O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Аҳолиси. Э.да 30 дан ортиқ миллат 
вакиллари яшайди. Аҳолисининг 75% га 
яқинини эрон тиллари гуруҳига кирувчи 
халқлар: форс, гилон, мозандарон, курд, 
лор, бахтиёрий, балуж, талиш, афғон, 
тожик ва бошқалар ташкил этади. Тур-
кий тил гуруҳига кирувчи озарбайжон 
ва туркманлар, шунингдек, араб, ар-
ман, оссурий, грузин, лўли ва бошқалар 
ҳам яшайди. Расмий тил — форс тили. 
Давлат дини — ислом динининг шиа 
мазҳаби. Шаҳар аҳолиси 58,3%. Йирик 
шаҳарлари: Теҳрон, Исфаҳон, Машҳад, 
Табриз.
Тарихи. Э. ҳудудида одам илк па-
леолит давридан яшайди. Эронликлар 
тўғрисидаги дастлабки маълумотлар Ос-
сурия ёзма ёдгорликларида келтирилган. 
Мил. ав. 834 йилда шоҳ Салманасар III 


www.ziyouz.com кутубхонаси
197
нинг шарққа қилган юришини тавсиф-
ловчи миххат ёзувларида қадимий форс 
тилида сўзлашувчи халқлар истиқомат 
қилган Парсуа мамлакати қайд этилган. 
Мил. ав. 3-минг йиллик бошида Э.нинг 
жан.ғарбида дастлаб шаҳардавлатлар, 
кейинроқ Элам давлати пайдо бўлди. 
Мил. ав. 2-минг йиллик давомида Э. 
ҳудудига ҳиндэрон тилларида сўзлашувчи 
ҳиндевропа қабилалари кириб кела бош-
лаган. Э.нинг ҳоз. номи ўша халқлар 
— орийлар номи (қад. эронча агуапа — 
«орийлар мамлакати») дан олинган. Бу 
даврда Э. ҳудудининг бир қисми Оссу-
рия ҳукмронлиги остида бўлган. Мил. 
ав. тахм. 673— 672 йилларда Оссурияга 
қарши кўтарилган ғалаён натижасида 
Эрон тоғлигининг шим.ғарбий қисмида 
Мидия давлати пайдо бўлди. Мил. ав. 
550 йил Мидия ва Форсия подшолиги 
ўртасида бўлиб ўтган уруш (553— 550)
дан сўнг ҳокимият ахоманийлар сулоласи 
қўлига ўтди. Юнонлар, кейинчалик Евро-
панинг бошқа халқлари Форсия номини 
мамлакатнинг барча қисмига тааллуқли 
деб билиб, уни Форсия (Персия) деб атай 
бошлаганлар (Европа адабиётида бу ном 
1935 йилгача сақланиб келган). Ғарб би-
лан Шарқ ўртасидаги савдо йўлларида ўз 
ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида Ахо-
манийлар Юнонистон билан уруш олиб 
бордилар. Мил. ав. 330 йил Ахоманийлар 
давлати Александр Мақдуний қўшинлари 
томонидан мағлубиятга учради. Унинг 
ўлимидан сўнг Э. Салавкийлар давлати 
таркибига кирди. Мил. ав. 3-аср ҳоз. Э. 
ва Туркманистон чегараларида Парфия 
подшолиги вужудга келиб, мил. ав. 2-аср 
ўрталарида Э.нинг барча ҳудуди унинг 
таркибида бўлган. Мил. ав. 1-асрдан Пар-
фия Рим билан узоқ муддатли урушга кир-
ди. Мил. 224 йил Парфия қарамоғидаги 
Форсия ҳукмдори Ардашер I Парфи-
янинг сўнгги подшоси Артабан V ни 
урушда енггач, Сосонийлар давлатит* 
тузди. Сосонийлар ҳукмронлиги даврида 
3-аср ўрталарида монийлик, 5-аср охир-
ларида маздакийлик пайдо бўдди. 7-аср-
да Э.ни араблар босиб олди ва у Араб 
халифалиги таркибига кирди. Э.да ис-
лом дини тарқалиб, 10-асрда аҳолининг 
кўп қисми унга эътиқод қилабошлади. 
9—10-асрларда Э. ҳудудида ноибликлар 
вужудга келди. 900 йилда Хуросон ва 
бутун Шарқий Э. Сомонийлар қўл ости-
га ўтди, сўнг Шарқий Э. Ўрта Осиёнинг 
бир қисми ва ҳоз. Афғонистон ҳудуди 
билан биргаликда Ғазнавийлар давлати 
таркибига кирди. 11-асрда Э.га туркий 
қабила (ўғуз)лар кириб келди. Улар-
дан бири — салжуқийлар ғайнавийлар 
қўшинини тормор қилиб, Э.ни ва унга 
қўшни мамлакатларни босиб олди ва 
Салжукийлар давлатини тузди. 12-аср 
бошларида Салжуқийлар давлати парча-
ланиб, қатор султонликлар пайдо бўлди. 
12-аср охирида Э. Хоразмшоҳлар давла-
тита қўшиб олинди. 1220—56 йиллар-
да Э.ни мўғуллар босиб олди ва 14-аср-
нинг ўрталаригача Ҳулокуийлар давлати 
таркибида бўлди. 14-асрнинг 30—80-й.
ларида Хуросонда мўғул ва маҳаллий 
зодагонлар зулмига қарши Сарбадорлар 
кўзғолонлари, 1350 йил Мозандарон ва 
Гилонда Саидлар ҳаракати бўлиб ўтди, 
натижада сарбадорлар ва саидлар давлати 
пайдо бўлди. 16-аср бошида Э.нинг бар-
ча қисми Сафавийлар қўлига ўтди. 1502 
йил шиа мазҳаби давлат дини деб эълон 
қилинди. 17а, охири — 18-аср бошлари-
да мамлакатнинг турли қисмларида зода-
гонларга қарши ғалаёнлар, шунингдек, 
асоратга солинган афғон, туркман, курд, 
озарбайжон ва бошқалар халқларнинг 
озодлик ҳаракатлари бошланиб кетди. 
Афғон қабилаларининг 1709—22 йил-
лардаги қўзғолонлари натижасида 1722 
йил улар Сафавийлар пойтахти бўлмиш 
Исфаҳонни эгалладилар. Афғон хонлари-
нинг ҳукмронлигига қарши халқ ҳаракати 
бошланиб кетди. 1723 йил Э.нинг шим.
ғарбий ва марказий вилоятларига бости-
риб кирган турклар қувиб чиқарилди. 
Э.давлати Нодиршоҳ раҳбарлигида жуда 
катта империяга айланди. 1747 йил фитна 
натижасида шоҳ ўлдиридди ва Э.давлати 
парчаланиб кетди. 18-аср охирида занд ва 
қожар хонлари ўртасида узоқ давом этган 


www.ziyouz.com кутубхонаси
198
курашдан кейин Э.да Қожарлар сулоласи 
ўрнатидди. 18-аср охиридан Э. Европа 
мамлакатларининг мустамлакачилик объ-
ектига айланди. 19-асрдаги РоссияЭрон 
урушлари натижасида муқаддам Э. бо-
сиб олган Кавказ орти ҳудудлари Россия-
га ўтди. 19-асрнинг 50-й.лари ўрталарида 
мамлакатда 
ижтимоийзиддиятларнинг 
кучайиши Бобийлар қўзғолонларит ўз 
аксини топди. 19 а. 60-й.лари — 20-аср 
бошларида Э. асосан, Буюк Британия 
ва Россиянинг ярим мустамлакасига ай-
ланди. 19-аср охиридан зулм ва ижтимо-
ий зиддиятларнинг кучайиши 1905—11 
йиллардаги Эрон инқилобининг бошла-
нишига замин яратди. Натижада консти-
туция эълон қилинди, парламент (маж-
лис) чақирилди. 1911 йил охирида Эрон 
инқилоби Англия ва Россия томонидан 
бостирилди. 1-жаҳон уруши йиллари 
(1914— 18)да Э. урушга кирган давлат-
ларнинг ҳарбий ҳаракатлари майдони-
га айланди. 1919 йил Э. Буюк Британия 
томонидан босиб олинди. Мамлакатда 
миллий озодлик кураши авж олди. Эрон 
Озарбайжони (1920), Гилон ва Мозан-
дарон (192021), Хуросон (1921)да куч-
ли миллий озодлик ҳаракатлари бўлиб 
ўтди. 1921 йил 21 фев.да ўнг кучлар 
Ризохон қўмондонлиги остида давлат 
тўнтаришини амалга оширдилар. Саид 
Зиёвуддин раҳбарлигидаги янги ҳукумат 
(ушбу ҳукумат таркибида Ризохон ҳарбий 
вазир бўлган) демократик ҳаракат ёйилиб 
кетмаслик чораларини кўрди ва жамоат 
тазйиқи остида 1919 йилги Англия—Э. 
битимини бекор қилди. 1925 йил 12 дек.
да Таъсис мажлиси Ризохонни Ризошоҳ 
Паҳлавий номи билан Э. шоҳи деб эъ-
лон қилди. 1930-й.ларнинг ўрталаридан 
Э. Германия билан алоқаларини кучай-
тира бошлади. 2-жаҳон уруши йиллари 
(1941 йил авг.да) Э. ҳудудига совет ва 
инглиз қўшинлари киритилди (1945 йил 
охири — 1946 йил майда олиб чиқиб ке-
тилди). 1941 йил 16 сентябрда Ризошоҳ 
тахтдан воз кечди ва унинг ўрнига ўғли 
Муҳаммад Ризо Паҳлавий ўтирди. 
1943 йил 9 сентябрда Э. Германияга 
қарши уруш эълон қилди, лекин ҳарбий 
ҳаракатларда қатнашмади. 1945—46 
йиллар Э.да кучли антиимпериалистик 
ва демократик ҳаракатлар авж олди. 
Ҳукумат АҚШ ва Буюк Британия ёрда-
мига таяниб, бу ҳаракатларга чек қўйди. 
1960-й.ларнинг бошларида мамлакатда 
ижтимоий ва ички сиёсий вазият кескин-
лашди. Шоҳ ҳукумати монархия тузу-
ми ва ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш 
мақсадида ислоҳотлар ўтказишга кириш-
ди (аграр ислоҳотлар ўтказилди, маориф 
ва соглиқни сақлаш тизимини яхшилаш-
га оид айрим тадбирлар амалга оширил-
ди). Аммо шоҳ тузумининг реакцион 
ички сиёсати, ғарбпарастлиги Э.да ислом 
динининг фундаментал қадриятларини 
тиклашга интилувчи руҳонийларнинг ке-
скин қаршилигига учради. 1979 йил фев.
да монархияга қарши инқилоб натижа-
сида шоҳ тузуми ағдарилди. Инқилобга 
сургундан қайтган шиалар етакчиси 
оятулло Ҳумайний (1964 йил мамлакат-
дан сургун қилинган) раҳбарлик қилди. 
Муҳаммад Ризо Паҳлавий мамлакатдан 
чиқиб кетишга мажбур бўлди. 1979 йил 
1 апр.дан мамлакат расмий равишда Э. 
Ислом Республикаси деб номланди. 1979 
йил охирида Э. билан Ироқ ўртасидаги 
муносабатлар кескинлашди. Э. билан 
Ироқ ўртасида Шатт улАраб дарёси 
бўйлаб ўтган чегара хусусидаги жанжал 
қуролли тўқнашувга айланиб кетди. 8 
йил давом этган бу можаро икки томон-
ни ҳам ҳолдан тойдирди. Ҳумайний ва-
фотидан сўнг (1989) ҳокимият тепасига 
келган янги ҳукумат бир қанча ижобий 
ислоҳотларни амалга ошира бошлади, 
ташқи сиёсатда Э.ни халқаро миқёсда 
яккаланиб қолиш ҳолатидан чиқариш 
йўлини белгилади.
Э. 1945 йилдан БМТ аъзоси. ЎзР суве-
ренитетини 1991 йил 25 дек.да тан олган 
ва 1992 йил 10 майда дипломатия муно-
сабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 
11 фев. — Ислом инқилоби куни (1979).

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish