www.ziyouz.com кутубхонаси
143
кимёвий, электромагнит майдон энер-
гиялари ва бошқалар вақт ўгиши билан
ортиб боради. Аммо энергиянинг барча
турлари йиғиндиси вақт ўтиши билан
ўзгармайди. Тизимда содир бўлаётган
жараёнларнинг табиатига қараб, Э.с. ва
а. қ. турлича ифодаланади ва математик
шаклда ёзилади.
Классик
физикада
модданинг
сақланиш қонуни тинч ҳолатдаги масса-
нинг сақланишини ифодалайди. Холбу-
ки, тинч ҳолатдаги масса сақтанмаслиги
мумкин, чунончи, шундай ҳолда
анниги-
ляция ҳодисасида рўй беради. (4) форму-
ладан тинч ҳолатда турган жисмга тур-
ли усуллар билан берилган
ЛЕ энергия
жисм массасининг
Ат га ортишига сабаб
бўлишини кўрсатади.
Барча моддий ҳодисалар учун, улар-
нинг табиати ва характеридан, каттаки-
чиклиги, масштабидан қатъи назар, Э.с
ва а. қ. энг асосий қонунлардандир. Фан
соҳасидаги янги ғоялар ва фактларда
баъзан Э.с ва а.қ.ни инкор этувчи айрим
фикрлар учраб турган. Чунончи, радио-
активлик ёки ремирилиш хрдисалари
Э.с ва а.қ.га қарши кечади деган фикрлар
ҳам бўлган. Лекин масалани тегишли ра-
вишда назарий ва экспериментал таҳлил
қилиш натижасида Э.с. ва а.қ. ҳақиқатан
тўғри ва универсал қонун эканлиги
аниқданди. Элементар зарралар, галак-
тикалар ва метагалактикалар дунёсида
рўй берувчи ҳодисаларни ўрганишда Э.с.
ва а.қ. билан боғлиқ зиддиятлар ва муам-
молар ҳозирги замон физикасида ҳар то-
монлама текширилмоқда.
Э.с ва а.қ.дан ташқари импульснинг
сақланиш қонуни, импульс моментининг
сақланиш қонуни ва электр заряднинг
сақланиш қонуни, ҳ. қ. катталикларнинг
сакланиш қонунлари бор. Уларнинг ҳар
бири қандайдир симметрия хусусияти
билан боғланган. Жумладан, Э.с. ва а.қ.
вақт симметрияси, вақтнинг бир жинсли-
лиги хусусияти билан боғланган (қ.
Сим-
метрия).
Аброр Нўъмонхўжаев.
ЭНЕСКУ Жорже (1881.19.8, ҳоз.
Жорже Энеску, Руминия — 1955.4,5 Па-
риж) — румин композитори, скрипка-
чи, дирижёр, педагог. Замонавий румин
композиторлик мактаби асосчиси. Вена
(1893) ва Париж (1899) консерватория-
ларини тугатган. Услуби миллий мусиқа
(лэутарлар ижоди) ҳамда Европа ком-
позиторлик санъати (айниқса, мусиқий
романтизм ва импрессионизм) анъанала-
рининг уйғунлашувига асосланган. Ижо-
дида инсоннинг қисмат устидан эришган
ғалабаси («Эдип» операси, 1936, ижод-
нинг чўққиси; 3 симфония, 1905—18; Ка-
мер симфония, 1954; сўнгги квартетлар,
1944—51 ва бошқалар), Ватан (миллий
қуйларга асосланган «Румин поэмаси»,
1897; 2 румин рапсодияси, 1901; скрипка
ва фортепиано учун 3 сонатаси, 1906 ва
бошқалар) ва бошқалар мавзулар ёрқин
ифодасини топган. Э. №99 йилдан Евро-
па ва Америка мамлакатларида гастролда
бўлиб жаҳоннинг энг йирик скрипкачи ва
дирижёрларидан бири сифатида шуҳрат
қозонган. Улуғвор ва жўшқин ижро услу-
би мукаммал техникага асослаиган. Кенг
қамровли репертуаридан мумтоз (Бах,
Моцарт, Бетховен, Брамс ва бошқалар) ва
замонавий (айниқса, франнуз), шунинг-
дек, румин композиторлари асар лари
ўрин олган. 1958 йилдан Бухарестда Э.
номидаги Халқаро мусиқа фестивали
ўтказилади.
ЭНЗЕЛИ
(1925-80
йилларда
Паҳлавий) — Эроннинг шим. қисмидаги
шаҳар. Аҳолиси 60 минг кишидан зиёд.
Каспий денгизининг жан. соҳилидаги
йирик порт. Балиқ овлаш ва уни қайта
ишлаш маркази. Озиқ-овқат, ёючсозлик
саноати корхоналари, кема верфи бор.
Денгиз курорти.
Do'stlaringiz bilan baham: