Э. ва унинг
ҳосилалари эктодермал органлар (оғиз,
орқа чиқарув тешиги, жабра ёриқлари)
ва хордомезодерманинг ривожланишини
индукция қилади; 2)
бўшлиқичлилар тана
девори ички қавати. Баъзан «Э.»
эндодер-
ма терминининг синоними сифатида ҳам
ишлатилади.
ЭНТОМОЗЛАР (юн. — ҳашарот ва
— касаллик) — қон сўрувчи ҳашаротлар
қўзғатадиган ҳайвонлар касалликлари.
Энг кўп тарқалган Э. битлаш,
гастрофи-
лёзлар, ринэстроз, мелафагоз,
гиподерма-
тоз ва бошқалар.
ЭНТОМОЛОГИЯ
(лот. —
ҳашаротлар ва
...логия) — ҳашаротлар
тўғрисидаги фан. Ҳашаротларнинг ту-
зилиши, ҳаёт кечириши, уларнинг ин-
дивидуал ва тарихий ривожланиши,
хилмахиллиги, ер юзида тарқалиши,
яшаш муҳити билан муносабатлари ва
бошқаларни ўрганади. Вазифасига бино-
ан, назарий, яъни умумий Э. ва амалий Э.
фарқ қилинади. Умумий Э. ҳашаротлар
морфологияси, эмбриологияси, физиоло-
гияси, биокимёси, этологияси, энтомоге-
ографияси, палеонтологияси, системати-
каси ва бошқалар фанларга ажратилади.
Бу фанларни ўрганиш объектига биноан,
янада кичикроқ бўлимларга ажратиш
мумкин. Мас, систематика таркибида ко-
леоптерология — қаттиқ қанотлиларни,
лепидоптерология — капалакларни, мир-
микология — чумолиларни ўрганади.
Амалий Э.нинг ўрганиш объекти —
қ.х. ўсимликлари ва маҳсулотлари за-
раркунандалари, одам, ҳайвонлар ва
ўсимликларнинг паразитлари ҳамда
халқ хўжалигида ва табиатда фойдали
аҳамиятга эга бўлган ҳашаротлар. Ама-
лий Э. ҳам ўз вазифасига биноан, ўрмон
зараркунандалари (ўрмон Э.си), қ.х.
экинлари зараркунандалари (қ.х. Э.си),
хонаки ва ёввойи ҳайвонларда паразит-
лик қилувчи ҳашаротлар (ветеринария
Э.си), одамда паразитлик қилувчи (тиб-
биёт Э.си) ҳамда одам фойдаланади-
ган маҳсулот берадиган тут ва дуб ипак
қурти (ипакчилик), асаларни (асаларичи-
лик) ўрганадиган фанларга ажратилади.
Э. фани фақат 17-асрда голландия
олими Я. Сваммердамнинг асалари ана-
томияси ва ривожланиши (1669), италия
олимлари М. Мальпигининг ипак қурти
анатомияси ва ривожланиши (1686) ва
Ф. Буонаннининг ҳашаротлар оғиз ор-
ганларининг тузилиши, немис олими И.
Гедартнинг ҳашаротлар метаморфози
тўғрисидаги ишлари асосида шаклланди.
Швед олими К.
Линней ҳашаротларнинг
замонавий систематикасига асос сол-
ди. У ҳашаротларнинг 1936 турига тав-
сиф бериб, қанотларининг тузилиши
асосида уларни 9 туркумга ажратади
ва
бинар номенклатурани асослаб бе-
ради. 19-асрда инглиз энтомологлари
У. Кёрби, Ж. Уэствуд ва Ж. Леббок яна
бир неча туркумларни тавсифлаб бе-
ришди. Франиия энтомологи П. Латерл
ҳашаротларнинг синф ҳажмидаги систе-
матикасини таклиф этди. 1831. Ч.
Дар-
виннит «Турларнинг келиб чиқиши»
(1859) асарининг юзага келиши билан
ҳашаротлар систематикаси филогене-
тик асосда тузила бошланди. 19-аср-
нинг 2-ярмида ҳашаротлар анатомияси
ва метаморфози тўғрисида йирик ишлар
пайдо бўлади. Рус олимлари Н.П.Вагнер
Do'stlaringiz bilan baham: