O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭРШИ МУДОФААСИ — Фарғона 
водийсидаги Эрши шаҳрини Хитой 
босқинчиларидан мудофаа қилиниши 
(мил. ав. 104—101 йиллар). Хитой ис-
тилочиларининг Фарғонага биринчи 
юриши мил. ав. 104 йил бошланган. 
Фарғона юришида қўшинга (40—50 
минг киши) бош қўмондон қилиб Ли Гу-
англи тайинланади. Бу урушнинг бош-
ланишига Хитой императори Уди учун 
от сотиб олинмаганлиги баҳона бўлган. 
Хитой истилочилари Эрши шаҳрига 
етмасданоқ қўшинларининг анчасидан 
айрилган. Йўлда чарчаган, оч қўшин 
Ўзган шаҳридаги ҳужумда катта тала-
фот кўрган. Ли Гуангли қолган кучлари 
билан Дунгхуангга қайтиб келган. Хитой 
қўшинининг Фарғонага 1юриши 2 йил 
давом этган. 1ҳужум Хитой аскарлари-
нинг мағлубияти билан тамом бўлган. 
Удининг фармонига биноан, зудлик билан 
қайтадан уруш тайёргарлиги кўрилиб, 60 
минг кишилик катта қўшин 2марта Эрши 
шаҳрини қамал қилган. Қамал 40 кун-
дан ортиқдавом этган. Фарғоналиклар 
шаҳарни мардонавор ҳимоя қилишган 
ва душманга катта талафот келтириш-
ган. Хитой қўшини, ўзларига энг яқин 
ҳисобланган Усун хонлигидан ёрдам 
келмагандан сўнг, Қанғ давлати қўшини 
Фарғонага ёрдамга келиб қолишидан ха-
вотирланиб, фарғоналиклар қўйган шарт 
билан сулҳ тузишга мажбур бўлганлар. 
Улар фарғоналиклардан 3 мингта тулпор 
от ва оч қолган Хитой қўшини учун ғалла, 
озиқ-овқат олиб Хитойга қайтганлар. 
Бу юриш ҳам 2 йил давом этиб, мил. ав. 
101 йил тугаган. Бу урушда хитойли-
клар катта талафот кўрганлар, юришда 


www.ziyouz.com кутубхонаси
214
қатнашган жангчиларнинг ўндан бириги-
на эсономон юртига қайтган.
Ад.: Абдухолиқ Абдурасул ўғли, 
Қадимги Фарғона тарихидан, Т., 2002.
ЭС — 1) тор маънода — ақл, онг 
сўзларининг маънодоши; 2) идрок 
қилинган нарса ва ҳодисаларни хотират 
сақлаш қобилияти.
ЭСАКИ Лео (1925.12.3, Осака) 
— япон физиги, Япония ФА аъзоси 
(1975). 
Токио 
ун-тини 
тугатган 
(1947). Илмий ишлари қаттиқ жисм 
физикаси, яримўтказгичли электроника, 
ўта 
ўтказувчанлик, 
туннеллаш 
ва 
магнетизмга оид. Яримўтказгичларда 
туннеллашни экспериментал кашф этди 
ва туннель диодни яратди (1957). Электр 
майдоннинг аниқ бир қийматида магнит 
қаршиликнинг кескин ортиши ҳодисаси 
(Эсаки эффекти) ни кашф этди (1962). 
Яримўтказгичларда 
ўта 
ўтказувчан 
энергетик тирқишлар мавжудлигини 
аниқлади (1966). Нобель мукофоти 
лауреати (1973). 
ЭСАМБОЕВ Маҳмуд Алисултонович 
(1921.15.7, Чеченистон 2000, Москва) — 
балет артисти, эстрада раққоси. Халқ 
артисти (1974). Меҳнат Қаҳрамони 
(1984). Грозний хореография билим 
юртида таълим олган (1939—41). 
1944—56 йилларда Қирғиз опера ва 
балет театрида, 1957 йилдан жаҳон 
халқлари рақслари ижрочиси. Тарас 
(СоловьевСедой, «Тарас 
Бульба»), 
Кудаке (Власов, Фере, «Анор») каби 
партияларни ва опера спектаклларидаги 
рақс саҳналарини ижро этган. Э. Санъати 
эҳтирос ва ҳис-ҳаяжонга тўлалиги, куч-
ли техникаси билан ажралиб туради. 
«Чўпон» (чеченча, ўзбекча), «Жангчи» 
(бошқирдча), «Олтин тангрим» (ҳиндча), 
«Олов рақси» (маросим рақси) каби 
рақслари билан танилган.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish