O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭРИТРОЦИТЛАРНИНГ ЧЎКИШ 
ТЕЗЛИГИ — қон плазмасидаги оқсил 
компонентларининг ўзаро нисбати ва 
турли касалликларда эритроцитлар сони 
ва ҳажми ўзгаришларини аниклайдиган 
диагностик кўрсаткич. Бунда қон бирор 
антикоагулянт (мас, натрий цитрат) би-
лан аралаштирилиб, миллиметрларга 
бўлинган шиша капилляр найга олинади. 
Қон икки қисм: пастки қисм (чўкмаси) 
— шаклли элементларга, устки қисм — 
плазмага ажралади. Бир соатдан сўнг 
найнинг пастки қисмида чўккан эри-
троцитларнинг баландлиги ўлчанади. 
Э.ч.т.нинг эркаклар учун 3—10 мм 
соат, аёллар учун 3—14 мм соати нор-
мал ҳисобланади. Э.ч.т.нинг кучайиши 
яллиғланиш билан кечадиган жараён 
(мас, пневмония, сил, ревматизм, сеп-
сис), шунингдек, тўқималарнинг емири-
лиш касалликлари (миокард инфаркти, 
ўсмалар ва бошқалар)да кузатилиб, бун-
да қон плазмасидаги фибриноген, гамма-
глобулин ва бошқалар миқдори кўпаяди. 
Ҳомиладорлик даврида ҳам Э.ч.т. ортади.
ЭРИТУВЧИЛАР — турли моддалар-
ни ўзида эрита оладиган кимёвий бирик-
малар ёки уларнинг аралашмалари. Сув, 
спирт, кислота, ишқор, эфирлар, бензол, 
толуол, ксилол ёки уларнинг аралашма-
лари Э.га мисол бўла олади. Э. хоссалари 
(мас, учувчанлиги, ёпишқоқлиги, зичли-
ги, диэлектрик доимийси ёки кимёвий 
фаоллиги)га кўра синфланади. Биринчи 
навбатда, Э. нинг кимёвий хоссалари, 
айниқса, уларнинг заҳарли ёки заҳарли 
эмаслигига эътибор берилади. Стандарт 
эритувчи сифатида сув олинади. Шу 
аснода Э.ни кислотали, ишқорий ва ам-
фотер хоссаларга бўлинади. Маълумки
сув кимёвий реакцияларда водород ка-
тиони — Н* ни узатиб кислота ролида 
бўлиши ёки бундай катионни асос си-
фатида бириктириб олиб, Н
3
0

га айла-
ниши мумкин. Демак, сув ўзида қандай 
модда эритилганига қараб кислота ёки 
ишқор ўрнида бўла олади. Сувни деяр-
ли идеал амфотер эритувчи деб қабул 
қилиш мумкин. Сувнинг мана шундай 
универсал хоссаларига асосланиб, унга 
нисбатан ишқор ролида бўлувчи Э. кис-
лотали эритувчилар, сувни Э.га нисбатан 
кислота деб ҳисобланганда эса ишқорий 
эритувчилар дейилади. Бундай син-
флашда эритмалар ҳосил бўлишида роль 
ўйнайдиган функционал гуруҳлар элек-
тронлари ҳаракати ҳисобга олинади. Шу 
боис электрон жуфтини берувчи эриган 
модда молекуласи ишқорий (донор) эри-
тувчи сифатида белгиланади. Анилин, 
пиридин, диметилсульфоксид, оддий ва 
мураккаб эфирлар донор Э. вакиллари 
ҳисобланади. Эриган модданинг элек-
трон жуфтини қабул қилувчи эритувчи 
кислотали ёки акцептор Э. ҳисобланади. 
Буларга карбокислоталар, феноллар, кис-
лоталарнинг хлорангидридлари киради. 
Кислотали Э.га тўла алмашинмаган гало-
ген ҳосилали алифатик углеводородлар 
(хлороформ, дихлорэтан) ҳам киритила-
ди. Спиртлар ва кетонлар сувсиз амфотер 
Э. ҳисобланади. Гексан, углерод сульфид 
ва тетрахлорметан «инерт Э.» қаторига 
киради.
Э.ни танлашда уларнинг диэлектрик 
ўтказувчанлиги каби физик хоссаси-
дан фойдаланилади. Бунда Э.нинг паст 


www.ziyouz.com кутубхонаси
187
қутблилиги (2 дан 12 гача) ва юқори 
қутблилиги (50 дан юқори) ҳисобга оли-
нади. Сувда бу миқдор 78 ни, бензолда 
эса жами 2,3 ни ташкил қилади. Таж-
рибалар шуни кўрсатдики, 2 турли за-
рядлар ёки 2 дипол молекулалар сувли 
муҳитда вакуумдагига нисбатан деярли 
80 марта кам энергия билан таъсирлаша-
ди. Бензолда эса таъсирлашув энергияси 
2 баравар камаяди, холос. Шу сабабли 
сув юқори қутбли Э. қаторига киритила-
ди. Бу борада пропиленкарбонат, гидра-
зин, формамид ва сульфат кислота сувга 
яқинроқ туради.
Э.дан қадимдан фойдаланиб кели-
нади. Э.нинг кўплари саноат миқёсида 
ишлаб чиқарилади, Э. ишлатилмайди-
ган ёки фойдаланилмайдиган соҳани 
топиш қийин. 21-асрда Э.дан кимёвий 
жараёнларни бошқаришда кенг фойда-
ланила бошланди. Эритувчининг хилини 
ва хоссаларини билган ҳолда ихтиёрий 
реакцияларни амалга ошириш мумкин. 
Э.дан фойдаланиб, электролиз жараёни-
да алюминийни паст траларда ажратиб 
олиш муаммоси ҳал қилинди. Мана шу 
йўл билан алюминийли ҳимоя ва манза-
рали қопламалар ҳам олина бошланди. 
Ацетон, ацетонитрил, бензол, диэтилэ-
фир, диметилацетамид, диоксан, сирка 
кислота, этанол, формамид, метанол, 
нитробензол, пиридин, тетрахлорметан, 
хлороформ, этилацетат, циклогексан
метилэтилкетон, октан, скипидар, угле-
родсульфид, тетралин, трибутилфосфат 
ва бошқалар турли хил Э. саноат ва халқ 
хўжалигида муҳим аҳамиятга эга.
Ад.:Энтелис С.Г.,Тигер Р.П.,Кинетика 
реакций в жидкой фазе, М., 1973; Фи-
алков Ю.Я., Растворителькаксредство 
управления химическим процессом, М., 
1988. 
Қудрат Ахмеров. 
ЭРИШ — моддаларнинг иссиқлик 
таъсирида қаттиқ (кристалл) ҳолатдан 
суюқ ҳолатга ўтиш жараёни. Соф мод-
даларнинг Э. жараёни Э. трасига боғлиқ. 
Э. вақтида қаттиқ ҳолатдаги атомларнинг 
жойлашиш тартибида фазовий кристалл 
панжара бузилади. Кристаллда атомлар 
мувозанат вазиятлари атрофида тебра-
нади. т-ра кўтарилган сари тебранишлар 
амплитудаси ортиб боради ва муайян 
критик катталикка етади, шундан кейин 
панжара бузилади. Қаттиқ қотишмалар 
маълум т-ра оралиғида эрийди. Аморф 
қаттиқ моддалар т-ра орта бориши билан 
юмшаб, аста-секин суюқ ҳолатга ўтади. 
Модда эриганда ҳажми кенгаяди, босим 
ошиши билан Э. т-раси ҳам ортиб бо-
ради. Айрим моддалар (муз, металл ва 
металлоид) эриганда ҳажми кичраяди ва 
босим ортиши билан Э. т-раси пасаяди.
Молекуляркинетик тасаввурларга би-
ноан, модданинг қаттиқ ҳолатдан суюқ 
ҳолатга ўтишида кристалл панжаранинг 
бузилиши учун етарли миқдорда энергия 
берилиши зарур. Э. жараёнида моддага 
ташқаридан бериладиган энергия унинг 
т-раси ортишига эмас, балки кристалл 
панжарасини бузишга сарфланади.
Э. табиатда (Ер сиртида қор ва муз-
ларнинг, Ер қаърида минералларнинг 
эриши), фан ва техникада (соф металл 
ва қотишмалар ишлаб чиқаришда) катта 
аҳамиятга эга.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish