ЭСПИРИТУСАНТУ — Бразили-
янинг шарқий қисмидаги штат. Майд.
46,2 минг км
2
. Аҳолиси 3,1 млн. киши
(2000). Маъмурий маркази — Витория
шаҳри Штатнинг ғарбий қисмини Брази-
лия ясситоғлиги, шарқини ботқоқлашган
Атлантикабўйи
пасттекислиги
эгал-
лаган. Иклими тропик, пасттекислик-
да иссиқ ва сернам (ўртача ойлик тра-
лар 20—26°, йиллик ёғин 1500—1700
мм), ясситоғликда салқинроқ, йиллик
ёғин 1000—1200 мм. Сернам тропик
ўрмонлар, соҳил қисмида аралаш тропик
ўрмонлар бор.
Иқтисодиётининг асосини қ.х. таш-
кил қилади. Кофе, цитрус мевалар ва
какао плантациялари бор. Шунингдек,
шакарқамиш, шоли, маниок, дуккакли
экинлар, маккажўхори, тамаки ҳам етиш-
тирилади. Фойдали қазилмалардан тар-
кибида торий, уран ва цирконий бўлган
монацит қумлар, плавикли шпат, мармар
конлари, минерал сувли булоқлар бор.
Тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати кор-
хоналари мавжуд. Қурилиш материал-
лари ишлаб чиқарилади. Қирғоққа яқин
сувлардан балиқ овланади. Ташқи сав-
до айланмасида Витория денгиз порти
муҳим аҳамиятга эга.
ЭССЕ (франц. — уриниш, синаш,
очерк) — эркин композицияли, унча кат-
та бўлмаган насрий асар. Э. орқали нарса
ва ҳодисаларга ёки шахсга оид субъек-
тив фикр баён қилинади. Э.лар фалса-
фий, тарихийбиографик, публицистик,
адабий-танқидий, илмийоммабоп ёки
соф беллетристик характерда бўлади.
Э. услуби образлилиги, афористиклиги,
жонли тилга яқинлиги билан ажралиб ту-
ради. Мазмуни муайян сабаб ёки масала-
га оид тугал тафсилотни ёки аниқликни
талаб қилмайдиган индивидуал таассу-
рот ва мулоҳазалардан иборат бўлади.
Мустақил жанр сифатида А. Монтель
ижодида таркиб топди. Узбек адабиётида
20-асрнинг 70—80-й.ларидан Э. яратила
бошланди.
ЭССЕН — Германиянинг ғарбий
қисмидаги шаҳар, Шим. РейнВестфа-
лия ерида. Аҳолиси 601 минг киши
(1999). Транспорт йўлларининг йирик
чорраҳаси. РейнХерне канали бўйидаги
порт. Мамлакатнинг муҳим саноат мар-
казларидан. Қора металлургия, маши-
насозлик (шу жумладан, электротехни-
ка, оғир ва транспорт машинасозлиги),
тўқимачилик, полиграфия, цемент, озиқ-
овқат саноати корхоналари мавжуд. Э.да
йирик саноат ва молия компаниялари-
нинг бошқармалари жойлашган. Олий
ўқув юртлари, илмий текшириш инсти-
тутлари, музейлар (хусусан, Фолькванг
музейи, 19—20-асрлар санъати) бор.
Шаҳар илк бор 11-асрга оид ёзма манба-
ларда тилга олинган. Меъморий ёдгорли-
клардан готика черкови, собор сақланган.
ЭССЕНЦИЯ (лот. — моҳият, негиз)
— бирор модданинг ўткир дамламаси
ёки эритмаси. «Э.» термини, кўпинча,
бирор эритувчи билан эритиб (ажратиб)
олинган ўсимлик моддаларига нисбатан
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |