www.ziyouz.com кутубхонаси
217
нинг асосий шакллари 18 тани ташкил
этади, холос; кўп ҳарфлар бир-биридан
устига ёки остига қўйиладиган нуқталар
билангина фарқланади.
Э.ў.ё.да
соф
ўзбекча
(туркий)
сўзлардаги деярли барча унли ва ундош
товушлар алоҳида ҳарфлар орқали ифо-
даланади. Бироқ ўзбек тилидаги араб ва
форс тилидан ўзлашган сўзларда ундош
товушлар ва о, у, и чўзиқ унлиларигина
ёзилади; қисқа унлилар талаффуз этил-
сада, улар алоҳида ҳарфга эга бўлмайди.
Ёзувда акс этмайдиган қисқа унлилар-
ни ва бошқалар фонетик ҳолатларни
кўрсатиш учун эса ҳаракатлар деб атала-
диган ва тегишли ундошлар устига ёки
остига қўйиладиган 10 дан ортиқ ёрдам-
чи белгилар: фатҳа, касра, замма (форсча
номлари: забар, зер, пеш), танвин, мадд,
ташдид, ҳамза ва бошқалар мавжуд (араб
ёзуви, ҳаракатларнинг шакл ва вазифала-
ри ҳақида қ.
Араб ёзуви).
Э.ў.ёда I (алиф) ҳарфбелгиси асосан
о, а товушларини, арабча сўзлар бошида
эса, қайси ҳаракат қўйилишига қараб, у,
и, э товушларини ҳам билдирган; (вов)
ҳарфбелгиси в ундошини, шунингдек,
ўзбекча сўзлар ўртасида у, ў унлиларини
билдирган; (ёй) ҳарфбелгиси й ундошини
ҳамда сўз ўртасида и, э унлиларини бил-
дирган; ҳарф бирикмаси ўзбекча сўзлар
бошидаги у, ў товушларини, ҳарф бирик-
маси эса ўзбекча сўзлар бошидаги и, э ун-
лиларини ифодалаш учун жорий зтилган.
Араб тилида портловчи бўғиз товушини
ифодаловчи
с
(айн) ҳарфбелгиси Э.ў.ё.да
арабча сўзларни ёзишда анъана сифатида
алифбо қаторидан ўрин олган: у алоҳида
товуш тарзида эмас, балки ўзидан кей-
ин турадиган ёки ўқиладиган чўзиқ ва
қисқа унлилар билан қўшиб талаффуз
қилинаверади.
Э.ў.ё. 1920—21 йилларда бир қанча
ўзбек зиёлилари, жумладан, Фитрат бош-
чилигидаги
«Чиғатой гурунги» аъзола-
ри томонидан жиддий ислоҳ қилинди.
Бунда ўзбек адабий тилида мавжуд
бўлган 6 та унли товуш учун махсус
ҳарфлар жорий қилинди, фақат арабча
сўзлардагина учрайдиган, ўзбек тили
учун ёт бўлган ҳарфларини алифбодан
чиқариш, ҳарфининг қўлланишини че-
гаралаш ҳақида қарор қабул қилинди.
1921 йил янвда бўлиб ўтган Тилимло
қурултойининг материаллари ана шу
ислоҳга амал қилиб нашр этилган даст-
лабки китоб бўлди.
Шуни
айтиш
керакки,
мазкур
ислоҳгача Э.ў.ё.да имло, яъни сўзларнинг
тўғри ёзилишида, диакритик ва пункту-
ацион белгиларнинг ишлатилишида из-
чиллик, барқарорлик бўлмаган. Ислоҳ
натижасида юқоридагидек камчилик ва
нуқсонлар маълум даражада бартараф
бўлди.
Ўзбек ёзуви 1929 йилда лотин графи-
каси, 1940 йилда рус графикаси асосида
шакллантирилгач, Э.ў.ё.ни ўқишўрганиш
ниҳоятда
сустлашди,
ҳатто
бунга
қаршиликлар ҳам бўлди; уни билувчи-
лар доираси анча торайди. Ўзбекистон
мустақилликка эришгач, бу ёзувни
ўрганишга кенг имкониятлар берилди,
уни ўрганиш бўйича махсус курслар
ташкил этилди. Ўзбекистон Республика-
сининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек
алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги
қонунида ҳам араб алифбосини, яъни
Э.ў.ё.ни ўрганиш ва ундан фойдаланиш
учун зарур шароитлар сақлаб қолиниши
алоҳида қайд этилган.
ЛЛ.Шермуҳамедов Т.,Абдуллаев Ф.,
Халилов Л., Ўқиш китоби, 2нашри, Т.,
1973; (тўлдирилган ва қайта ишланган
3-нашри — 1994); Жуманиёзов Р., Эски
ўзбек ёзуви, Т., 1989.
Абдуваҳоб Мадвшиев, Эргаш Умаров.
Do'stlaringiz bilan baham: