O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Меъморлиги. Э. ҳудудидаги меъмо-
рий ёдгорликлар узоқ ўтмишга бориб 
тақалади. Э.да неолит даврига оид пах-
садан қурилган турар жойлар (Кошон 
ёнидаги ТепеСиалк, Шероз яқинидаги 
ТалиБакун) топилган. Мидия подшоли-
ги даври (мил. ав. 1-минг йилликнинг 
1-ярми)да унинг пойтахти Экбатана 
атрофида (ҳоз. Ҳамадон) истеҳком де-
ворлари барпо этилган. Ахоманийлар 
даврида сарой меъморлиги кенг ривож 
топди (Пасаргада, Персеполис, Сузада-
ги сарой мажмуалари). Ахоманийлар са-
рой меъморлик услубига ҳашаматлилик, 
ҳайвон ҳайкалчалари билан безатилган 
баланд устунлар хос. Асосий қурилиш 
материаллари — хом ғишт, тош ва ёғоч. 
Тўртбурчак шаклидаги зардуштийлик 
ибодатхоналари ҳам шу даврга мансуб 
меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Пар-
фия подшолиги даврида ҳовли томони 
очиқ айвонли саройлар қурилган. Сосо-
нийлар даврида шаҳарлар тез суръатлар 
билан барпо этила бошланди. Шаҳарлар 
доирасимон ёки тўғри тўртбурчак тарҳли 
қилиб, қалин девор билан ўралди. Бино 
қурилишида тош, пишиқ ғишт, ёғоч иш-
латилган, том қисми эса ёйсимон шаклга 
эга бўлган. Кейинчалик гумбазлар пайдо 
бўлган. Сосонийлар даври саройлари-
га ҳашаматли айвон ва баланд устунлар 
хос. Э.нинг араблар томонидан забт эти-
лиши (7-аср) меъморликда янги услуб-
даги биноларнинг пайдо бўлишига олиб 
келди. Бу даврда кўплаб карвонсарой, 
масжид, минора, мақбара, тим, мадра-
са ва ҳаммомлар қурилди. Девор билан 
ўралган қўплаб шаҳарлар барпо этилди. 
Шаҳарнинг 4 дарвозасини боғловчи 2 асо-
сий хиёбоннинг кесишган нуқгаси сарой, 
бозор ва масжид жойлашган марказий 
майдонни ташкил этди. Баъзи ҳолларда 
шаҳар марказида арк барпо этилди. 
12-асрга келиб масжид қурилишида Э.га 
хос услуб пайдо бўлди (тўрт томони ай-
вон ва болохоналар билан қуршалган 
ҳовли ҳамда гумбазли бино). Масжид 
ёнида юқори қисми торайиб борувчи 
айлана минора қад кўтарди. Бу пайтга-
ча миноралар саккиз бурчак шаклида 
қурилган. 13—14-асрлар ўрталарида 
Э.да мадраса, масжид, хонақоҳ ва мино-
радан таркиб топган яхлит ансамбллар 
пайдо бўлди. Э. Темурийлар давлати 
таркибига кирган давр (14—15-асрлар)
да меъморликда гумбазларни кўк кошин 
билан безаш одат тусига кирди. Масжид, 
мадраса ва бошқалар биноларнинг олд 
қисмига кошинлардан рангли зеб берил-
ди (Машҳаддаги Гавҳаршод бегим мас-
жиди, 1405—18, меъмор Қавомиддин 
Шерозий). 14—16-асрларда 
шаҳар 
қурилиши авж олди, шаҳар ансамбллари 
(Янги Исфаҳон) бунёд этилди, саройлар 
деворий расмлар, мозаика билан без-
атилди (Исфаҳондаги Али Қопу, Чеҳел 
Сутун саройлари, Қазвиндаги саройлар). 
Сафавийлар даврига келиб, Э. меъморли-
гида ҳашаматлиликка кенг ўрин берилди, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
202
биноларни мураккаб ва кўркам нақшлар 
билан безаш, улкан фавворалар қуриш 
расм бўлди. Шаҳарларда муҳташам 
мажмуалар қуриш режаси ҳаётга татбиқ 
этилди. Исфаҳондаги Шоҳ майдони 
атрофида барпо этилган сарой, масжид, 
карвонсарой ва бозор яхлит меъморий 
ансамблни ташкил этди. 18—19-асрлар-
да юз берган иқтисодий инқироз Э.да 
қурилиш кўламининг кескин камай-
ишига олиб келди. 20-асрга келиб, Э. 
меъморлигида янги шаклдаги бинолар 
пайдо бўлди (Теҳрондаги ун-т биноси, 
1930-й.лар; Теҳрон яқинидаги «Хил-
тон» меҳмонхонаси, 1962). Турар жой, 
ижтимоий масканлар, саноат мажмуа-
лари, кўприклар қурилишида. ойна, ме-
талл ва темирбетон конструкциялар кенг 
қўлланди. Э. меъморлари биноларни бар-
по этишда замонавий меъморлик услуби 
ва миллий анъаналардан фойдаланди-
лар (Ҳамадондаги Ибн Сино мақбараси, 
1952; Машҳаддаги Нодиршоҳ мақбараси, 
1961; Нишопурдаги Умар Хайём қабри 
устига қурилган павильонротонда, 1963).

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish