O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ЭМБРИОН (юн.), пушт, муртак —  www.ziyouz.com кутубхонаси 124



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭМБРИОН (юн.), пушт, муртак — 


www.ziyouz.com кутубхонаси
124
дастлабки тараққиёт босқичидаги орга-
низм; тухумпарда ва пуштпарда ичида 
бўлади. Одатда, уруғланган тухумдан 
ривожланади, тухум ичидаги захира озиқ 
моддалар ёки она организмидаги озиқ 
моддалар билан озиқланади. Одам ва 
ҳайвонлар Э.ини эмбриология ўрганади.
Ўсимликлар муртаги янги индивид 
бошланғичидир. У муртак халтачаси-
даги тухумҳужайранинг уруғланишидан 
ёки нуцеллус ҳужайрасидан вужудга 
келган зиготадан ривожланади. Эмбри-
он ривожланишининг энг содда типи 
яшил сувўтлар (мас, спирогира)да уч-
райди. Бунда зигота спорофит иплар 
ҳосил қилмай, тўғридан тўғри мейозга 
ўтади. Мохсимонлар муртаги гамето-
фитда ўсади. Яланғоч уруғлилар мур-
тагидаги эркин ядро (саговникларда 
1024 тача) ҳужайра ҳосил бўлиши билан 
алмашинади. Кейинчалик шаклланган 
Э.да новда, илдиз ва уруғпаллаларнинг 
ўсиш нуқтаси вужудга келади. Кўпчилик 
ёпиқ уруғлилар зиготаси икки — апи-
кал (Э. бошланғичини беради) ва базал 
ҳужайрага бўлинади.
Эмбриогенез маълумотлари асоси-
да эмбрионал типлар таснифи тузилган. 
Бундан ўсимликлар филогенияси ва эво-
люцияси тўғрисидаги масалаларни ҳал 
қилишда фойдаланилади. 
ЭМИГРАНТЛАР — қ. Муҳожирлар. 
ЭМИГРАЦИЯ (лот. — кўчиб кетмоқ) 
— аҳолининг муайян мамлакатдан бошқа 
мамлакатга доимий ёки вақтинчалик 
яшаш учун (ихтиёрий ёки мажбурий) 
кўчиб кетиши. Э., асосан, кам ривож-
ланган ва ривожланаётган мамлакат-
ларга хос бўлиб, у ердаги ишсизлик ва 
бошқалар иқтисодий қийинчиликлар, 
ижтимоий ва миллий тенгсизлик, сиё-
сий, диний ва бошқалар таъқиблар ту-
файли содир бўлади. Э. мамлакатлар 
аҳолисининг сони ва таркибига бевосита 
таъсир этади. Э. тушунчаси учун ягона 
таъриф мавжуд эмас, ҳар бир давлатнинг 
ўз мезонлари бор. Фуқаролик ва сиёсий 
ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда 
ҳар бир фуқаронинг хоҳлаган давлат-
ни, жумладан, ўз мамлакатини ҳам тарк 
этиш ҳуқуқи (яъни Э. ҳуқуқи) назарда 
тутилган. 19-асрнинг 70-й.ларига қадар 
Европа давлатларида Э. жараёни кучли 
бўлган. 1940—60 йилларда Ирландия, 
196070 йилларда эса Португалия ва Гре-
цияда Э. жараёни туфайли аҳоли сони 
кескин қисқарган. 1946—61 йилларда 
Европа давлатларидан Америкага 6,9 
млн. эмигрант кетган. АҚШ, Канада ва 
Австралияга аҳолининг кўплаб кўчиб 
кетишига сабаб ишчи кучига бўлган та-
лабдир. Ўзбекистонда ҳам баъзи тарихий 
даврларда маълум дапажада Э. жараё-
ни бўлиб турган. Бу жараён 20-асрнинг 
90-й.ларида собиқ Иттифоқнинг пар-
чаланиши туфайли бирмунча кучайди. 
Ўзбекистонда яшаб келаётган рус, укра-
ин, қримтатар, яҳудий каби миллатлар-
нинг маълум қисми ўз тарихий ватан-
ларига кўчиб кета бошлади. 1996 йилда 
Ўзбекистондан кетган мигрантлар сони 
59,7 минг, 2002 йилда 86,5 минг кишини 
ташкил этган. Яна қ. Аҳоли миграцияси.
ЭМИНОВ 
Козим 
Иброҳимович 
(1928.24.5, Алушта, Қрим Республика-
си — 1976.1.5, Тошкент) — ранг-тасвир 
устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган 
санъат арбоби (1972). Беньков номида-
ги Республика рассомлик билим юрти 
(1953) ва Тошкент пед. институти (1968)
ни тугатган. 1968 йилдан Тошкент пед. 
интининг Бадиий графика фтида дарс 
берган, 1975 йилдан доцент. Э. тарихий, 
маиший ва манзара жанрларида асарлар 
яратган; ҳис-туйғуларга бой романтик 
манзаралари билан танилган: «Баҳор 
суви», «Ёз», «Чимён этаклари», «Ан-
грен», «Цементчи аёллар» ва бошқалар 
Асарлари музейларда, шахсий тўпламлар 
ва галереяларда сақланади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish