O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭТНОГЕОГРАФИЯ (этно... ва гео-
графия) — этнографиянинг бир бўлими. 
Ер шари, алоҳида мамлакатлар ва улар-
нинг туманлари аҳолисининг таркиби 
ва жойлашишини ўрганади. Шунингдек, 
Э. қадимги ва ҳоз. этник бирликлар-
нит жойлашишини текширади. Э.га 
этник харитаграфия ва этник демогра-
фия киради. Э. антропология билан ҳам 
яқиндан алоқада. Э. антропогеография-
нинг турли мактабларидан фарқ қилиб, 
этник бирликлар (мас, халқлар, этник 
гуруҳлар) ўртасидаги ўзаро муноса-
батлар ва тарихий режадаги географик 
муҳит, табиийгеографик омиллар таъси-
ри ва ижтимоий-иқтисодий омилларнинг 
етакчи ролини ўрганади. Э. олдида тур-
ган муҳим муаммолар этник хариталар 
тузиш методикаси, этник жараёнда — 
йирик миллатларнинг умумлашувида ай-
рим кичик халкларнинг ассимиляцияси 
ва миграциясининг таъсири ва шаҳрик. 
муҳим масалаларни ҳал этишдан иборат.
ЭТНОГРАФИЯ (этно... ва ... гра-
фия), этнология, халқшунослик — 
жаҳондаги барча халқларнинг, этник 
бирликнинг турли типлари, уларнинг 
келиб чиқиши (этногенези), турмуш 
тарзи, урф-одатлари, моддий ва маъна-
вий тараққиёт даражасидан қатъи назар, 
тенг ҳолда ўзаро тафовути ёки умумий-
лиги ва ўхшашлигини, уларнинг ўзига 
хос хусусиятларини ўрганувчи махсус 
фан соҳаси. Э. ҳоз. этяосларнинг келиб 
чиқиши ва шаклланиши, жойлашиши ва 
этник тузилиши, урф-одатлари, маъна-


www.ziyouz.com кутубхонаси
249
вий маданияти ва миллий хусусиятлари-
ни тарихий жараён билан боғлиқ ҳолда 
ўрганади. Тарихий Э. йўқолиб кетган 
халқ ва элатлар, ўтмишдаги этник жара-
ён, маиший турмуш ва маънавий мадани-
ят хусусиятларини тадқиқ қилади.
Этн. билимлар қадим замонлардан 
пайдо бўлган бўлсада, лекин мустақил 
фан сифатида 19-асрнинг ўрталарида 
шаклланиб бўлди. Дастлаб, бу атама-
ни 16-асрнинг охирида немис ёзувчиси 
И.Зуммер ишлатган, кейин эса 18-аср-
нинг охирларида ва 1808 йилда махсус 
жур.лар шу ном билан чиқа бошлаган. 
Э. сўзи машҳур француз табиатшуноси 
ва физиги Жан Жак Ампер таклифи би-
лан Париж антропологлари конгрессида 
алоҳида фан сифатида қабул қилинган 
(1839).
Э. дастлаб фактик билимларни 
тўплайди, кейин уларни таҳлил этиш 
орқали моҳиятини тушуниб олиб, на-
зарий хулосалар чиқаради. Э. фани, 
бошқа фанлар сингари ўзига хос махсус 
тадқиқот усуллари ва махсус атамаларга 
эга. Унинг услуби муайян дунёқараш ва 
назариялар (методология) билан боғлиқ 
бўлиб, ўз тадқиқотларини айрим фан 
соҳалари антропология, археология, 
лингвистика, социология, санъатшунос-
лик билан алоқадор ҳолда амалга ошира-
ди.
Мазкур фанларнинг ўзаро боғлиқлиги 
туфайли кейинги йилларда қўшалоқ ил-
мий соҳалар ҳам юзага келди, мас, этник 
антропология, палеоэтнография, этно-
лингвистика ва бошқалар Ҳоз. даврдаги 
этник жараёнларни теран ва кенг миқёсда 
тадқиқ қилишда кейинги йилларда 
ўтказилаётган социологик тадқиқотлар 
яхши самара бермоқда. Натижада — эт-
носоциология, этнопсихология каби янги 
илмий соҳалар юзага келиши муҳим 
аҳамиятга эга. Бундан ташқари, таби-
ийгеографик шароитга қараб ёввойи 
ўсимликларни экиб ўстириш ёки ёввойи 
ҳайвонларни хонакилаштириш, урчитиш 
каби ўзига хос турмуш хусусиятларига 
эга элатларнинг хўжалик хусусиятлари-
ни аникдашда Э. билан ҳамкорликда эт-
ноботаника ва этнозоология каби янги 
соҳалар фаолият кўрсатмоқда.
Халқларни ўрганишда Э. фани 
ниҳоятда кенг ва хилмахил манбалар-
дан ва усуллардан фойдаланади. Бир 
жойда узоқ яшаб, кузатиш йўли би-
лан ўтказилган тадқиқотлар энг сама-
рали эканлигини машҳур этнограф-
лар (Л.Морган, Н.Н.МиклухоМаклай, 
В.Г. Богораз) алоҳида қайд қилганлар. 
Қисқа муддатда, айрим мавсумларда 
ўтказиладиган тадқиқот ишлари экспе-
диция усули бўлиб, ҳозир кенг тарқалган 
ва у мавсумий усул дейилади.
Дала ишларида, асосан, ахборотчидан 
суҳбат йўли билан ёзма ёки магнитофон 
орқали маълумотлар тўплаш, муайян 
маишиймаданий турмуш ҳодисалари, 
оиланикоҳ муносабатлари ва маросимла-
ри, халқ сайиллари ва ўйинларини куза-
тиш, уларда бевосита иштирок қилиш ва 
уларни жиддий ўрганиш (ёзиш, чизиш, 
расмга олиш) каби усуллар қўлланилади. 
Маънавий маданиятни тадқиқ қилишда 
(айниқса, айрим урф-одат ва маросимлар, 
халқ ўйинлари, ибодат, миллий рақслар) 
замонавий техника (фото, видео ва кино-
аппаратуралар) воситаларидан кенг фой-
даланилади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish