O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet257/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭСТЕТИК ДИД — қ. Дид.
ЭСТЕТИКА (юн. — ҳис қилувчи, 
ҳиссий тарбияга доир) — инсон билан 
дунё ўртасидаги қадрият муносабатининг 
ўзига хос томонларини ва кишиларнинг 
бадиий фаолияти соҳасини ўрганувчи 
фалсафий фан. «Э.» терминини немис 
файласуфи А.Баумгартен (1714—62) 
илмий муомалага киритган. Э.нинг си-
ноними сифатида гўзаллик фалсафаси, 
санъат фалсафаси, бадиий ижод фалса-
фаси иборалари қўлланиб келинган. Кей-
инги пайтларда нафоеатшунослик ёки 
нафосат фалсафаси атамалари ҳам Э.ни 
англатадиган бўлди. Э. ўз ичига санъат 
Э.си, табиат Э.си, техника Э.си, дизайн, 
спорт Э.си, турмуш Э.си, атроф муҳитни 
гўзаллаштириш ва бошқалар соҳаларни 
қамраб олади.
Э. нафосат, дид, гўзаллик, хунуклик, 
улуғворлик, тубанлик, фожиавийлик, кул-
гилилик, мўъжизавийлик, ҳаёлилик син-
гари категориялар билан иш кўради. Улар 
орасида нафосат тушунчаси алоҳида 
ўрин эгаллайди. У бир томондан, эстетик 
англашнинг барча жиҳатларини (эсте-
тик ҳиссиёт, эстетик завқ, эстетик дид, 
эстетик муҳокама ва бошқалар), иккин-
чи томондан, эстетик хусусиятларни — 
амалдаги гўзаллик, улуғворлик, фожиа-
вийлик, кулгилилик ва ҳ.к. жиҳатларни 
ўз ичига олади. Ана шу кейинги жиҳати 
билан нафосат баъзан Э.нинг предмети 
сифатида ҳам қабул қилинади.
Э.нинг тадқиқот объектлари ичи-
да санъат алоҳида ўринни эгаллайди, у 
қадимдан то ҳоз. кунгача энг кўп тадқиқ 
этилган эстетик соҳа ҳисобланади. 
Э.нинг бу борада санъатшунослик фан-
ларидан фарқи шундаки, у ўз объектига 
фалсафийназарий жиҳатдан ёндашади. 
Э. санъатни — санъаткор, санъат асари, 
санъат асарини идрок этувчи шахсдан 


www.ziyouz.com кутубхонаси
224
иборат яхлит тизимда олиб ўрганади, 
барча санъат турлари учун зарур бўлган 
умумий қонунқоидаларни ишлаб чиқади. 
Мас, адабиётшуносликдатч қофия наза-
риясини мусиқага ёки ҳайкалтарошликка 
нисбатан қўллаб бўлмайди. Э.даги ком-
позиция ёки услуб назарияси эса меъ-
морликдан тортиб бадиий сураткашлик-
кача бўлган ҳамма санъат турларига та-
аллуклидир. Айни пайтда Э. санъатнинг 
табиати, унинг ижодийлиги ва бошқалар 
жиҳатларини тадқиқ этади; бадиий 
оқимлар ва йўналишларнинг, ижодий ус-
лубларнинг моҳиятини ўрганади.
Э. фалсафий илм сифатида кўплаб 
ижтимоий ва табиий фанлар билан 
алоқадордир. Унинг этика билан алоқаси 
алоҳида диққатга сазовор. Бу иккала 
фаннинг ўзаро яқинлиги, аввало, инсон 
хатти-ҳаракатининг кўп ҳолларда ҳам 
ахлоқийлик, ҳам нафосат уйғунлигидан 
иборат эканлигида; 2дан, Э.нинг асо-
сий тадқиқот объекти бўлмиш санъат 
моҳиятан эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги 
курашнинг бадиий инъикоси сифати-
да доимо долзарб ахлоқий муаммолар-
ни кўтариб чиқади; 3дан, Э.нинг баъзи 
тушунчалари этика учун ҳам бирдек 
хизмат қилади; 4дан, Э. ўрганадиган 
хулқий гўзаллик соҳаси ахлоқ билан бе-
восита боғлиқ. Айни пайтда иккала фан 
бир-бирига жуда ўхшаш экан деган та-
ассурот туғилмаслиги керак. Э. ҳар бир 
объектга аниқ, муайян ёндашувни талаб 
қилади, этика эса ҳамма учун умумий 
бўлган қонунқоидаларни, ҳикматларни 
ишлаб чиқади. Э.нинг психология билан 
алоқаси ҳам жуда муҳим: ҳар иккала фан 
руҳий ҳолатларни ўрганади. Ҳар иккала 
фан учун умумий бўлган санъат психо-
логияси ва бадиий ижод психологияси 
деган махсус йўналишлар мавжуд. Э. ва 
социологиянинг ўзаро муносабатлари-
да санъатни ҳамкорликда ўрганиш ма-
салалари муҳим. Санъат асари алоҳида 
инсон шахсига эътибор қилгани ҳолда, 
жамиятни ижтимоий муносабатлар тизи-
ми, ижтимоий тузилма сифатида бадиий 
тадқиқ этади, айни пайтда социологик 
тадқиқотлар учун ўзига хос материал 
бўлиб хизмат қилади; социология жами-
ят билан санъатнинг ўзаро алоқаларини, 
санъатнинг ижтимоий вазифаларини; 
санъаткорнинг жамиятдаги ўрни, мавқеи, 
китобхон ва томошабинларнинг ижти-
моийдемографик ҳолатларини; шахс 
ижтимоийлашувида санъатлар ва санъат 
асарининг аҳамиятини таҳлил қилади. 
Мазкур муаммоларни ўрганиш учун Э. 
ва санъат социологияси соҳаси мавжуд. 
Э.нинг диншунослик билан алоқаси ҳам 
катта аҳамиятга эга; дин ва санъат до-
имо бир-бирини тўлдириб келади, кўп 
ҳолларда бири бошқаси учун яшаш шар-
ти бўлиб хизмат қилади. Асрлар мобай-
нида, ана шу алоқалар натижаси ўлароқ, 
санъат асарининг ўзига хос кўриниши — 
динийбадиий асар вужудга келди. Мас, 
Шоҳизинда меъморий мажмуи, Кёльн 
жомеси, 
Рембрандтнинг 
«Муқаддас 
оила» асари, «Абу Муслим жангномаси» 
қиссаси ва бошқалар Э. бундай асарларни 
тадқиқ этар экан, албатта, диншунослик 
фани билан ҳамкорлик қилади. Э.нинг пе-
дагогика билан боғлиқлиги эстетик тар-
бия масалаларига бориб тақалади; пед. 
ҳам эстетик тарбия билан шуғулланади. 
Лекин у алоҳидаалоҳида, мустақил 
қисмларга бўлинган ҳолда, турли ёш ва 
соҳалар учунмахсус белгиланган тарбия 
тарзида олиб борилади. Мас, мактабгача 
тарбия, ўқувчилар тарбияси, жисмоний 
тарбия ва ҳ.к. Э. эса нафосат тарбияси-
нинг умумий қонунқоидаларини ишлаб 
чиқади — инсон туғилганидан бошлаб, 
то ўлимигача ўтадиган умр босқичлари 
учун тааллуқли бўлган тарбия фалсафа-
си сифатида иш кўради. Э.нинг семио-
тика (белгилар ва белгилар тизимлари 
ҳақидаги фан) билан алоқадорлиги кей-
инги пайтларда янада теранроқ тадқиқ 
этилмоқда. Маълумки, ҳар бир санъат 
асарининг мазмунмоҳияти муайян бел-
гилар воситасида намоён бўлади, яъни 
билиш ва баҳолаш натижалари бўлмиш 
семиотик ҳамда прагматик ахборотни 
ўзида мужассам қилган санъат асари 
ўша ахборотни етказиб беришга ҳам 


www.ziyouz.com кутубхонаси
225
мўлжалланган; у санъат турига қараб 
турлича белгилар — ҳарфлар, чизиқлар, 
ноталар ва ҳ.к. орқали амалга оширила-
ди. Санъатнинг семиотик белгилар билан 
боғлиқ ана шу томонларини — коммуни-
кативвоситачилик жиҳатларини семио-
тика ўрганади; бу борада алоҳида тузил-
масемиотик деб номланган назарий ён-
дашув ҳам мавжуд. Шунингдек, Э. барча 
санъатшунослик фанлари ҳамда табиат 
Э.си нуқтаи назаридан экология, ахборот 
назарияси жиҳатидан кибернетика билан 
алоқадорликда иш кўради.
Э. тарихининг ибтидоси Сомир (Шу-
мер), Бобил, қадимий Миср, қадимий Хи-
той ва кейинроқ юнон мифларига бориб 
тақалади. Бундан 5—6 минг йил аввал 
илк ёзув — мих хатда битилган Сомир 
гилтахталаридаги матнларда «гўзаллик», 
«санъат», «мусиқа» сингари сўзларда акс 
этган.дастлабки эстетик тушунчаларни 
учратиш мумкин. қадимий Мисрда ми-
лоддан 4—4,5 минг йил аввал санъат-
нинг барча асосий турлари, сал кейинроқ 
эса профессионал театр вужудга келди. 
Зардуштийлик динининг муқаддас ки-
тоби Авестош илгари сурилган эстетик 
ғоялар кейинчалик Ҳиндистонда, ундан 
сўнг Юнонистонда Э. ривожига таъ-
сир кўрсатди. қадимий Шаркдаги эсте-
тик ғоялар дастлаб фойдалилик (нима 
фойдали бўлса — ўша гўзал), кейинроқ 
ахлоқийлик (нима эзгу бўлса — ўша 
гўзал) тамойиллари асосида шакллан-
ди. Юнон мумтоз Э.си намояндалари, 
айниқса, Аристотель гўзалликнинг фой-
далиликдан ва эзгуликдан алоҳида ҳолда 
мавжуд бўлиши мумкинлигини айтиб 
ўтди; бу жиҳатдан унинг «Поэтика» 
(«Шеърият санъати») асари эътиборга 
молик. Ўрта асрларда мусулмон шарқи 
тасаввуф Э.си бу ғояларни такомилига 
етказиб, янги босқичга кўтарди; Уйғониш 
даври ва Янги давр Э.си тараққиёти учун 
назарий асос бўлиб хизмат қилди. Э. 
Бёрк, Д.Юм, И.Кант ва бошқалар меро-
сида буни яққол кўриш мумкин. Мас, 
Кантнинг гўзаллик ҳақидаги машҳур 4 
тамойилидан 3 таси шарқ файласуфлари 
назариялари асосига қурилган. Мазкур 
3 тамойил — гўзалликнинг беғараз ман-
фаатсиз муносабатга асосланганлиги; 
унинг заруратга айланган муҳаббатнинг 
объекти эканлиги (Ғазолий); гўзалликни 
оддий мантиқий ёндашув орқали би-
лишимиз мумкин эмаслиги (Форобий) 
Кантни, гўзаллик биз учун ўзини мақсад 
шаклида эмас, мақсадга мувофиқлик ша-
клида намоён этади деган 4тамойилни 
яратишга олиб келди. Кантдан сўнг не-
мис рационал Э.сида Шиллер, Шеллинг, 
Гегель назарияларининг Э. тараққиёти 
учун аҳамияти катта бўлди. Шопенгау-
эр, Ницше, Дильтей сингари норационал 
йўналишдаги файласуфларнинг эстетик 
қарашларида ҳам ўзига хос янги ғоялар 
илгари сурилди, мас, Шопенгауэр Э.га 
янги — «қизиқарлилик» категориясини 
киритди, Ницше эса санъатни икки — 
аполлонча ва дионисийча турга ажра-
тиб ўрганишни таклиф этди. Энг янги 
давр Э.сида, З.Фрейд, айниқса, К.Юнг 
таълимотида санъат асари ва санъат-
корнинг ўзаро муносабатларини руҳий 
типлар асосида ўрганилиши олға таш-
ланган янги қадам бўлди. Шунингдек, 
Ж.П.Сартр, А.Камю, Г.Марсель, X. Ор-
тега и Гасет ва бошқалар мутафаккир-
лар индустриал жамиятда гўзаллик ва 
санъатнинг такдири масалалари билан 
қизиқдилар. Ҳоз. Э.нинг миқёсийлашув 
жараёнида техника, табиат ва турмуш 
Э.сига ҳам жиддий эътибор берилмоқда; 
хулқий гўзаллик муаммоси янада муҳим 
ўрин эгаллай бошлади.
Ўзбек миллий Э.си тараққиёти та-
рихан минтақавий табиатга эга бўлиб, 
унинг илдизлари дастлаб Авесто, кейин 
монийликнинг муқаддас китоби Хуастуа-
нифт (За.)га бориб тақалади. Ислом дини 
қабул қилингач, миллийминтақавий Э. 
Қуръони карим оятлари ва Ҳадиси ша-
рифдаги «Аллоҳ гўзал ва У гўзалликни 
севади» деган тамойил асосида ривож-
ланди. Бунда машшоиййунлик (Форо-
бий, Ибн Сино) билан ёнмаён тасаввуф 
Э.сида кубровийлик (Нажмиддин Ку-
бро). жўмардлик (Паҳлавон Маҳмуд), 


www.ziyouz.com кутубхонаси
226
нақшбандия (Алишер Навоий) син-
гари 
тариқат 
мутафаккирларининг 
гўзаллик, санъат ва санъаткор борасида-
ги қарашлари муҳим аҳамият касб этди. 
Ўзбек Э.си тарихида, айниқса, Тему-
рийлар даври алоҳида ўринга эга; Наво-
ийнинг «Маҳбуб ул-қулуб», «Мажолис 
уннафоис», «Мезон улавзон» асарлари, 
15—16-асрларда қатор тазкиралар ва 
мусиқа назарияси борасидаги рисолалар 
ўзбек Э.си ривожига улкан ҳисса бўлиб 
қўшилди. ХонликЛар ва чоризм мустам-
лакаси даврида эса ўзбек Э.си кўпроқ 
тазкираларда (Фазлий) ва шеърий шак-
лларда (Фурқат) ўз ифодасини топди. 
Ўзбек миллий Э.сидаги юксалиш 19-аср 
охирлари — 20-аср бошларига тўғри ке-
лади. Бу даврда маърифатчижадид му-
тафаккирлар янгича эстетик ғояларни 
ўртага ташладилар, бадиий адабиётда, 
драматургия жанрига ва замонавий те-
атр санъатига асос солдилар. Анбар От-
иннинг «Қаролар фалсафаси» (1910), 
Фитратнинг «Оила» (1914), кейинроқ 
«Адабиёт қоидалари» (1926) рисолалари 
юзага келди, Чўлпоннинг бадиий адаби-
ёт, театр санъатига бағишланган турқум 
мақолалари эълон қилинди. Лекин 
шўролар ҳукмронлиги давридаги тота-
литаризм барча фалсафий фанлар қатори 
Э.ни ҳам синфийлик ва партиявийлик 
тамойиллари асосида бирёқчамаликка, 
маҳдудликка, сохталикка маҳкум қилди. 
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан 
сўнг Э.га алоҳида эътибор берила бош-
ланди, эстетик маданият (М.Нурматов, 
М.Абдуллаев), 
эстетик 
қадриятлар 
(Т.Маҳмудов) 
борасида 
йирик 
тадқиқотлар эълон қилинди. Ҳоз. вақтда 
Э. назарияси ва тарихига доир жиддий из-
ланишлар олиб борилмоқда (Т.Маҳмудов, 
А.Қурбонмамадов, Э.Умаров, А.Шер, Б. 
Ҳусанов). Ўзбекистон миллий ун~тида 
Э. йўналиши бўйича магистратура фао-
лият кўрсатмоқда, шу йўналишда аспи-
рантура ва докторантура мавжуд. Мам-
лакатимизда фуқароларнинг эстетик 
тарбиясига тааллуқти турли тадбирлар, 
уларнинг эстетик дидини юксалтиришга 
қаратилган маънавиймаърифий ишлар 
мунтазам олиб борилади.
Ад.: Аристотел ь, Поэтика, Т., 1981; 
Маҳмудов Т., Гўзаллик ва ҳаёт. Т, 1974; 
Нурматов М., Танқид ва эстетика, Т, 
1976; Махмудов Т., Эстетика и духовнме 
ценности, Т, 1993.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish