O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Ўзбекистон 
—Э. 
муносабатла-
ри. Э. Ўзбекистон Республикасининг 
мустақиллигини тан олиб, икки дав-
лат ўртасида дипломатик муносабатлар 
ўрнатилгач, 1992 йил нояб.да Э.нинг 
Тошкентдаги элчихонаси, 1995 йил май-
да ЎзР нинг Теҳрондаги элчихонаси ўз 
фаолиятини бошлади.
ЎзР Президенти И.А.Каримовнинг 
Э.га илк ташрифи 1992 йил нояб.да 
бўлиб ўтди. 2000 йил 10—11 июнда ЎзР 
Президенти И.А.Каримов Иқтисодий 
Ҳамкорлик Ташкшютига аъзо давлатлар 
раҳбарларининг Э.да бўлиб утган 6сам-
митида иштирок этди. 2003 йил 17—18 
июнда расмий ташриф билан Э.да бўлди. 
2002 йил 26—28 апр.да Э. Ислом Ресггу-
бликаси Президенти С.М.Ҳотамийнинг 
ЎзРга расмий ташрифи амалга оширил-
ди. Ана шу ташрифлар натижасида икки 
давлат ўртасидаги муносабатларнинг 
шартномавийҳуқуқий асослари яратил-
ди.
Икки мамлакат ўртасида транс-
порткоммуникация, нефтькимё, банк, 
божхона, фармацевтика, уюшган жино-


www.ziyouz.com кутубхонаси
205
ятчилик, терроризм ва гиёҳванд мод-
даларнинг ноқонуний тарқатилишига 
қарши 
кураш 
соҳаларида 
кенг 
ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳоз. кунда 
Ўзбекистон ва Э. муносабатларининг 
шартномавийҳуқуқий асосини 50 дан 
ортиқ ҳужжат ташкил этади. ЎзР ва Э. 
ўртасида савдоиқтисодий соҳадаги ўзаро 
манфаатли ҳамкорликнинг тамойил ва 
йўналишларини белгилаб берувчи бир 
қатор давлатлараро ва ҳукуматлараро 
шартномалар 
ҳамда 
идоралараро 
ҳужжатлар имзоланган. Икки томон-
лама муносабатлар «Савдоиқтисодий 
алоқалар тўғрисида», «Сармояларни 
ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш», 
«Икки томонлама солиққа тортишдан 
қочиш ва олинган фойда ва капиталга 
солинадиган солиқлар ҳақида маълумот 
билан алмашиш тўғрисида»ги шартнома 
ва қатор ҳукуматлараро меморандумлар 
билан тартибга солинади. 2004 йил яку-
нига кўра, Ўзбе^ кистон ва Э. ўртасидаги 
товар айирбошлаш ҳажми 370 млн. АҚШ 
долларини ташкил этди. Э. Ислом Респу-
бликаси Ўзбекистоннинг 10 та етакчи 
савдо ҳамкори қаторидан_жой олган. Э. 
Ўзбекистондан пахта толаси, рангли ме-
талл ва ундан ясалган буюмлар, қора ме-
талл ва металл буюмлар, минерал ёқилғи, 
нефть ва уни қайта ишлашдан олинган 
маҳсулотлар, механик станоклар, хизмат-
лар, ўғит, кимёвий штапель толалари ва 
ҳ.к. олади ва Ўзбекистонга боғдорчилик 
маҳсулотлари, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, 
пойабзал, кимёвий ип, кир ювиш воси-
талари, гилам ва гилам маҳсулотлари, 
пластмасса ва ундан тайёрланган бу-
юмлар, хизматлар, тўқимачилик ҳамда 
органик кимёвий маҳсулотлар, кофе, 
чой, ширинлик ва доридармон юборади. 
1993 йилнинг 18 октябр да имзоланган 
ҳужжат асосида ЎзР ва Э. Ислом Ре-
спубликаси ўртасида Савдоиқтисодий 
ва илмийтехникавий ҳамкорлик бўйича 
ҳукуматлараро комиссия ташкил этилган. 
Ўзбекистонда Э. сармояси иштирокида 
ташкил этилган 53 корхона бор, улардан 
40 таси қўшма корхона, 13 таси эса 100% 
Э. сармояси асосида иш олиб бормоқда. 
Мазкур корхоналар асосан халқ истеъмо-
ли моллари, қандолат, тикувчилик ва қ.х. 
маҳсулотлари, қурилиш материаллари 
ҳамда гиламлар и.ч, шунингдек, юк та-
шишга ихтисослашган. Ўзбекистоннинг 
экспорт юкларини жаҳон бозорларига 
олиб чиқишда Э. транспорт коммуника-
цияларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда. 
Ўзбекистон темир йўлчилари фаол ишти-
рок этган Тажан — Сарахс — БандарАб-
бос т.й. йўналишининг ишга туширили-
ши (1996) Ўрта Осиёда жойлашган дав-
латларга Форс қўлтиғи орқали жаҳон бо-
зорига чиқиш имконини берди. 1993 йил 
17 мартда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 
миллий авиакомпанияси ва Э.нинг 
фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан 
икки мамлакат ўртасида ҳаво қашовини 
йўлга қўйиш бўйича Англашув мемо-
рандуми имзоланди. 1994 йил авг.дан 
бошлаб «Эрон эйр» авиакомпанияси-
нинг ҳаво кемалари ҳафтасига бир марта 
Теҳрон — Тошкент — Теҳрон йўналиши 
бўйича мунтазам ҳаво қатновини амалга 
оширмоқда.
2002 йил Самарқанд шаҳридаги Пан-
жоб маданият маркази қошида Э. билан 
ҳамкорликда Панжоб шифохонаси очил-
ган. Шунингдек, Самарқандда Э.нинг 
«Доктор Обидий» фармацевтика ширка-
ти билан қўшма корхона тузилган.
Икки давлат ўртасидаги маданий 
ва маърифий алоқалар 1999 йил 8 сен-
тябрда таъсис этилган «Ўзбекистон-
Эрон» дўстлик жамияти доирасида олиб 
борилмоқда.
Ойбек Эшонов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish