www.ziyouz.com кутубхонаси
188
шаҳри яқинида жойлашган. Э.қ. Марв-
нинг энг қадимий қисми ҳисобланади.
Э.қ.нинг тарҳи овалсимон (400x500
м — 20 га) бўлиб,
Гавр қалъа мудофаа
деворларининг шим. қанотига туташ-
ган. Э.қ.нинг марказида ./ бал. 25 м дан
зиёд арк (50x50 м) жойлашган. Аркнинг
шим.да пастак майдонча бўлиб, унда
ҳарбий гарнизон ва тошотар қуроллар
ўрнашган. Э.қ.да дастлабки қазишмалар
1890 йил Россия Археология комисси-
яси аъзоси В.А. Жуковский томонидан
ўтказилган. 1904 йил Р.Пампелли бошчи-
лигидаги америкалик экспедиция, 1937
йил Б.Б.Пиотровский, А.А.Марушченко
ва 1947 йил С.А.Вязигин, 1950—1992
йилларда М.Е.Массон раҳбарлиги ости-
да Жанубий Туркманистон археология
комплекс экспедицияси томонидан олиб
борилган тадқиқотлар Э.қ.нинг мил.ав.
1-минг йилликнинг 2-чорагида бунёд
этилганини кўрсатди.
Сосонийлар дав-
рида (3—5-асрлар) марказий тепаликда
маъмурий бино қад кўтарган, у кейин-
чалик араблар томонидан халифа Маъ-
муннинг Марвдаги қароргоҳи сифатида
фойдаланилган. Ёзма манбаларга кўра,
Э.қ. 10-асрдан харобага айланган. Э.қ.
дан кўплаб сопол ва шиша идишлар,
сосонийлар тангалари, жез пичоқлар,
тошқолип, жез пайконлар топилган.
ЭРКАЕВ
Алижон (1933.10.10,
Олтиариқ тумани) — Ўзбекистон халқ
ҳофизи (2003). Тошкент чет тиллар ин-
тини тугатган (1956). Фалсафа фанлари
номзоди (1969). Фарғона пед. институ-
ти (1957—60), Тошкент пед. институти
(1969—72)да ўқитувчи, Тошкент мада-
ният институти доценти (1974 йилдан),
проф. (2004). Хонандалик санъати сир-
ларини
Ж.Султоновцан ўзлаштирган.
Ёшлигидан ҳаваскор мусиқа тўгараклари
қатнашчиси бўлиб, 1961 йилдан радио
ва телевидениеда хонанда сифатида фа-
олият кўрсатади. Ширали овоз соҳиби.
Э. Фарғона—Тошкент мусиқа анъанала-
рига таяниб, халқчил ижро йўлларини
қўллайди. Репертуаридан Фарғона—
Тошкент мақом йўллари («Ушшоқ»,
«Дугоҳ», «Чапандози Гулёр», «Баёт» ва
бошқалар), мумтоз ашулалар («Гиря»,
«Фарғона тонг отгунча», «Айлансин»
ва бошқалар), замонавий бастакорлар
асарлари («Ғазалим», Н.Ҳасанов; «Дил-
барим», Т.Ҳасанов; «Мубтало қилиб»,
Р.Турсунов ва бошқалар) ўрин олган. Иж-
ролари Ўзбекистон радиоси фонотекаси,
2 грампластинка («Алижон Эркаев куй-
лайди», 1969, 1976)га ёзилган. Э. Огаҳий,
Атоий, Ҳабибий, Ж.Жаббор шеърларига
ашулалар басталаган («Фарғона», «Ме-
нинг тилагим», «Булбул» ва бошқалар).
ЭРКАКЎТ — қўнғирбошлилар ои-
ласига мансуб кўп йиллик ўтсимон
ўсимликлар туркуми; озуқабоп экин.
Евросиё,Шим.Африка, Австралия ва
Янги Зеландияда 15 тури тарқалган. Ўрта
Осиё, Кавказда 10 га яқин тури ўсади.
4 тури: сибирь Э. и, чўл Э.и, тароқли
Э. ватароқсимон ёки кенг бошоқли Э.
экилади. Бошоқланиш босқичида 100
кг кўк массасида 22,7 озуқа бирлиги ва
4,1 кг ҳазм бўладиган протеин, 100 кг
пичанида 48,7 озуқа бирлиги ва 6,9 кг
ҳазм бўладиган протеин бор. Э. ўсган
яйловларда моллар боқилгандан кейин
ҳам ўт қоплами қайта кўкаради. Совуққа
ва қурғоқчиликка чидамли. Барча қ.х.
ҳайвонлари хуш кўриб ейди.
Do'stlaringiz bilan baham: