O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭНТЕЛЕХИЯ (юн. — тугал, му-
каммал ва — эгаман) — Аристотель 
фалсафасидаги тушунча; борлиқдаги 
биронбир имкониятнинг амалга ошуви, 
шунингдек, ана шу амалга ошишнинг 
ҳаракатлантирувчи омилини (мас, жон 
тананинг Э.си сифатида) билдиради ва 
борлиқнинг тўртта асосий принципи — 
шакл, материя, иштирок этувчи сабаб 
ва мақсад бирлигини ифодалайди. Э.да 
ҳодисаларни тушунтиришнинг теле-
ологик принципи (қ. Телеология) намо-
ён бўлади. «Э.» термини ўрта аср фал-
сафасида, Г. В. Лейбниц таълимотида 
сақланган. Биологик ҳодисалар сабабла-
рини ғайритабиий кучлардан қидириш 
ҳам ана шу тушунча билан боғлиқдир (қ. 
Витализм.) 
ЭНТЕРИТ (юн. — ичак) — ингичка 
ичакнинг яллиғланиши. Одатда, Э. якка 
ҳолда кечмай, аксари ингичка ва йўғон 
ичакларнинг баравар яллиғланиши — 
энтероколит ёхуд ичак ва меъданинг бир 
вақтда яллиғланиши — гастроэнтерит 
кўринишида учрайди. Ўткир ва сурунка-
ли Э. фарқданади. Ўткир Э. аксари ёз ва 
кузда (кўпроқ иссиқ вақтда) кузатилади. 
Одамда, овқатдан бўладиган токсикоин-
фекциялар (яъни бузилиб қолган гўштли 
таомлар, чала, хом пиширилган овқат, 
тоза ювмай ейилган мева, сабзавот ва ҳ.к.), 
баъзи кимёвий моддалар (симоб, йод, ай-
рим саноат заҳарлари), шунингдек, баъзи 
доридармонлардан заҳарланиш, айрим 
мевачеваларнинг организмга аллергик 
таъсири, бадҳазм овқатларни кўп ейиш 
ва бошқалар ўткир Э. га сабаб бўлади. 
Организмнинг қизиб кетиши ёхуд совуқ 
қотиши, жазирама иссиқда муздек ичим-
ликлар ичиш, ичакда гижжа бўлиши ва 
ҳ.к. ҳам ўткир Э. келиб чиқишига олиб 


www.ziyouz.com кутубхонаси
145
келади. Э., шунингдек, баъзи юқумли 
касалликлар (ич терлама, паратифлар 
ва бошқалар) оқибатида пайдо бўлиши 
мумкин. Ичакларнинг яллиғланиш тар-
зига кўра, Э.нинг бир неча хили (ката-
ралфолликуляр, йирингли, ярали) фарқ 
қилинади. Катарал шакли кўп учрайди. 
Э.да ичак шиллиқ қавати қизариб, шиша-
ди ва унга донадона қон қуйилади; ичак 
деворидан кўп шилимшиқажралади, 
эпителиал қавати кўчиб тушади. Э.да 
тўсатдан қорин ва киндик атрофи сан-
чиб оғрийди, қулдирайди, тез-тез (сут-
касига 5—10 марта) ич суради, бемор-
нинг кўнгли айниб, қайт қилади. Баъзан 
қусуққа шилимшиқ ва қон аралашади, 
бемор иситмалаб, иштаҳаси йўқолади, 
терлайди, оғзидан сув келади. Агар ин-
гичка ичак кўпроқ зарарланган бўлса, ку-
нига 4—7 марта ич суради, ахлат дастлаб 
қуюқ, кўп, қўланса, кейин суюқ, кўпириб 
(баъзан ачимсиқ ҳидли) келади, ич кел-
гандан сўнг оғриқ тўхтайди. Касаллик, 
аксари йўғон ичакда бўлса вақтбевақт 
йўғон ичак бўйлаб оғриқ тутади, сутка-
сига 10—15 марта ич кетади, ахлатда 
кўп шилимшиқ, баъзан қон бўлади. Э.да 
кўп қусиш ва ич кетиши туфайли орга-
низм сувсизланади (беморнинг териси 
қуруқшайди, оғзи қуриб, ҳидланади, тили 
карашланиб, лаблари қовжирайди, қорни 
дам бўлади ва ҳ.к.), юрак фаолияти суса-
яди, қон босими ва гавда т-раси пасайиб, 
беморнинг ранги кетади, кўзлари киртая-
ди; оғирроқ ҳолларда оёққўллари музлаб, 
тортишибтортишиб туради. Ўткир Э., 
тўла ва тўғри даволанса бемор соғайиб 
кетади. Акс ҳодда сурункали тус олади. 
Сурункали Э.нинг келиб чиқиш сабабла-
ри ўткир Э.никига ўхшаш. Шунингдек, 
бу Э. баъзан меъда, ўт қопи, жигар ёки 
меъда ости бези касалликларида ичак 
деворининг зарарланиши ёки овқатда 
витаминлар танқислиги ва бошқалар 
оқибатида пайдо бўлади. Бунда ингич-
ка ва йўғон ичаклар деворининг ҳамма 
қатлами шикастланади; ичак деворининг 
сўриш ва ҳаракат функцияси бузилади. 
Сурункали Э. гоҳ зўриқиб, гоҳ босилади.
Даво беморнинг умумий аҳволи ва 
касаллик белгиларига қараб тайинлана-
ди. Сурункали Э.ни даволашда, асосан, 
парҳез ва вақтида қатъий режим билан 
овқатланиш яхши фойда беради. Ошлов-
чи моддалар тутган (беҳи, нок ва ҳ.к.) 
мевалар сувидан ичиб туриш, касаллик 
зўриққанда юмшоқ таомлар ейиш, вита-
минлар қабул қилиш тавсия этилади. Ол-
дини олиш: доим озиқ-овқатларни яхши-
лаб пишириб ейиш, тўғри овқатланиш, 
шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, 
пашшаларни қириш ва ҳ.к.дан иборат.
Э. ҳайвонларда ҳам учрайди, ёш мол-
ларда оғир ўтади. Э. бирламчи ва икки-
ламчи, ўткир ва сурункали, дифтерик, 
геморрагик, ярали, флегмоноз ва ката-
рал бўлади. Бирламчи Э. доим бир хил, 
сифатсиз, чириган ва замбуруғ босган 
озуқа билан боқишдан, иккиламчи Э. ин-
фекцион ва инвазион касалликлар нати-
жасида келиб чиқади. Касал ҳайвоннинг 
иштаҳаси йўқолади, шиллиқ пардалари 
сарғаяди. Йўғон ичаги яллиғланганда ичи 
кетади, кейинчалик ичи қотади. Касал-
лик оғир ўтганда ҳайвон нобуд бўлади. 
Даволаш: ични юмшатувчи дорилар (на-
трий ва магний сульфат), антибиотиклар 
ва бошқалар берилади. Ичакларни дезин-
фекцияловчи дорилар ичирилади.
Олдини олиш: чорва моллари сифатли 
емхашак билан боқилади, озиқлантириш 
режимига риоя қилинади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish