O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet283/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭТНО... (юн. — қабила, элат, халқ) 
— ўзлашма қўшма сўзларнинг биринчи 
қисми; элат, халқ ва уларга оидлик маъ-
ноларини билдиради (мас, этногенез, эт-
нография). 
ЭТНОГЕНЕЗ (этно... ва ...генез) 
халқнинг келиб чиқиши. Тарих фанидаги 
мавжуд илмий методологик ишланмага 
кўра, Э. деб илгаридан мавжуд бўлган 
бир неча этник компонентлар асосида 
янги этнос (элат)нинг вужудга келишига 
айтилади. «Э.» тушунчаси фанга илк ма-
ротаба 20-аср нинг 20-й.ларида Н.Я.Марр 
томонидан киритилган.
Ҳар бир халқнинг тарихи унинг Э.и ва 
этник тарихи билан узвий боғлиқцир. Э. 
этник тарихнинг маълум босқичларида 
вужудга келиб маълум бир этноснинг 
элат, халқ бўлиб шаклланишига қадар 
бўлган даврда давом этадиган тарихий 
ва этномаданий жараёндир. Одатда, би-
рор бир халқнинг Э.ини, унинг этник 
қатламлари таркибини аниқламай туриб, 
у халқ ҳақида, у таркиб топган ҳудуд ва 
унинг давлатчилиги ҳақида бирор илмий 
тасаввур яратиш мумкин эмас.
Э. жараёнида этносни белгиловчи 
ҳудудий омиллар: тил ва этник ном бир-
лиги, этномаданий бирлик, ижтимоий-
иқтисодий ва хўжалик, этник ном (эт-
ноним) ҳамда ўзликни англаш бирлиги, 
сиёсий уюшма бирлиги, дин умумийли-
ги ва бошқалар қатор этник аломатлар 
муҳим аҳамият касб этади. Ушбу этник 
аломатлар ва белгиларнинг барчаси со-
дир бўлгандагина этнос — халқ шаклла-
нади, яъни Э. жараёни якунланади.
Аммо амалда бу этник аломатлар 
барчаси Э. жараёнида, яъни муайян 
бир вақтда ҳозир бўлиши ёки бир давр-
да муҳим аҳамият касб этиши мум-
кин бўлмаган. Жумладан, маълум бир 
халқнинг ташкил топишида тил бир-
лиги бош роль ўйнаган бўлса, иккинчи 
бир элатнинг шаклланиш жараёнида 
хўжалик, учинчисида эса моддий мада-
ният етакчи белги бўлган.
Илмий адабиётларда кўрсатилишича, 
Э. жараённинг 2 усули мавжуд: 1) туб 
ерли (автохтон) этник компонентларнинг 
ўзаро яқинлашуви, уларнинг қўшилиб, 
биргаликда тараққий этиб бориши; 2) 
шаклланган ёки шаклланаётган этник 
бирликка бошқа ҳудудлардан кўчиб кел-
ган компонентларнинг маҳаллий аҳолига 
қўшилиши. Одатда, янги этноснинг шак-
лланиши жараёнида, яъни Э. босқичида 


www.ziyouz.com кутубхонаси
248
ва ундан кейин ҳам ҳар хил тарихий 
ҳамда ижтимоий-иқтисодий сабабларга 
кўра, унинг таркибига янгиянги этник 
қатламлар қўшилиб боради. Янги этнос 
вужудга келгач, олдинги этник компо-
нентлар аста-секин йўқолиб тарих майдо-
нидан батамом чиқиб кетадилар (мас, са-
клар, массагетлар, тохарлар ва бошқалар) 
ёки қисман (этник таркиби ўзгарган 
ҳолда) сақланиб қоладилар. Шу ўринда 
таъкидлаш жоизки янги этник бирлик-
нинг шаклланиш жараёнининг охирига 
етиши билан ҳам этник жараён тўхтаб 
қолмайди. Шаклланган этник бирликка 
турли даврларда янгиянги компонент-
ларнинг қўшилиши ёки ундан ажралиб 
чиқиб кетиш ҳоллари этник бирлик шак-
ллангандан кейин ҳам давом этади.
Дарҳақиқат, дунёда ҳеч бир халқ йўқки, 
у ўз Э. жараёнининг илк босқичларидан 
то миллат даражасига кўтарилгунича 
бошқа этник қўшилмаларсиз ривожлан-
ган бўлса. Жумладан, ўзбек халқининг 
Э.и бунга яққол мисолдир. Ўзбек халқи 
Э.ининг илк босқичларидан то халқ сифа-
тида шаклланиб бўлгунига қадар унинг 
асосий таркибини ташкил этган автох-
тон суғдийхоразмий ва қадимий туркий 
қатламлардан ташқари ўзига турли дав-
рларда хилмахил миқдорда маҳаллий ва 
теварак атрофлардан келиб қўшилган эт-
ник гуруҳларни сингдириб борган. Демак, 
ер шаридаги барча халқлар келиб чиқиши 
жиҳатидан кўп этник қатламлидир.
Э.ни тадқиқ қилишда (айниқса, унинг 
дастлабки босқичларини) этнология, эт-
ник антропология, археология, этнолинг-
вистика, фольклор материалларни жалб 
қилган ҳолдаги комплекс ёндашувни та-
лаб қилади.
Э.га оид бугунги кунда турлитуман 
қарашлар ва концепциялар мавжуд.
Жумладан, 
айрим 
мутахассис-
лар (Л.Н.Гумилёв) этносни биофизик 
воқеийлик деб биладилар ва шу боис 
Э. тизимини табиий жараёнлар билан 
боғлиқ деб ҳисоблайдилар. Мазкур кон-
цепцияга кўра, этнос биосферанинг 
таркибий қисми бўлгани боис ундаги 
қонуниятларга бўйсунади, Э. эса био-
сферада содир бўладиган жараёнларнинг 
бир қисми деб ҳисобланади.
Ад.: Бромлей Ю.В., Очерки теории эт-
носа, М., 1982; Алексеев В.П., Историче-
ская антропология и этногенез, М., 1989; 
Гумилев Л.Н., Этногенез и биосфера зем-
ли, М., 1992; Садохин А.П., Этнология, 
М., 2000; Шониёзов К., Ўзбек халқининг 
шаклланиш жараёни, Т., 2001.
Адҳамжон Аширов. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish