O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

гетика).
Иссиқлик Э.си — Э.нинг иссиқликни 
иссиқлик двигателлари ва бошқалар ёр-
дамида бошқа энергия турлари (механик 
энергия, электр энергияси) га айланти-
риб берувчи иссиклик техникаси бўлими. 
Иссиқтик Э.сида асосий иссиқлик ва 
электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхо-
на иссиклик электр ст-ялари (ИЭС) ҳамда 
Давлат иссиқлик электр ст-яси (ДИЭС) 
ҳисобланади. Йирик ДИЭС лар: Сирда-
рё ДИЭС (3000 МВт), Тошкент ДИЭС 
(1850 МВт), Толимаржон ДИЭС (лойиҳа 
бўйича 3200 МВт). Ўзбекистоннинг 
иссиқтик электр ст-ялари республикада 
ишлаб чиқарилаётган электр энергияси-
нинг қарийб 85% ини ташкил қилади.
Ўзбекистоннинг ёқилғи баланси-
да газ ва кўмирнинг салмоғи катта (қ. 
Газ саноати, Иссиқлик энергетикаси), 
«Кўмир» акциядорлик жамияти ҳам 
«Ўзбекэнерго» таркибига киради.
Фанда 
Э. 
муаммолари 
билан 
шуғулланишда изчил и. т. ишларига 
асосланган ҳолда Э. тараққиётининг 
қонуниятлари, табиий анъаналари ва оп-
тимал ечимлари ўрганилади, Э.ни опти-
мал бошқаришнинг асослари шаклланти-
рилади, Э.нинг комплекс муаммолари, шу 
жумладан, унинг атроф муҳитга таъсири, 
яъни экология масалалари, Э.га доир фан 
ва техника тараққиёти масалалари ва 
бошқалар ҳал қилинади. Ўзбекистонда 
Э. фанларининг ривожланиши 20-аср 
30-й.лари охири ва 40-й.ларига тўғри ке-
лади. Э.га доир и. т. ишлари Э.нинг усту-
вор комплекс масалаларини ва амалий 
муаммоларини ҳал қилишга қаратилди. 
Электр энергиясини узоқ масофага уза-
тиш билан боғлиқ масала — ўзгарувчан 
токни ўзгармас токка айлантириш на-
зарияси, асинхрон ва синхрон маши-
наларнинг магнит оқимлари ўз-ўзидан 
уйғонишини таъминлашни ҳисоблаш 
усуллари, электрон қурилмаларидаги 
шикастланишнинг мураккаб турлари на-
зариясини ривожлантириш каби усту-
вор масалалар билан шуғулланилди, ги-
дроэлектр ст-ялари қувватини самарали 
тақсимлашни ҳал қилишга доир ишлар 
бажарилди. 40-й.лар охири ва 50-й.лар-
да и. т. ишлари электр ст-ялари, электр 
тизими ва жиҳозлари ишини яхшилаш, 
пухталигини ошириш, самарадорлигини 
кўтаришга қаратилди (Н. Н. Шчедрин, 
Ҳ. Ф. Фозилов), электр тизимларини 
ҳисоблашнинг ихчам назарияси ва усул-
лари яратилди (Ҳ. Ф. Фозилов, К. Р. Ал-
лаев, Т, X. Носиров ва бошқалар). Электр 
тизимлари режимини ифодалайдиган 
катта ўлчамли чизиқлимас тенгламалар-
ни ечиш (С. С. Солиҳов), юқори кучла-
нишли электр узатиш линияларидан ки-
чик қувватларни олиш схемаларини яра-
тиш, ҳисоблаш назарияси ва усулларини 
ишлаб чиқиш (Н. Р.Ғанихўжаев) масала-
лари тадқиқ қилинди.
Ўзбекистон 
энергетикаси 
риво-
жи учун табиийиклим шароитларидан 
оқилона фойдаланиш мақсадида қайта 
тикланувчи энергия манбаларидан, ху-
сусан, қуёш энергияси, шамол кучи, ер 
ости сувлари ҳарорати ва кичик гидроэ-
лектростялардан фойдаланиш масалала-
ри борасида кенг тадқиқот ишлари олиб 
борилди (Г. А. Гриневич, Р. А. Зоҳидов). 
И. ч. жараёнларини автоматлаштириш ва 
телемеханизациялаш ҳамда энергетика 
тизимларида ўлчаш техникаси, ўлчаш 
аниқлиги, пухталиги ва самарадорлиги-
ни ошириш каби илмий натижаларга эри-
шишда муҳим тадқиқотлар амалга оши-
рилди (акад. Ж. Абдуллаев). Иссиқлик 
Э.си ва иссиклик техникаси соҳасида 
ёқилғидан фойдаланишнинг янги техно-
логияси ва иссиқлик энергиясидан сама-
рали фойдаланиш каби муҳим тадқиқот 
ишларига аҳамият кучайтирилди (Р. А. 
Зоҳидов, С. Қ. Исматхўжаев). Саноат-
нинг бир қанча соҳаларида энерготежам-
корлик, энергиядан оқилона фойдала-


www.ziyouz.com кутубхонаси
140
ниш, ГЭС лар жиҳозларини диагностика 
қилиш, машина ёрдамида суғориладиган 
насос ст-ялари учун янги электр юритма-
лар яратиш (Т. С. Камолов), Ўзбекистон 
электр корхоналарининг нормал ишла-
шини ЭҲМ ёрдамида ҳисоблаш (Э. Пай-
зиев), электрофизиканинг физиктехник 
муаммолари бўйича бир қанча илмий 
натижаларга эришилди. Ўзбек олимлари 
томонидан автоматлаштирилган электр 
юритмаларининг янги авлоди яратилди. 
Ярим ўтказгичли элементлар асосида 
инверторларнинг бир қанча схемалари 
таклиф этилиб, уларни частотасига кўра 
бошқарилувчи асинхрон, бир фазали 
конденсаторли асинхрон ва синхрон мо-
торли айланиш тезлигини ўзгартиришга 
қўллашлик муаммолари ишлаб чиқилди 
(М. 3. Ҳомидхонов, С. 3. Усмонов, Н. 
М. Усмонхўжаев, А. А. Хошимов, К. 
Мўминов).
Бу йўналишда олиб борилган иш-
ларнинг бири — бу янги принципда 
ишлайдиган махсус электр машинала-
ри — кўп роторли асинхрон моторлари-
нинг яратилиши бўлди (А. Дадажонов, 
3. Ш. Исамуҳамедов). Электромагнит-
ли вал принципи таклиф этилди ва иш-
лаб чиқилди. Бу бир-бирига механик 
равишда боғланмаган бир неча меха-
низмларнинг айланиш тезликларини 
ўзаро мувофиқлаштиришни таъминлов-
чи электромагнитли қурилмадир (Н. М. 
Усмонхўжаев). Саноат ва қурилишда 
кенг қўлланиладиган титрама ғалвирлар 
учун электр юритмаларининг янги турла-
ри яратилиб, и. ч.га жорий этилди (Н. X. 
Бозоров). Икки моторли электр юритма-
лар, шунингдек, қутблари кенг ўзгаришга 
эга бўлган асинхрон моторлари назария-
лари яратилди (X. Г. Каримов). Электр 
занжирлари ва тизимларининг чизикли 
бўлмаган назарияси ва ҳисобий усулла-
рига доир ҳамда автоматика ва ҳисоблаш 
техникаси элементларини ишлаб чиқиш 
бўйича мактаб яратилди (Ғ. Р. Раҳимов).
Параметрик занжирлар ва тизим (3. 
И. Исмоилов), бошқариш элементлари 
ва техника воситалари (П. Ф. Ҳасанов), 
автопараметрик тебранишлар зашкир-
ларида ўзгарувчан ток фазалар сони ва 
частотасини ўзгартириш (А. С. Каримов) 
назариялари яратилди. Энергетика ти-
зимларининг самарадорлигини ошириш, 
қувватни тежаш ва экологик соф энер-
гетиканинг долзарб муаммолари бўйича 
фундаментал тадқиқотлар олиб борила-
ди. Янги энергия манбаларини топиш, 
қайта тикланувчи энергия манбалари 
самарадорлигини ошириш ҳамда уларни 
энергия тизимида қўлланиш кўламини 
кенгайтириш истиқболли масалалардир. 
Ўзбекистон Республикасида Э. масалала-
ри билан, асосан, Ўзбекистон ФА Энер-
гетика ва автоматика институтипз., 
Ўзбекистон миллий унтида, Тошкент 
техника унтида, соҳа бўйича и. т. инсти-
тутларида шуғулланилади. Республикада 
Э. фани тараққиёти Ғ. Раҳимов, Ҳ. Фози-
лов, М. Ҳомидхонов ва бошқалар олимлар 
номи билан боғлиқ.
Эргаш Шоисматов, Ромэн Зоҳидов. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish