O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭНЕРГИЯ (юн.— ҳаракат, фаолият) 
— ҳар қандай кўринишдаги материя, ху-
сусан, жисм ёки жисмлар тизимини таш-
кил этувчи зарралар ҳаракатининг ҳамда 
бу зарраларнинг ўзаро ва бошқалар зар-
ралар билан таъсирларининг миқдорий 
ўлчови. Халқаро бирликлар тизимида 
Э. худди иш каби жоулда; атом физика-
си, ядро физикаси ва элементар зарра-
лар физикасида эса электронвольт он 
ўлчанади. Э. йўқдан бор бўлмайди ва 
мавжуд Э. йўқолмайди, фақат у бир тур-
дан иккинчи турга ўтади (қ. Энергиянинг 
сақланиш ва айланиш қонуни). Физикааа 
материя ўзаро боғланган модда ва май-
дон шаклида ўрганилади. Материянинг 
ҳаракатларига мос ҳолда Э. шартли ра-
вишда механик, ички, электромагнит, 
кимёвий ва бошқалар турларга ажратиб 
текширилади. Мас, кимёвий Э. электрон-
ларнинг кинетик Э.си ҳамда электрон-
ларнинг бир-бири ва атом ядролари билан 
ўзаро таъсирлари натижасида вужудга 
келган Э.лар йиғиндисига тенг. Муайян 
тизимнинг ҳолатини ифодаловчи пара-
метрларга боғлиқ бўлиб, тизимнинг ҳар 
бир ҳолатига аниқ бир Э. қиймати тўғри 
келади. Тизим1шнг исталган ҳолатидаги 
Э. қиймати тизим бу ҳолатга қандай усул 
билан келганлигига боғлиқ эмас. Биноба-
рин, Э. тизим ҳолатининг функциясидир. 
Туташ муҳит ёки майдон учун Э. зичлиги 
ва Э. оқими тушунчалари қўлланилади. 
Бирлик ҳажмдаги энергия Э. зичлиги ва 
Э. зичлигининг унинг тарқалиш тезли-
гига кўпайтмасига тенг катталик эса Э. 
оқими деб аталади. 
Тартибсиз 
ҳаракатланувчи 
жуда 
кўп зарралардан иборат тизимларнинг, 
яъни макроскопик жисмларнинг ўзаро 
таъсирида иссиклик миқдори муҳим 


www.ziyouz.com кутубхонаси
142
роль ўйнайди. Тизимнинг механик 
ҳаракатланиши учун ташқи кинетик 
Э.сини, бошқа тизимлар билан майдон-
ларнинг ўзаро таъсири ташқи потенциал 
Э.сини ҳосил қилади. Тизимнинг ташқи 
Э.си ташқи кинетик ва ташқи потенциал 
Э.лари йиғиндисига тенг. Макроскопик 
ҳаракатсиз, бошқа тизимлар ва майдон-
лар билан ўзаро таъсир қилмаган тизим 
Э.си унинг ички энергияси бўлади. Ти-
зимнинг ҳар қандай ҳолатидаги ички 
Э.си аниқ қийматга эга, яъни ички Э. 
ҳолат функциясидир. Тизимни ташкил 
қилган атомлар ва молекулаларнинг 
Э.лари, улар таркибидаги электронлар, 
ядроларнинг ўзаро таъсир Э.лари ва ҳ.к. 
ички Э. таркибига киради.
Термодинамикада 
эркин 
Э. 
ва 
боғланган Э. тушунчалари қам кенг 
қўлланилади. Баъзан Э. турлари ичида 
иссиқлик Э.си ҳам мавжуд. Тизим зарра-
ларининг бетартиб ҳаракат Э.си иссиқлик 
Э.си деб аталади. 
Ҳар қандай жисм ёки элементар зар-
ра Э.га эга экан, у массага ҳам эга. Аммо 
шундай зарралар ҳам мавжудки, улар-
нинг тинч ҳолатдаги массаси нолга тенг, 
бинобарин тинч ҳолатдаги Э.лар ҳам 
нолга тенг. Фотонлар ва нейтронлар 
шулар жумласига киради. Атом ядроси 
нуклонлардан ташкил топган. Ядронинг 
тинч ҳолатдаги массаси нуклонларнинг 
тинч ҳолатдаги массалари йиғиндисига 
тенг эмас Бу икки масса айирмаси АМ 
ядронинг масса дефекти дейилади. 
Классик физика тушунчаларига асо-
сан ҳар қандай тизимнинг ҳолатлари уз-
луксиз равишда ўзгариб, Э.си узлуксиз 
қийматларга эга бўлиши мумкин. Аммо 
квант назариясига асосан ҳаракатлари 
чегараланган ҳажмдаги фазода содир 
бўлаётган микрозарралар ҳар қандай 
ҳолатларда бўла олмайди, у фақат махсус 
ҳолатлардагина бўлиши мумкин, бино-
барин бу ҳолатларга тегишли Э. узлукли 
қийматларга эга бўлади. 
Ташқаридан Э. квантини қабул 
қилган тизим кўпроқ Э.ли ҳолатга ўтади. 
Э. квантини ташқарига чиқариш натижа-
сида тизим камроқ Э.ли ҳолатга қайтади.
Барча табиат ҳодисалари, инсон-
нинг бутун ҳаёти ва фаолияти Э. билан 
боғлиқ. Кенг кўламли энергетика соҳаси 
Э. тушунчасига асосланган. Э. шаклла-
рини ўзаро алмаштириш, Э.ни узоқ ма-
софаларга узатиш, унинг маълум ман-
баларидан фойдаланиш, янги Э. манба-
ларини қидириш каби масалалар фан ва 
техника учун асосий муаммолардан бири 
ҳисобланади. Сув, шамол, ўрмон, кўмир, 
нефть, газ каби чекланган ер бойликла-
ридан катта суръатлар билан фойдалани-
лиши натижасида улар тобора камайиб 
бормоқда, бинобарин кишилик жамияти 
олдида турган долзарб масала янги Э. 
манбаларини қидириб топиш. Ҳоз. кунда 
диққатга сазовор бўлган янги Э. манба-
лари Қуёш (қ. Гелиотехника, Гелиофи-
зика) ва атом ядроси ҳисобланади. Оғир 
элемент ядроларининг парчаланишидан 
ҳосил бўладиган Э.дан халқ хўжалигида 
тобора кенг фойдаланилмоқда (қ. Атом 
реактори, Атом электр станцияси). 
Енгил элемент ядролари қўшилишидан 
оғирроқ 
элемент 
ядролари 
пайдо 
бўлишида ажралиб чиқадиган Э.дан фой-
даланиш энг муҳим масалалардан бири 
ҳисобланади.
Аброл Нўъмонхўжаев. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish