парфия тили, скиф тили, суғд тили, хо-
размий тили; балуж тили, дари тили,
курд тили, осетин тили, помир тиллари,
пушту тили, тожик тили, форс тили.
Э.т.нинг тарихи шартли равишда
3 даврга бўлинади: 1) қадимий (мил.
ав. 2-минг йиллик бошларидан мил.
ав. 4—3-асрларгача) — мидия, авесто,
қадимий форс, скиф тиллари; 2) ўрта
(мил. ав. 4—3-асрлардан мил. 8—9-аср-
ларгача) — ўрта форс (паҳлавий), пар-
фия, бақтрия, суғд, алан тиллари; 3) янги
(мил. 8—9-асрлардан) — форс, тожик,
пушту, дари, осетин, курд ва ёзувсиз
помир тиллари. Бу тасниф экстралинг-
www.ziyouz.com кутубхонаси
207
вистик (маданийтарихий ва бошқалар)
белгиларга асосланган. Лингвистик бел-
гиларга қараб эса 2 давр фарқланади:
қадимий (қад. форс, авесто, мидия, скиф
тиллари) ва кейинги (бошқа барча тил-
лар).
Қад. форс тилининг илк ёзма ёдгор-
ликлари мил. ав. 6-асрга мансуб бўлиб,
миххатдя ёзилган. Асрлар мобайнида
оғзаки яшаб келган авестовий матнлар
тахм. мил. 4-асрда ўрта форс ёзуви асоси-
даги махсус алифбода кўчирилган. Ўрта
форс (мил. 2—3-асрлар), парфия (мил.
ав. 1-аср), суғд (мил. 4-аср) ва қисман
хоразмий (мил. ав. 3-аср) тилларидаги
ёдгорликлар оромий ёзувининг турли
кўринишларида битилган (хоразмийча
матнларнинг бир қисми араб ёзувида
12—13-асрларда ёзилган арабча матнлар
таркибида ҳам учрайди). Хўтансак тили
(мил. 7-аср) браҳмининг бир туридан;
бақтрия тили (мил. 2-аср) юнон алифбо-
сидан фойдаланган; форс, дари, пушту,
балуж тилларида турли ўзгаришларга уч-
раган араб алифбосидан, тожик, осетин,
тот тилларида эса рус алифбосидан фой-
даланилади. Курдлар, яшаш шароитла-
ридан келиб чиқиб, рус (Закавказье), ло-
тин (Сурия ва Ироқ) ва араб ёзувларидан
фойдаланадилар. Бошқа Э.т. ўз ёзувига
эга эмас.
Ад.: Оранский И. М., Введение в иран-
скую филологию, М., 1960; Оранский И
. М ., Иранские язмки в историческом
освешении, М., 1979; Основн иранского
язмкознания, кн. 1—4, М., 1979—87.
Анвар Исмоилов.
ЭРОС (Эрот номидан) — Қуёш си-
стемасидаги кичик сайёра. 1898 йил не-
мис астрономи Г.Витт кашф этган. Э.
Қуёш атрофини 1,76 йилда тўлиқ бир
марта айланиб чиқади. Сайёра орбитаси-
нинг чўзиқлиги (е=0,233) катта бўлгани
учун унинг кўринма юлдуз катталиги
— 6,7 дан 11,3 гача ўзгариб туради. Э.
гантель шаклида бўлиб, унинг энг узун
қисми 40 км, энг қисқаси 14 км. Орби-
тасининг эклиптикага оғмалиги 10°, 83,
Қуёшдан ўртача узоқлиги 1,458 астро-
номик бирликка тенг. Ҳар 37 йилда Ерга
жуда яқин келади ва Э. кузатилиб, Қуёш
параллакси аникланади. Э. Ерга 1975
йилда яқинлашган ва Ер билан орасидаги
масофа 28 млн. км га тенг бўлган.
ЭРОТ, Эрос — юнон мифологияси-
даги севги худоси. Гесиоднинг «Теого-
ния» асарида айтилишича, Э. хаосдан;
қадимий мифларга кўра, Гермес ва Арте-
мидадан ёки Арес ва Афродитадан дунё-
га келган. Одамлар ва худоларнинг юра-
гига камондан олтин ўқлар отиб уларда
севги уйғотган. Э. қанотли гўзал йигитча
ёки қанотчалари бор, камон кўтариб юр-
ган шўх бола қиёфасида тасвирланган.
Кўчма маънода Э. — севги. Эротизм,
эротика, эротик шеърият Э.дан олинган.
Рим мифологиясидаги Амурга тўғри ке-
лади.
ЭРРОУ Кеннет Жон (1921, Нью-
Йорк) — америкалик иктисодчи, иқтисод
д-ри (1951). Чикаго унтида проф. асси-
стенти (1948—49), Станфорд (1949-68)
ва Гарвард (1968-74) унтларида проф.
АҚШ Миллий Фанлар Академияси,
Эконометрика жамияти ва бошқалар
ташкилотлар аъзоси. Э.нинг тадқиқот
доираси ниҳоятда кенг бўлиб, унинг
асарларида бошқариш назарияси, ил-
мийтехника тараққиёти иқтисодиёти ва
айниқса, иқтисодиётда математик усул-
ларни қўллаш билан боғлиқ масалалар
қўпроқ таҳлил этилади. Э. Дебрё билан
биргаликда умумий иқтисодий мувоза-
нат моделини ишлаб чиққан (ЭрроуДе-
брё модели). Ж.Хикснинг индивидуал
кутилмаларга асосланган назарий кон-
цепцияси Э. ва Ф.Хан тадқиқотларида
давом эттиридди ва такомиллаштиридци,
кейинчалик шу асосда адаптив ва раци-
онал кутилмалар назариялари (Р.Лукас)
яратилди. Э. умумий иқтисодий мувоза-
нат ва фаровонлик назариясига муҳим
ҳисса қўшди. Асосий асарлари: «Захи-
ралар ва ишлаб чиқаришнинг математик
назарияси бўйича тадқиқотлар», 1958;
www.ziyouz.com кутубхонаси
208
«Ижтимоий танлов ва якка қадриятлар»,
1951; «Хатарлар назарияси очерклари»,
1970; «Рақобатнинг умумий таҳлили»
(ҳамкорликда), 1971. Нобель муко-
фоти лауреати (1972; Ж.Р.Хикс билан
ҳамкорликда).
Do'stlaringiz bilan baham: |