O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭРКИН КУРАШ — спорт тури, 
икки киши (спортчи)нинг белгиланган 
қоидалар асосида ғолиблик учун оли-
шуви. Э.к. мусобақалари диаметри 9 м 
(ёки ўлчами 12x12 м) спорт майдонида 
ўтказилади. Эркаклар 55, 60, 66, 74, 85, 
97 ва 120 кг, аёллар 48, 52, 57, 63, 70, 78 ва 
78 кг дан зиёд вазн тоифаларида кураша-


www.ziyouz.com кутубхонаси
191
дилар. Мусобақалашиш вақти 2 мин.дан 
3 давра, давралар орасидаги танаффус 30 
сек.дан. Э.к.да силтаб тортиш, қайириб 
ва айлантириб ташлашга, оёқ қисмидан 
ушлаб усуллар бажаришга рухсат этила-
ди. Бажарилган усуллар 5 (соф ғалаба), 
4 (техник устунлик ёки четлатиш), 3, 1 
очко билан баҳоланади. Ғолиб тўплаган 
очколарига кўра аниқланади. Агар 
қурашчилардан бири 5 очкога мос усул 
бажарса, 1, 2-даврада кетмакет ғолиб деб 
топилса, рақибидан 6 очко фарқ билан 
ўзиб кетса, шунингдек, ҳакамлар, мураб-
бийлар ва шифокорлар қарорига кўра ҳам 
олишув муддатидан олдин тўхтатилади.
Қадимдан кўплаб халқларнинг мил-
лий кураш турларида ҳозирги Э.к.да 
қўлланиладиган усуллар бўлган (қ. Ку-
раш). Юнонистонда ўтказилган олим-
пиада ўйинлари дастурига мил.ав. 708 
йилдан бошлаб Э.к.га ўхшаш кураш 
мусобақаси киритилган. Э.к.нинг замо-
навий қоидалари 19-асрнинг 2-ярмида 
Буюк Британияда ишлаб чиқилган. 1894 
йилда АҚШнинг СентЛуис шаҳрида илк 
йирик мусобақа ташкил қилинган. Э.к. 
мусобақалари 1904 йилдан замонавий 
олимпиада ўиинлари дастуридан ўрин 
олган. Э.к. ва юнонрум кураши турлари-
ни ривожлантириш мақсадида 1912 йил-
да Халқаро ҳаваскор қурашчилар ассоци-
ацияси (ҒНА) тузилган, унга 154 давлат 
(Ўзбекистон 1992 йилдан) аъзо (2004). 
Э.к. бўйича 1951 йилдан эркаклар, 1995 
йилдан аёллар ўртасида жаҳон чемпио-
натлари ўтказиб келинади.
Ўзбекистонда Э.к. 20-асрнинг 50-й.
ларидан оммалаша бошлади. 1956 
йилдан эркаклар, 2003 йилдан аёллар 
ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари 
ўтказилаяпти. 20-асрнинг 90-й.лари-
дан «Мустақиллик кубоги» Гранпри 
мусобақаси, ёшлар ўртасида жаҳон чем-
пионати каби нуфузли мусобақаларнинг 
ташкил этилаётгани мамлакатда Э.к.нинг 
ривожланишига замин яратди. Курсат 
Аблаев, Георгий Ванюхин, Александр 
Горелик, Қўлдош Асрақулов, Обид Нази-
ров, Раҳмонберди Аҳмедов, Салим Абду-
валиев, Маъмур Рўзиев каби мураббий-
лар раҳбарлигида Леонид Шипилев, Ар-
сен Фадзаев, Махарбек Хадарцев, Руслан 
Хинчагов, Рамил Атаулин, Адҳам Очи-
лов, Дилшод Мансуров, Магомед Ибраги-
мов, Артур Таймазов сингари Э.к.чилар 
олимпиада ва Осиё ўйинларида, жаҳон 
ва Осиё чемпионатлари ҳамда бошқа ну-
фузли мусобақаларда ғолиб чиқишган. 
Константин Михайлов, Равил Биктя-
ков, Тоҳир Ғуломов каби ўзбекистонлик 
ҳакамлар халқаро Э.к. мусобақаларини 
бошқаришади. Республикадаги 715 та 
спорт мактаби ва тўгаракда 286 мураб-
бий қўл остида 8780 киши Э.к. билан 
шуғулланади. Улардан 4807 нафари 
спорт даражаси ва унвонига эга (2004).
Ад.: Галковский А., Керимов Ф., 
Вольная борьба, Т., 1987; Керимов Ф., 
Спорт кураши назарияси ва усулияти, Т., 
2001.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish