www.ziyouz.com кутубхонаси
12
тугатган (1964). 1965 йилдан Ўрта Чирчиқ
туманидаги 3мактабда, лицейинтернатда
физика ва астрономия ўқитувчиси, мактаб
директори ўринбосари, туман халқ
таълими бўлими етакчи мутахассиси,
2001 йилдан 1мактабда физика ва
астрономия ўқитувчиси.
ЭГАР — 1) отулов (от, эшак, хачир,
буғу ва бошқалар) устига уриладиган
ва миниб ўтириш ҳамда юк ташиш
учун мослаштирилган қулай абзал.
Одамлар ҳайвонларни қўлга ўргатиб,
миниб юрадиган давр (мил. ав. 1-минг
йилликнинг 2-ярми) дан маълум. Э.нинг
кундалик миниб юриш, спорт, ҳарбий
(сафда юриш), машқ ёки пойга учун
мўлжалланган
турлари
фарқланади.
Бундан ташқари, ҳар бир халқ ўз яшаш
шартшароитидан келиб чиқиб ўзига хос
Э. турларини яратган, мас, ўзбек, қирғиз,
қозоқ, туркман, рус ва бошқалар халқлар
ишлатадиган Э.лар, асосан, тузилиши
ва безаги билан бир-биридан бир оз
фарқ қилади, лекин умумий тузилиши
бир-бирига
ўхшайди.
Ўзбекистонда
ҳам эгарчилик қадимдан ривожланган.
Шунинг учун Э.нинг тузилишига
хос атамалар пайдо бўлган: суянчиқ,
ўриндиқ, дўға, қопқоқ, қанот, терлик,
айл, узанги ва узангибоғ ва бошқалар Юк
ташишга мўлжалланган Э.ларда юкни
маҳкам боғлаш мосламалари ҳам бўлади.
Э. пишиқ ёғоч (тол, ўрик, беҳи, ёнғоқ,
чинор, арча ва бошқалар) дан ясалади,
садаф, суяк, темир ва тасмалар билан
безатилади. Отуловни минганда Э. устига
юмшоқ тўшама (мас, гиламча) ташлаб
олинади. Э.нингўриндиғи таглик ва
чарм қопланган ёстиқдан иборат. Э.нинг
икки томонига осилтириб ёпиладиган
қисми «тебенги» деб аталади ва узанги
бандининг оёқни сидиришидан сақлаб
туради. Э. қўшимча мосламалари (айл,
узанги, узангибоғ ва бошқалар) билан
бирга Э.жабдуқ деб аталади.
Э.-жабдуқ билан шуғулланиш касби
эгарчилик деб аталади. Эгарчилик
ҳунармандчиликнинг
қадимий
турларидан бири. У асосан йирик
шаҳарларда ривожланган. Мил. 5-асрдан
бошлаб Э. ҳунар даражасига кўтарилган
ва
аста-секин
такомиллаштириб
борилган. Ўзбекистонда ҳам эгарчилик
қадимий
ҳунармандчилик
касби
ҳисобланади. Эгаржабдуқ оддий кустарь
усулда махсус дўконларда ясалган.
Усталар, асосан, теша, болта, ранда,
арра, искана ва б
;
асбобқуроллардан
фойдаланишган.
Ўзбекистонда
отуловнинг аҳамияти ҳозир ҳам катталиги
туфайли эгарчилик ҳунармандчиликнинг
бир соҳаси ҳисобланади. Эгарчилик
билан
Ўзбекистоннинг
барча
вилоятларида шуғулланилади, лекин
Бухоро, Самарқанд вилоятлари ва
Фаргона водийсида кенгроқ тарқалган.
Айрим усталар эгарчиликни санъат
даражасига кўтарган. Э. устига чарм
қоплаш, безакларига суяклар қадаш расм
бўлган. Э. устига ташлаб олинадиган
халтахуржун чармдан тикилиб, мис
сим ва халқалар билан безатилади; 2)
турли машиналар (велосипед, мотоцикл,
трактор ва бошқалар) нинг ҳайдовчи
ўтирадиган жойи (ўриндиқ).
ЭГАТ — плуг, культиватор ва
бошқалар тупроққа ишлов бериш
қуроллари воситасида очилган тўғри,
узун ариқча;
жўякнинг бир тури. Э.
экинларни бир текисда ва қондириб
суғориш учун очилади. Суғориладиган
деҳқончилик р-нларида айрим экинлар-
ни (мас, ғўза) экиш Э. очиш билан бир
вақтда олиб борилади. Э. ҳаддан ташқари
нам жойларда ортиқча сувни далалар-
дан чиқариб юбориш учун ҳам хизмат
қилади. Пуштаси турли кенгликдаги
Э.лар, асосан, текис ерларда ғўза, кар-
тошка, маккажўхори, каноп, сабзавотлар
ва бошқалар қаторлаб экиладиган экин-
лар учун чуқ. 20—25 см, узунлиги пайкал
нишабига қараб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: