www.ziyouz.com кутубхонаси
209
воқеа ва ҳодисаларни ҳаётда бўлиши
мумкин бўлмаган ёки мавжуд бўлган
ҳодисалар тарзида тасвирлайди. Хаёлий
ва ҳаётий уйдирмаларнинг иштироки,
сюжет чизиғида тутган ўрни ва вазифаси-
га кўра, Э.ни 2 гуруҳга — хаёлий уйдир-
малар асос бўлган Э., ҳаётий уйдирма-
лар асос бўлган Э.ларга бўлиш мумкин.
Xаёлий уйдирмалар асосидаги Э. сюже-
ти мўъжизали, сеҳрли; ҳаётий уйдирма-
ларга асосланган Э. сюжети эса ҳаётий
тарзда бўлиб, унда реал воқеа-ҳодисалар
тасвирланади. Э.да, асосан, уч мақсад
ҳикоя қилинади. Биринчисида идеал
қаҳрамоннинг жасорати, ёвуз
кучларга
қарши чиқиб, халқ манфаатини ҳимоя
қилиши, иккинчисида, асосан, бош
қаҳрамоннинг ўзга юрт маликаларига ёки
паризодларига ошиқ бўлиб уйланиши, ка-
салга дори топиши, аждар ва девлар олиб
қочган кишиларни озод қилиши, учинчи-
сида эса адолатсизликка, зулмга қарши
чиқиши каби мақсадлар баён қилинади.
Биринчи мақсад паҳлавоннинг фаол
ҳаракати ва ғайритабиий кучқудрати би-
лан амалга ошса, иккинчи мақсад пассив
қаҳрамонга ёрдам берувчи тилсим воси-
талари ёрдамида, учинчи мақсад эса бош
қаҳрамоннинг ақлидроки, тадбиркорлиги
билан амалга ошади.
Э. жанри образлар талқини, ғоявий
мазмуни ва конфликти, сюжет ва компо-
зицияси, уйдирмаларнинг ўрни ва вази-
фаси, тили ва услубига кўра, шартли ра-
вишда ҳайвонлар ҳақидаги Э.лар, сеҳрли
Э.лар, маиший Э.лар, ҳажвий Э.ларга
бўлинади.
Ҳайвонлар
ҳақидаги
Э.ларнинг
бир тури мажозий Э.лардир. Мажозий
Э.ларнинг («Сусанбил», «Бўри билан
тулки», «Тулкининг тақсимоти», «Икки
бойқуш» ва бошқалар)
сюжети асосида
кўчма маъно, аллегорик образлар ёта-
ди. Мас, лақмалик ва қонхўрлик бўри
орқали, айёрлик ва тилёғламачилик тул-
ки орқали ифодаланган.
Сеҳрли Э.ларда воқеалар сеҳржоду,
фантастик уйдирмалар асосига қурилган
бўлади.
Буларда
паҳлавонлик
ва
қаҳрамонлик мадҳ этилади («Ялмоғиз»,
«Семурғ», «Девбачча», «Кенжа ботир»
ва бошқалар). «Қулоқбой», «Ҳандалак
полвон», «Уч ёлғонда қирқ ёлғон» ва
бошқалар Э.лар комик, баъзилари ҳатто
ҳажвий характерга эга. Мас, «Уч ёлғонда
қирқ ёлғон»да бош қаҳрамон халқ ора-
сида шуҳрат топган кал бўлиб, бу комик
қаҳрамоннинг «ёлғон тўқиши»дан зулм
ва жаҳолат, адолатсизлик каби мавжуд
тузумга хос иллатлар қораланади, киши-
лардаги донишмандлик, тадбиркорлик
каби фазилатлар улуғланади.
Маиший Э.ларда кўпроқ зулм ва
адолатсизлик қораланади («Уч оғаини
ботирлар», «Ойгул билан Бахтиёр»,
«Тоҳир ва Зуҳра», «Фарҳод ва Ширин»,
«Золим подшо» ва бошқалар). Мас, «Уч
оғаини ботирлар» эртаги одатдагидек ота
насиҳати билан бошланади. Бунда ота
камбағал, лекин ҳаёт тажрибаларига бой
бўлган шахс, бошқа
вариантларида эса
шоҳ бўлиб, ўғиллари шаҳзодалардир. Бо-
тирлар образида ахлоқ ва одобнинг юк-
сак намунаси, одамийлик, донишманд-
лик, жасурлик каби сифатлар кўринса,
шаҳзодалар қиёфасида молмулк тўплаш
йўлида ҳар қандай ёмон ниятлардан
қайтмайдиган ёлғончи, жоҳил
кишилар
образи гавдаланган.
Э.лар, асосан, дидактик вазифани
бажаради. Э.ларнинг
«Минг бир кеча»,
«Панчатантра» ва бошқалар яхши на-
муналари, Г.Х. Андерсен, В.Хауф,
А.С.Пушкин кабиларнинг мумтоз адабий
Э.лари жаҳон маданияти хазинасига кир-
ган.
Комилжон Имомов.
Do'stlaringiz bilan baham: