ЭРЛИФТ (инг. — ҳаво ва лифт) — қ.
Газлифт.
ЭРЛИХ Пауль [1854.14.3, Штрелен,
Силезия — 1915.20.8, Гамбург] — немис
врачи, бактериологи ва биокимёгари; ки-
мётерапия ва иммунология асосчилари-
дан бири. Бреславл, Страсбург ва Лейп-
циг унтларида ўқиган. Берлин клиникаси,
Р.Кох инти, Штеглицдаги зардобларни
ўрганиш инти, ФранкфуртМайн экспе-
риментал терапия институти (1878—
1901 )да турли лавозимларда фаолият
кўрсатган. 1901 йилдан хавфли ўсмалар
устида тадқиқот олиб борган. Иммуно-
логик реакцияларнинг 1кимёвий изоҳи
— «ён боғлар назарияси»ни таърифлаб
берган. Кимёвий терапевтик моддалар-
ни мақсадга кўра синтез қилиш мумкин-
лигини исбот этган. Захм касаллигини
даволашда қўлланиладиган сальварсан
препаратини кашф этган. Илмий ишла-
ри онкология, гистология, гематологияга
оид. Нобель мукофоти лауреати (1908,
И.И.Мечников билан ҳамкорликда).
ЭРМАНАРИХ, Германарих (? —
375) — остготлар қироли; Амаллар хо-
надонидан. Шим. Қора денгиз бўйларида
готлар билан биргаликда айрим алан,
славян, фракиялик қабилалардан таш-
кил топган қабилалар иттифоқи раҳбари.
Қўшнилари билан урушлар олиб бориб
остготларга тобе ҳудудни анча кенгай-
тирган. Э. «давлати» мустаҳкам эмас эди,
тобе қабилаларнинг, хусусан, росомон-
ларнинг исёни уни ларзага солган. Гунн-
лардан қақшатқич мағлубиятга учраган
Э. ўзини ўлдирган, қабилалар иттифоқи
гуннлар томонидан тормор қилинган. Э.
(Ёрмунрекк) — германлар қаҳрамонлик
эпоси қаҳрамони.
ЭРМИТАЖ, Давлат эрмитажи —
Санкт-Петербургдаги бадиий ва мада-
www.ziyouz.com кутубхонаси
194
нийтарихий давлат музейи; жаҳондаги
энг йирик музейлардан. Э.га 1764 йил
Екатерина II томонидан (Берлиндан гол-
ланд ва фламанд мактаблари рассомла-
рининг асарларини олиб келтирилиши
асосида) асос солинган (1852 йилда то-
мошабинлар учун қисман очилган), бу
асарлар Қишки саройнинг «Э.» (франц.
епш1а§е — холис жой) деб аталган
апартаментига жойлаштирилган. Кей-
инчалик сарой учун чет эллардан йирик
шахсий тўпламлар (Брюль, 1769; Кроз,
1772; Уолпол, 1779 ва бошқалар) сотиб
олина бошланган. Қишки сарой картина-
лар каталогида 2080 та асар бўлган; шу-
нингдек, гравюра, расмлар тўпламлари,
қадимий давр ёдгорликлари, Ғарбий
Европа амалий безак санъати, глиптика,
танга ва медаллар, китоблар (Вольтер ку-
тубхонаси) тўплана бошлаган. 19-асрдан
археологик қазилмаларда очилган буюм-
лар, тасодифий топилмалар (жумладан,
машҳур скиф тўплами) Э.ни бойитиб
борган. Э. рус маданиятининг ривожла-
нишида муҳим роль ўйнаган. Дастлаб
Э.га томошабинлар қўйилиши чеклан-
ган, экскурсияларга рухсат берилмаган.
1917 йил Октябрь тўнтаришидан сўнг
Строгоновлар, Юсуповлар, Шуваловлар
ва бошқалар рус меценат ва бойларининг
мусодара қилинган тўпламлари Э.га
ўтказилган. Қишки сарой аста-секин Э.га
бутунлай топширилган. 2-жаҳон уруши
йиллари Э. тўпламининг бир қисми эва-
куация қилинган, лекин Э. қамал пайтида
ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаган.
Э. 8 бўлимдан иборат: ибтидоий ма-
даният, антик дунё, Шарқ халқлари мада-
нияти (Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон
ҳудудидан топилган археологик ёдгорли-
клар: Хоразмшоҳлар саройи ҳайкаллари,
Айритом ёдгорликлари ва бошқалар
сақланади), рус маданияти тарихи, ну-
мизматика, Ғарбий Европа санъати (Ле-
онардо да Винчи, Рафаэль, Тициан, Жор-
жоне, Веласкес, Рубенс, Ван Дейк, Халс,
Рембрандт ва бошқалар асарлари карти-
налар галереяси; Микеланжело, А. Гу-
дон, О. Роден ҳайкалтарошлик асарлари;
расмлар, графика асарлари, амалий санъ-
ат ёдгорликлари тўпламлари), экскурсия
ва маърузалар уюштирадиган илмиймаъ-
рифий, таъмирлаш (реставрация). Музей
экспозицияси 350 дан ортиқ хонада на-
мойиш этилади, йилига 3,5 млн. томоша-
бин ташриф буюради.
Э. бирибири билан боғланган 5 би-
нога жойлашган: Қишки сарой (меъмор
В.В.Растрелли, 1754—62), Кичик Э.
(меъмор Ж.Б.М.ВалленДеламот, 1764—
67), Эски Э. (меъмор Ю.М.Фельтен,
1771—87), Э. театри (меъмор Э. Кварен-
ги, 1783—87), Янги Э. (меъмори Л.Фон
Кленце, 1839—52). 1980 йил бошларида
Васильев о.даги собиқ Меншиков саройи
(18-аср) таъмирлангандан сўнг Э.га бе-
рилган.
Э.катта илмий текшириш ишлари-
ни олиб боради: бадиий асарлар сотиб
олади, илмий анжуманлар уюштира-
ди, археологик экспедициялар ташкил
қилади, илмий асарлар, каталоглар, аль-
бомлар ва йўлкўрсаткичлар нашр қилади.
Музей фаолиятида доимий ва даврий
кўргазмалар уюштириш, чет эл музей-
ларидан уюштириладиган вақтинчалик
кўргазмалар муҳим ўрин тутади.
ЭРМОН, аччиқ шувоқ — мураккаб-
гулдошлар оиласи, шувоқлар туркумига
мансуб кўп йиллик ўт тури. Кавказ, Си-
бирь ва Ўрта Осиёда тарқалган. Илдизи
ўқилдиз. Пояси тик, кумушранг, майда
туклар билан қопланган, ер остидаги
куртакларидан май—мартда кўкариб
чиқади, кузги ниҳоллари қишлайди. Бўйи
60—120 см, шохланган, барглари патси-
мон қирқилган, ёши катта ўсимликларда
кетма-кет жойлашган. Гуллари сариқ,
найсимон, тўпгули чочоқ. Июнь-сент.да
гуллаб, октябрда мевалайди. Уруғи те-
скари тухумсимон уруғча. Чўл, адир ва
тоғ ён бағирларида, йўл ёқаларида ўсади.
Пояси ва баргларида эфир мойи, С ва
К витаминлари, каротин, аччиқ глико-
зидлар, ошловчи ва бошқалар моддалар
бор. Препаратлари овқат ҳазм қилувчи,
иштаҳа очувчи, ўт ҳайдовчи дори сифа-
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |