www.ziyouz.com кутубхонаси
250
да, хитой саёҳатномаларида, сосонийлар
Эронининг ўрта форсийпаҳлавий тилда-
ги ёдгорликларида, арман тилидаги ман-
баларда, қадимий туркий ёзма ёдгорли-
кларда учратамиз.
Илк ўрта аср (912-асрлар) муал-
лифлари географ ва сайёҳлар
Ибн
Хурдодбеҳ, алБалхий,
Истахрий, Ибн
Ҳавқал, Масъудий, Ёқут Ҳамавийлар ўз
саёҳатномаларида Шарқ халқлари Э.си
бўйича қимматли маълумотлар ёзиб
қолдирганлар.
Халқ оғзаки ижоди намуналари бўлган
«ДадаҚўрқут», «Алпомиш», «Манас»,
«Гўрўғли» достонлари тарихий ва этн.
жиҳатдан ниҳоятда муҳим манбалардир.
Муҳаммад Хоразмийнинг «Сурат алА-
арз», Абу Райҳон Берунийнинг «Қонуни
Масъудий», «Амударё тарихи»; Маҳмуд
Кошғарийнинг «Девону луғотит турк»,
Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарла-
ри Ўрта Осиё, шу жумладан, Ўзбекистон
шаҳарлари, уларнинг тарихи, табиий-
географик шароити, этнотопонимияси,
айрим шаҳар ва қишлоқлар аҳолисининг
лингвистик ва
этник таркиби, ижгимо-
ий-сиёсий ҳаёти, маиший турмуши ва
маданиятининг баъзи жиҳатлари, диний
эътиқодларига оид ноёб маълумотлар му-
жассамлашганлиги билан муҳим
илмий
аҳамиятга эга.
Амир Темур ва унинг ворислари
ҳукмронлик қилган даврда яшаган сарой
тарихчилари ва солномачилари, жумла-
дан, Ҳофизи Абрунинг «Зубдат уттаво-
рих» («Тарихлар қаймоғи»), Низомид-
дин Шомий,
Абдураззоқ Самарқандий,
Ҳусайн Кубравий,
Али Кушчи ва
бошқаларнинг асарларида шу даврга оид
этн. маълумотларни учратиш мумкин.
Шунингдек, испан элчиси Рюи Гонза-
лес де
Клавихонинг асарида,
рус солно-
маларида, машҳур сайёҳ
Марко Полонинг
саёҳатномасида ҳам муҳим маълумотлар
жамланган.
Бобурнштт «Бобурнома» асарида
Мовароуннаҳр ва қўшни мамлакатларда
яшаган элатларнинг этник таркиби ва
тарихи, урф-одати ва маросимлари мада-
нияти ва маиший турмуши ҳақида,
Гул-
баданбегимшшт «Ҳумоюннома» номли
тарихийбиографик
асарида Тошкент ва
Андижондан то Қашқар ва Ҳинд океани
бўйларигача қандай шаҳарлар, вилоятлар
борлиги, уларнинг аҳолиси ҳақида маъ-
лумотлар келтирилган.
Ўрта асрлар илмий мероси бўлган
Ҳофиз Таниш ал-Бухорийнинг «Абдулла-
нома» («Шарафномаи шоҳий»), Маъсуд
ибн Кўҳистонийнинг «Тарихи Абулхайр-
хоний», Камолиддин Биноийнинг «Шай-
бонийнома», Фазлуллоҳ Рўзбеҳоннинг
«Меҳмонномаи
Бухоро»,
Абулғозий
Баҳодирхоннинг «Шажарайи турк» Каби
асарларида қимматли тарихийэтн. маълу-
мотлар бор.
16—17-асрларда Бухоро, Хива ва
Қўқон хонликларининг вужудга келиши
ва Россия давлати билан мунтазам савдо
ва дипломатик муносабатлар ўрнатилиши
натижасида рус элчиларининг ўзбек хон-
ликларига қилган сафарлари жараёнида
тўплаган материалларида ҳам этн. маъ-
лумотлар мавжуд бўлиб, улар маълум ил-
мий қимматга эгадир.
Туркистон ўлкасини жадал этн.
ўрганиш ўлкани мустамлака қилиш
мақсади билан боғлиқ бўлиб, ўзбек халқи
Э.сига оид илмий аҳамиятга эга матери-
аллар тўплаш даври 19-асрдан бошланди.
Марказий Осиё халқлари, шу жумла-
дан, ўзбекларни этн. жиҳатдан ўрганиш
йўлида 1872 йил
Москвада очилган по-
литехника кўргазмаси муносабати би-
лан тайёрланган
«Туркистон альбоми»,
шунингдек, Рус география жамиятининг
Туркистон бўлими, Тиббиёт, антрополо-
гия ва этнография ҳаваскорлари жами-
ятининг Туркистон бўлими,
Туркистон
Do'stlaringiz bilan baham: