O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭР-ХОТИН (ЎзРда, ҳуқуқий ҳолати) 
— ўзаро никоҳда турган шахслар. 
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини 
ёзиш (ФҲДЁ) органларида рўйхатга олин-
ган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар 
Э.х. ҳисобланади ва шу пайтдан эътибо-
ран улар ўртасида Э.х.лик ҳуқуқ ва маж-
буриятлари вужудга келади. Ўзбекистон 
Республикаси оила қонунчилигига бино-
ан, фақат ФҲДЁ органида қайд этилган 
никоҳгина Э,х. лик ҳуқуқ ва мажбурият-
ларини келтириб чиқаради. Диний расм-
русумларга биноан тузилган никоҳ ҳеч 
қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб 
чиқармайди. Э.х.нинг ҳуқуқ ва мажбури-
ятлари 2 га: шахсий ҳуқуқ ва мажбури-
ятлар; мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларга 
бўлинади.
Э.х.нинг шахсий ҳуқуқ ва мажбурият-
ларига Э.х.нинг оилада тенглиги, фами-
лия танлаш ҳуқуқи, болалар тарбияси ва 
оила турмуши масалаларини биргаликда 
ҳал қилиш, машғулот тури, касб ва турар 
жой танлаш ҳуқуқлари киради. Э.х.нинг 
оилада тенглиги оила ҳуқуқининг асо-
сий тамойилларидан бири ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституция-
сига асосан, «Хотин-қизлар ва эркаклар 
тенг ҳуқуқлидирлар » (46-модда). Оилада 
ҳам эркак ва аёллар сиёсий, ижтимоий, 
иқтисодий масалаларда тенг ҳуқуқ ҳамда 
мажбуриятга эгадирлар. Бўлажак Э.х.лар 
никоҳни қайд эттириш учун ФХДЁ ор-
ганига ариза берганидан сўнг, уларга 
ўзаро келишув асосида фамилия танлаш 
ҳуқуқи берилади. Қонунчилик ўзаро ро-
зилик, тенглик асосида эр ёки хотиннинг 
фамилиясини умумий фамилия қилиб 
танлашларига имконият беради. Бир то-
мон фамилиясининг ўзгариши 2томон-
нинг ҳам фамилиясининг ўзгаришига 
олиб келмайди. ЎзР Конституциясининг 
64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фар-
зандларини вояга етгунларига қадар 
боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. 
Ушбу норма Оила кодексининг 21модца-
сида ҳам белгиланган бўлиб, унга кўра, 
болалар тарбияси ва оилавий турмуш-
нинг бошқа масалаларини Э.х. биргалик-
да ҳал қилишлари лозим бўлади. Бу бора-
да улар ўртасида розилик бўлмаса, эр ёки 
хотиндан бири ёки иккаласи биргаликда 
вужудга келган низони ҳал қилиш учун 
тегишли давлат органига мурожаат этиш 
ҳуқуқига эгадир. Э.х. машғулот тури, 
касб ва турар жой танлаш ҳуқуқларида 
тенг ҳисобланади. Оилада машғулот 
тури, касб танлаш масалалари келишил-
ган ҳолда ҳал қилинади. Аммо уларни 
узилкесил ҳал қилиш Э.х.нинг ҳар бири-
га тегишли бўлган ҳуқуқ ҳисобланади.
Э.х.нинг мулкий ҳуқуқ ва мажбу-
риятлари 2 асосда: қонун ва шартнома 
асосида вужудга келади. Қонун асосида 
вужудга келадиган мулкий ҳуқуқларига 
Э.х.нинг никоҳгача бўлган ҳар бири-
нинг хусусий мулки, уларнинг умумий 
биргаликдаги мулклари, алимент ҳуқуқ 
ва мажбуриятларидан келиб чиқадиган 


www.ziyouz.com кутубхонаси
213
мулкий ҳуқуқлари киради. Э.х. ҳар бири-
нинг хусусий мулкига: эр ва хотиннинг 
никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-
мулки, шунингдек, улардан ҳар бирининг 
никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида 
ёки бошқа бепул битимлар асосида ол-
ган молмулки киради. Э.х.нинг хусусий 
мулкидан ташқари уларнинг шахсий 
фойдаланишдаги буюмлари ҳам мавжуд 
бўлиб, улар қимматбаҳо буюмлар ва зебу 
зийнатлардан бошқа шахсий фойдала-
нишдаги буюмлар (кийимбош, пойабзал 
ва шаҳрик.)дир. Улар гарчи никоҳ даво-
мида эр ва хотиннинг умумий маблағи 
ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан 
фойдаланиб келган эр ёки хотиннинг 
хусусий мулки ҳисобланади. Эр ва хо-
тиннинг никоҳ давомида орттирган мол-
мулклари, шунингдек, никоҳ қайд этил-
гунга қадар, бўлажак Э.х. нинг умумий 
маблағлари ҳисобига олинган молмул-
клари агар қонун ёки никоҳ шартнома-
сида бошқача хол кўрсатилмаган бўлса, 
уларнинг биргаликдаги умумий мулки 
ҳисобланади (Оила кодекси, 23-модда).
Э.х.нинг умумий молмулкини бўлиш 
Э.х.дан бирининг талабига кўра, улар 
никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳцан 
ажрашгандан кейин ҳам, шунингдек, кре-
дитор эр ва хотиндан бирининг умумий 
мулкдаги улушига ундирувни қаратиш 
учун умумий молмулкни бўлиш талаби 
билан арз қилган ҳолларда амалга оши-
рилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Оила ко-
дексида никоҳ шартномаси нормаланган 
(29-модда). Унга биноан, Э.х.лар ёки 
бўлажак Э.х.лар никоҳда бўлган дав-
рида ва (ёки) Э.х. никоҳдан ажратил-
ган тақдирда, ўзларининг мулкий ҳуқуқ 
ҳамда мажбуриятларини никоҳ шартно-
масига асосан келишиб, белгилаб олиш-
лари мумкин. Шартнома шартларига би-
ноан, Э.х.лар умумий биргаликда, хусу-
сий, алимент ҳуқуқ ва мажбуриятларини 
белгилаб, ўзгартириб, бекор қилишлари 
мумкин.
Э.х. бир-бирига моддий ёрдам бери-
ши шарт. Бундай ёрдам беришдан бош 
тортилган тақдирда, ёрдамга муҳтож, 
меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин, шу-
нингдек, хотин ҳомиладорлик даврида ва 
ўртада бола туғилгандан бошлаб 3 йил 
давомида, ўртада болага қараган ёрдамга 
муҳтож хотин (эр) ёрдам беришга қодир 
бўлган эр (хотин)дан суд тартибида таъ-
минот (алимент) олиш ҳуқуқига эга.
Шоира Йўлдошева. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish