O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Давлат тузуми. Э. — ислом ре-


www.ziyouz.com кутубхонаси
196
спубликаси. Амалдаги конституцияси 
1979 йил 2—5 дек.даги референдумда 
тасдиқланган, кейинчалик тузатишлар 
киритилган. Конституция бўйича дав-
латнинг олий расмий шахси — Эрон 
Ислом Республикаси Раҳбари (1989 йил-
дан Саид Али Хаманайи). Ундан кей-
инги олий расмий шахс — президент 
(2005 йилдан Маҳмуд Аҳмадий Нажод). 
Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Исломий 
Кенгаш мажлиси (парламент), ижроия 
ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга 
оширади.
Табиати. Э. Олд Осиё тоғлиги 
минтақасининг шарқий қисмида жой-
лашган ва Эрон тоглигининг ғарбий 
қисмини эгаллаган. Э. шимолда Каспий 
денгизига туташ, жан.да Форс ва Ум-
мон қўлтиқлари билан ўралган (ушбу 
қўлтиқлардаги Кешм, Хўрмуз, Харк 
ва бошқалар ороллар Э.га тегишли). 
Соҳиллари пасттекислик, айрим жойлари 
мангра чакалакзорлари билан қопланган. 
Ер юзасининг ярмидан кўпроғи тоғли. 
Мамлакат ҳудудининг чеккаларида Шим. 
Эрон, Шарқий Э. ва Жанубий Эрон 
тоғлари жойлашган. Эрон тоғлари ораси-
да Эльбурс тоғлари (Дамованд чўққиси 
Э.нинг энг баланд нуқтасидир, 5604 
м) ва ТуркманистонХуросон тоғлари 
алоҳида ажралиб туради. Э.нинг жан. 
ғарбида Загрос тоғ тизмаси жойлашган. 
Чекка тизмалар ораларида 1000—2000 
м баландликдаги ясситоғликлар бор. 
Э.нинг ғарбида, Арманистон тоғлигида 
сўнган вулканлар, ички ясситоғликларда 
чўл ва ландшафтли ботиклар мавжуд. 
Э.нингжан. соҳилини Гармсар текислиги 
эгаллаган. Э. нефть ва газ захираларига 
бой. Тошкўмир, темир ва хром рудалари, 
ноёб элементлар, полиметалл ва мис ру-
далари, боксит, олтингугурт, сурма, ба-
рит, туз конлари ва бошқалар бор.
Иқлими. 
Э. 
ҳудудининг 
катта 
қисмида суптропик, континентал, Форс 
ва Уммон қўлтиқлари соҳилларида тро-
пик иқлим; ёзи иссиқ, қиши шим.да 
совуқ, жан.да илиқ. Янв.нинг ўртача 
т-раси Теҳронда 2’, Жасқ шаҳри (Ум-
мон қўлтиғи соҳилида)да 19°; июлники 
худди шу жойларда 29 ва 32°. Ўртача 
йиллик ёғин 500 мм дан кам, фақат Эль-
бурс тоғлари ён бағирларида 2000 мм 
гача, Сейистон ботиғида 5060 мм. Э.да 
дарё кам. Йирик дарёлари: Қорун, Са-
федруд, Атрек, Аракс, Ҳилманд, Шатт 
улАраб. Фақат Қорун дарёсида кема 
қатнайди. Тоғ оралиғидаги ботиқларда 
оқмас кўллар (Урмия, Дарёчаи Намак ва 
бошқалар) бор. Тоғ олди текисликлари-
даги бўз тупрокларда чўл ўсимликлари, 
тоғлардаги қўнғир тупроқларда дашт 
ўсимликлари ўсади. Пастликлар шўрхок. 
Эльбурс тоғларининг шим. ён бағри кенг 
баргли ўрмон билан қопланган. Э.нинг 
жан.даги қизил тупроқларда саванна ту-
ридаги ўсимликлар ўсади. Дарё водий-
лари ўтлоқ, тупроғи аллювиал. Э.нинг 
ҳайвонот дунёси хилмахил. Тоғларда 
қуён, чиябўри, тоғ эчкиси, йўлбарс, 
қоплон, жайра, водийларда тулки, бўри, 
сиртлон, буғу, бўрсиқ ва бошқалар яшай-
ди. Мамлакат марказидаги текислик-
да каклик, Форс қўлтиғи соҳилларида 
сақоқуш ва қизил ғоз, Каспий денгизи-
да қимматбаҳо балиқ турлари — осётр 
ва белуга кўп. Миллий боғлари: Кевир, 
Гулистон, Урмия, Марказий Эльбурс ва 
бошқалар

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish