O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭВТЕКТОИД (эвтектика ва юн. 
еМок — 
Т
УР) — қаттиқ эритма (мас, 
пўлат, бронза) совитилганда ҳосил 
бўладиган суюқ система; эвтектика. 
Ҳолат диаграммасида қаттиқ эритма-
нинг ундан ажраладиган фазалари (мас, 
пўлатдаги перлит) билан мувозанатлашу-
ви Э. нуқтада содир бўлади. 
ЭВТРОФЛАР, эвтроф ўсимликлар 
(лот. еШгорЬда — яхши озиқланиш) 
— унумдор тупроқларга талабчан, гу-
мус ва минерал озиқ элементларга бой 
тупроқларда яхши ўсадиган ўсимликлар. 
Э.га кенг баргли дарахтлар, буталар, кенг 
баргли ўрмонларда ўсадиган ўтлар, қора 
тупроқли чўллар ва пастқамликларда 
ўсадиган ўсимликлар ва деярли барча 
экинлар киради.
ЭВФЕМИЗМ (юн. еирпегша — 
юмшоқ ифодалаш) — сўзловчига айтиш 
ноқулай, ноўрин ёки қўпол туюлган сўз 
ва ибораларнинг синоними сифатида пай-
до бўлган сўзлар. Э. салбий воқеликни 
аташдан қочиш, шундай воқеликнинг 
салбий таъсирини юмшатиш учун хизмат 
қилиб, кишининг иззатнафсига тегади-
ган, унга малол келадиган, ҳурматсизлик 
ифодалайдиган, 
ахлоқий 
меъёрлар-
га зид келадиган ҳолатларнинг ёки 
тўғридантўғри айтиш мумкин бўлмаган 
махфий воқеликларнинг салбий таъ-
сирини камайтириш, уларни яшириш, 
беркитиш; нохуш хабарни беозорроқ, 
юмшоқроқ шаклда етказиш, ифодалаш 
учун ишлатилади. Мас, ўлди дейиш 
ўрнига оламдан ўтди, кўз юмди, вафот 
этди; туғди дейиш ўрнига кўзи ёриди, 
енгиллашди каби иборалардан фойда-
ланиш. Тилда Э.нинг қўлланиши табу 
ҳодисаси билан боғлиқ ҳолда тарихийэт-
нографик ҳодиса сифатида шаклланган. 
Э. халқлардаги урф-одат, маданий савия-
нинг даражаси, эстетик дид ва этник ме-
ъёрларнинг ривожланиши билан боғлиқ. 
Тилнинг тараққиёти билан унинг эвфе-
мистик қатлами ҳам ривожланади. Янги-
ча ахлоқодоб, янгича дунёқараш меъёр-
лари асосида Э.нинг янги янги шакллари 
юзага келади. Тилда муайян нутқ вазияти 
талаби билан вужудга келган Э. ҳам мав-
жудки, уларнинг маъноси кўпинча матн 
орқали ойдинлашади. Мас, «Раънони 
эгасига топширмагунимизча, — деди Ни-
гор ойим, — қуйилмайдиганга ўхшайди» 
(А. Қодирий) жумласида нутқ одоби 
нуқтаи назаридан эрга бермоқ ибораси 
ўрнида эгасига топширмоқ шаклидаги Э. 
қўлланган. Э. илмий ва расмий услублар-
да кенг қўлланади.
Ад.\ Шомақсудов А., Расулов И., 
Қўнғуров Р., Рустамов Ҳ., Ўзбек тили 
стилистикаси, Т., 1983; Омонтурдиев А., 
Ўзбек нутқининг эвфемик асослари, Т., 
2000. 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish