www.ziyouz.com кутубхонаси
115
м тарҳли ибодатхона ҳовли (тарҳи
84,1x46,9 м) билан ўралган, ибодатхо-
на супасининг учдан бир қисми табиий
катталикдаги филларнинг бўртма (горе-
льеф) ҳайкаллари билан ҳошияланган.
ЭЛЛЯЙ, Элляй-Боотур, Эт уос Эль-
дэй (Гўштдор лабли Эльдэй) — Жа-
нубдан Шим.га, Лена дарёсининг ўрта
оқими бўйларига кўчиб келган сахалар
(якутлар)нинг афсонавий бобокалонла-
ридан бири. Бир қатор инсонга хос бар-
ча яхши хислатлар мужассамлашган. У
биринчи рассомуста, қимиз тайёрлайди,
сопол идишлар ясовчи кулол, унинг ша-
рафига биринчи қимиз байрами — исиах
ўтказилган. Э.нинг зидди Омргою бўлиб,
у содда хўжалик юритган ва патриархал
қолоқликнинг тимсолидир. Э. ҳақидаги
ривоятлар сахалар жан. дан келганликла-
ри ҳақидаги тасаввурларни акс эттира-
ди. Оғзаки анъана сахаларнинг аксарият
улуслари вужудга келишини Э. билан
боғлайдилар.
ЭЛОБОД — Қорақалпоғистон Респу-
бликаси Қўнғирот туманидаги шаҳарча.
Устюрт платоси ҳудудида жойлаш-
ган. Т.й. станцияси (Қирққиз). Нукус
шаҳридан 177 км. Майд
;
200 га. Аҳолиси
2655 киши (2005). Э. 2005 йил 16 март-
да
Оқшўлақ шаҳарчаси таркибидан
чиқарилиб алоҳида шаҳарча сифатида
ташкил этилган. Умумий таълим макта-
би, Қўнғирот сода з-ди мажмуаси, 2 сав-
до шохобчаси, клуб муассасаси, спорт
зали, касалхона бор. Шаҳарча ҳудудидан
Қўнғирот — Бейнов т.й. ўтган.
ЭЛОЗИҚ — Туркиянинг шарқий
қисмидаги шаҳар. Элозиқ элининг
маъмурий маркази. Аҳолиси 267 минг
киши (2000). Транспорт
йўллари
чорраҳаси. Қ.х. районининг савдо мар-
кази. Озиқ-овқат (шакарқанд), кимё,
тўқимачилик, цемент саноати корхонала-
ри, қўрғошинрух з-ди бор.
ЭЛСАРИ — табиий паст бўйли нок
нави. Р.Р. Шредер номидаги Боғдорчилик,
узумчилик ва виночилик илмий текши-
риш ин-тида Любимица Клаппа ва кузги
Қизил нашвати навларини чатиштириб
чиқарилган (С.К. Шарипов). Дарахти
бал. 4—5 м, шохшаббаси кенглиги 3,5 м,
ёғочи пишиқ. Дарахти тез ҳосилга кира-
ди, серҳосил. Меваси авг.нинг иккинчи
ярмида пишиб етилади, вазни 250—300
г, шакли ноксимон, бир оз нотекис, пўсти
юпқа, силлиқ, ранги оч сариқ, қуёшга
қараган томони тўқ қизил. Эти сарғишоқ,
серсув, шириннордон, оғизда эрийди,
хушбўй. Янгилигида ейилади. Сақлашга
ва ташишга чидамли.
ЭЛСМИР — Канада Арктика архипе-
лагининг шим. қисмидаги орол, Канада
ҳудуди. Майд. 203 минг км
2
. Энг баланд
жойи 2926 м. Ҳудудининг аксари қисми
музликлар билан қопланган. Шим.даги
шельф музликларидан айсберглар ҳосил
бўлади. Қирғоқлари фьордли. Арктика
чўллари ва тундра ўсимликлари ўсади.
Йирик аҳоли пунктлари: Алерт, Юрика.
Do'stlaringiz bilan baham: