www.ziyouz.com кутубхонаси
199
сиёсий партия ва ташкилотлар фаоли-
яти ман қилинган. Ҳоз. кунда мамла-
катнинг ички сиёсий ҳаётида бир қатор
ислом партия ва уюшмалари мавжуд
бўлиб, улар орасида эътиборга лойиқ
бўлганлари Курашаётган руҳонийлар
жамияти, Исломий Эрон бирдамлик пар-
тияси, Исломий Эрон ҳамжиҳатлик пар-
тияси, Тараққиётга хизмат қилувчилар
уюшмаси, Имом Ҳумайний сиёсати та-
рафдорлари уюшмасидир.
Хўжалиги. Э. — нефть саноати ри-
вожланган аграр индустриал мамлакат.
Ялпи ички маҳсулотда қ.х. 21,3%, сано-
ат 32,7% (жумладан, нефть ва газ қазиб
олиш 18,7%)ни ташкил этади.
Саноатида нефть, газ, кўмир, хром,
қўрғошинрух, мис, марганец ва темир
рудалари қазиб олиш катта аҳамиятга
эга. Йилига ўртача 85 млрд. кВтсоат
электр энергияси ҳосил қилинади. Неф-
тни қайта ишлаш, нефть кимёси корхо-
налари бор. Қора ва рангли металлургия,
машинасозлик ва металлсозлик, озиқ-
овқат, тўқимачилик саноати ривожлан-
ган. Ҳунармандчилик (гилам тўқиш,
металл буюмлар тайёрлаш) билан ҳам
шуғулланилади.
Қишлоқ
хўжалиги
мамлакат
иқтисодиётининг
муҳим
тармоғи
ҳисобланади. Қ.х.нинг етакчи тармоғи —
деҳқончилик. Асосий озиқ-овқат экини
— буғдой; шунингдек, арпа, шоли, дук-
какли дон экинлар экилади. Боғдорчилик
(ўрик, шафтоли, анжир, писта, хурмо,
беҳи, анор, цитрус мевалар, ёнғоқ ва
бошқалар), токчилик, сабзавотчилик ва
полизчилик билан мамлакатнинг ҳамма
қисмида шуғулланилади. Пахта экилади,
қанд лавлаги, шакарқамиш, тамаки етиш-
тирилади, чой ўстирилади. Чорвачилиги-
да қўй, эчки, қорамол, эшак, туя, от, ха-
чир боқилади. Паррандачилик ривожлан-
ган. Пиллачилик билан шуғулланилади.
Форс қўлтиғи ва Каспий денгизида балиқ
овланади.
Транспорти. Т.й.нинг уз. 7,3 минг
км. Ички юкларнинг асосий қисми ав-
томобиль транспортида ташилади. Ав-
томобиль йўлларининг уз. 167 минг
км. Денгиз савдо флоти тоннажи 8345
минг т дедвейтни ташкил этади. Форс
қўлтиғидаги асосий портлари: Банда-
рАббос, БандарҲумайний, Бушир, Харк,
Ободон, БандарМоҳшаҳр; Каспий ден-
гизида — Энзели, Новшаҳр, Амиробод.
Теҳрон, Шероз, Исфаҳон, БандарАббос,
Ободон, Табризда халқаро аэропортлар
бор.
Э. четга нефть ва нефть маҳсулотлари,
гилам, газ, пахта, мева, тери, металл
буюмлар чиқаради; четдан озиқ-овқат,
машина ва жиҳозлар, саноат хом ашёси
олади. Ташқи савдода Германия, Италия,
Кувайт, БАА ва бошқалар мамлакатлар
билан ҳамкорлик қилади. Э.да хорижий
сайёҳлик ривожланган. ЮНЕСКО томо-
нидан қайд этилган дунё цивилизацияси
меросига оид 12 тарихий ёдгорликнинг
3 таси Э.да жойлашган. 2001 йил Э.ни
1402160 хорижий сайёҳ зиёрат қилди,
хорижий сайёҳликдан тушган даромад
1,112 млрд. АҚШ долларини ташкил
этди. Пул бирлиги — риал.
Do'stlaringiz bilan baham: