ЭСКИ ЎЗБЕК ТИЛИ — туркий
тиллартшт қарлуқ гуруҳига ман-
суб тиллардан бири; маҳаллий туркий
лаҳжалар негизида ўзидан олдинги дав-
рлар (мас, қорахонийлар — 11 —12-аср-
лар; Олтин Ўрда — 13—14-асрлар)нинг
адабийлисоний анъаналари таъсири
остида шаклланган ва 14-аср 2-ярми-
дан 19-аср охирларигача мавжуд бўлган
ёзма китобий тил. Ўзбек тили тарихи-
www.ziyouz.com кутубхонаси
218
ни даврлаштириш ва бунда Э.ў.т.нинг
ўрни ва қайси давр (йиллар)ни қамраб
олиши ҳақида ягона фикр мавжуд эмас.
Ўзбек тили тарихини даврлаштириш
бўйича рус олимларидан С.Е.Малов,
П.М.Мелиоранский,
А.Н.Самойлович,
А.К.Боровков,
А.М.Шчербак,
вен-
гер олими Я.Экман, ўзбек олимла-
ридан
О.Усмонов,
Ғ.Абдураҳмонов,
У.Турсунов билан Б.Ўринбоев, АМухто-
ров билан У. Санақулов ва бошқаларнинг
тадқиқотлари мавжуд (уларнинг баъзила-
рида «Э.ў.т.» термини ўрнида «туркий»,
«чиғатой тили», «Ўрта Осиё туркий ада-
бий тили» терминлари қўлланган).
Э.ў.т. қадимги туркий тилнинг бево-
сита давоми ва ҳоз. ўзбек тилининг асоси
ҳисобланади. Айрим илмий манбаларда
«чиғатой тили» деб ҳам аталади, аммо
Э.ў.т.нинг Чиғайтойга, мўғулларга ҳеч
қандай алоқаси йўқ, бунинг устига ўша
давр ёзувчи ва шоирлари ўз тилларини
туркий (тил) деб номлаганлар. Қарлуқ,
ўғуз, қипчоқ гуруҳларига мансуб туркий
тиллар ўртасидаги минтақавий вариант-
лашув (ўзгаришлар) ва жадал, самара-
ли алоқамуносабатлар туфайли келиб
чиққан турли лаҳжавий шаклларни ўз
ичига олган Э.ў.т. умумлаҳжавий (барча
лаҳжалар учун умумий) хусусиятга эга
бўлади. Бу хусусият кўплаб арабча, форс-
ча ўзлашмалар, шунингдек, араб графи-
касининг қўлланиши оқибатида янада
чуқурлашади, мураккаблашади. Бунинг
натижасида Э.ў.т.даги асарлар Босфор-
дан Олтой ва Ҳиндистонгача чўзилган
ҳудудда яшовчи туркийзабон халқлар то-
монидан кенг ўқиладиган бўлган. Шуни
айтиш керакки, арабча, форсча сўз ва
ибораларнинг кўплаб қўлланиши ва ус-
лубий воситалар сабабли китобий тил
жонли тилдан жиддий фарқ қилган. Ёзма
адабиётнинг кам тарқалганлиги туфай-
ли лаҳжа хусусиятлари сақланиб қолган.
Бундай хусусиятлар адабий асарларда
ҳам маълум даражада ўз аксини топган.
Фарғона ва Мовароуннаҳрда ёзилган ада-
бий асарлар тили билан Хоразмда ёзил-
ган адабий асарлар тили уртасида маъ-
лум лаҳжавий фарқлар сезилиб турган.
Э.ў.т.нинг илк шаклланиш даврида
(13—14-асрлар) бу нарса яққол кўринар
эди, кейинчалик эса бундай лаҳжавий
хусусиятлар аралашиб кетади. Мас, Хо-
размийнинг «Муҳаббатнома» ва Саид
Аҳмаднинг «Таашшуқнома» асарларида
ўғуз лаҳжаси хусусиятлари, Қутбнинг
«Хусрав ва Ширин» асарида қипчоқ
лаҳжаси хусусияти ўз аксини топган
бўлса, 16-асрга оид «Бобурнома»да
қарлуқ, ўғуз ва қипчоқ лаҳжаларининг
хусусиятлари аралаш ҳодда қўлланган.
Шу тариқа лаҳжа хусусиятлари аста-
секин йўқола бориб, 15—16-асрларда
ягона, умумий адабий тил хусусиятлари
асосий ўринни эгаллайди. Эски ўзбек
адабий тили анча кенг ҳудудга ёйилиб,
унинг барқарорлашган меъёрлари асоси-
да ёзувчи ва шоирлар 19-аср охири — 20-
аср бошларигача ижод қилиб келдилар.
Э.ў.т. Алишер Навоий даврида, унинг
асарларида ўз ривожининг энг юқори
поғонасига кўтарилди. Шоир ўзининг
ўнлаб назмий ва насрий асарлари билан
бу тилни камолотга етказди, уни давлат
тили даражасига олиб чиқишга ҳаракат
қилди. У нафақат ўша ва кейинги дав-
рлар ўзбек адабий тилининг асосчиси,
ривожлантирувчиси, балки тадқиқотчиси
ҳамдир. Навоий ўзининг «Муҳокамат
уллуғатайн» асарида Э.ў.т. (туркий)ни
форс тилига қиёслаш асосида унинг фо-
нетик, лексик ва грамматик соҳаларда
ривожланган тил эканлигини назарий
жиҳатдан асослаб, кўрсатиб беради. Бо-
бурнинг насрий асари «Бобурнома» На-
воийнинг насрий асарларидан тилининг
анча соддалиги, жонли тилга яқинлиги
билан ҳатто ҳоз. замон ўқувчисига ҳам
тушунарлидир. Алишер Навоийдан кей-
ин яратилган насрий асарлар ва айрим
достонларда Э.ў.т.нинг анъанавий меъёр-
ларидан бир оз узоқлашиш, уни халқ ти-
лига яқинлаштириш тамойили кузатила-
ди. Кўплаб шеърий асарларда, ғазалларда
эса эски ўзбек адабий тили анъаналари
давом этади. 19-асрнинг 2-ярмига келиб
насрий асарларгина эмас, назмий асарлар
www.ziyouz.com кутубхонаси
219
ҳам жонли тилга яқинлашади. Муқимий,
Фурқат, Завқий ва бошқалар шоирлар-
нинг асарлари ана шулар жумласидан-
дир. Айни шу давр, яъни 19-аср охири
— 20-аср бошлари эски ўзбек адабий
тилидан ҳоз. ўзбек адабий тилига ўтиш
босқичи ҳисобланади.
Ад.: Боровков А.К., Алишер Навои
как основоположник узбекского литера-
турного язнка. — Сб.: «Алишер Навои»,
М.— Л., 1948; Муталлибов С, Морфо-
логия ва лексика тарихидан қисқача
очерк, Т., 1959; Шчербак А.М., Грам-
матикастароузбекского язнка, М.—Л.,
1962; Абдураҳмонов Ғ., Шукуров Ш.,
Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси,
Т., 1973; Турсунов У., Ўринбоев Б., Ўзбек
адабий тили тарихи, Т., 1982; Мухторов
А., Санақулов У., Ўзбек адабий тили та-
рихи, Т., 1995.
Абдуваҳоб Мадвалиев, Эргаш Умаров.
Do'stlaringiz bilan baham: |