O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛЛИНГТОН Дюк (тахаллуси, асл 
исми Эдуард Кеннеди) (1899.29.4, Ва-
шингтон 1974.24.5, Нью-Йорк) — афри-
каамерикалик пианиночи, композитор, 
жазоркестри раҳбари; мумтоз жаз санъа-
ти асосчиларидан. Бир неча академиялар 
фахрий аъзоси. 1916 йилдан турли жаз 


www.ziyouz.com кутубхонаси
109
ансамблларида қатнашган, 1927 йилда 
жаз оркестрини ташкил қилиб, таркиби-
га машҳур созандаларни жалб қилган, у 
билан жаҳоннинг кўпгина мамлакатла-
рида концертлар уюштирган. Э. бирин-
чи бўлиб жазда йирик мусиқий шакллар 
(оркестр учун сюиталар — «Либерия 
сюитаси», «Тунги одам», «Шекспир дра-
маларидан 12 лавҳа» ва бошқалар, «Ди-
ний мусиқа концерти»), ўзига хос оҳанг 
берувчи африка мусиқа чолғуларидан 
фойдаланган. Унинг оркестри жўрлигида 
буюк хонандалар куйлаган. Америка 
қоратанлилар фольклори, маиший жаз 
куй ва қўшикдаридан кенг фойдала-
ниб, янги («жунгли», «кайфиятлар» ва 
бошқалар) услубларини кашф қилган; 
жаз мусиқасини концерт санъати да-
ражасига кўтарган. Кўпгина оммалаш-
ган куйлар («Индиго кайфияти», «Кар-
вон», «Ёлғизлик», «Синалган хоним» ва 
бошқалар), шунингдек, спектакль ва ки-
нофильмлар учун мусиқалар, балетлар, 
«Була» операси ва бошқаларни яратган. 
Жаҳон бўйлаб гастролда бўлган. Кўпгина 
миллий («Грэмми» ва бошқалар) муко-
фотлар билан тақцирланган.
ЭЛЛИНИЗМ — Македония, Юнони-
стон, Ўрта денгизнинг шарқий соҳиллари, 
Ғарбий Осиё, Қора денгиз атрофида-
ги мамлакатлар тарихининг Александр 
(Искандар) истилоси (мил.ав. 334—323 
йиллар)дан мил. ав. 30 йилда Миср Рим 
қўшинлари томонидан ишғол этилган 
пайтгача ўтган давр. «Э.» атамаси илмда 
дастлаб немис олими И.Г. Дройзеннинг 
1836—43 йилларда чоп этилган 2 жилдли 
«Эллинизм тарихи» асарида қўлланган 
ва ушбу атама орқали эллинларнинг 
Шарқ мамлакатларидаги ҳукмронлиги ва 
улар маданиятининг Шарқ халқлари ма-
данияти билан уйғунлашиб ҳосил қилган 
янги маданият тушунилган. Кейинчалик 
айрим тадқиқотчилар эллинистик олам 
ҳудуди ва давр доирасини кенгайтириб, 
маданияти юнонлар таъсирида шакллан-
ган барча мамлакат ва халқларни кўзда 
тутадилар. «Э.» деганда, юнон мадани-
яти ривожинигина назарда тутиб, юнон 
маданиятидан Рим маданиятига ўтиш 
даврининг ўзи, деб ҳисоблайдиганлар 
ҳам бор.
Мил. ав. 336 йилда Македония шоҳи 
Александр Юнонистонни забт этиб, 
юнон, македон халқларидан тўпланган 
катта қўшин билан Шарқ мамлакатлари-
га қарши уруш бошлайди ва кўп ўтмай 
Ҳиндистонга қадар чўзилган бепоён 
ўлканинг якка ҳукмдорига айланади. 
Александр вафот этганда (мил.ав. 323 
йил), унинг давлати таркибида Болқон 
я.о., Эгей денгизидаги ороллар, Кичик 
ва Ғарбий Осиё, Миср, Марказий Осиё-
нинг бир қисми бор эди. Александр ва-
фот этгач, унинг меросхўрлари ўртасида 
ҳокимият учун кураш бориб, мамлакат 
парчаланиб кетган. Шу тариқа элли-
нистик давлатлар юзага келган. Бироқ 
Э. даврида бу ҳудуддаги турли мамла-
кат ва вилоятлар ижтимоий-иқтисодий 
тараққиётнинг 
турли 
поғонасида 
бўлганлар: баъзиларида қулдорлик му-
носабатлари (Македония), айримлари-
да полис тузуми тарқалиб, қулчилик ва 
қулликнинг антик шакллари вужудга 
келган (Миср, Салавкийлар давлати). 
Кўпгина қабилалар (айниқса, эллинистик 
давлатларнинг чегара ҳудудларида яша-
ганлар) учун эса уруғчиликдан синфий-
лик жамиятига ўтиш даври бўлган.
Э. даври шарқий мамлакатлар учун 
тараққиётнинг янги босқичи бўлди. 
Юнонмакедонияликлар Шарққа иш-
лаб чиқариш малакаларини, ўз давлат 
ва ҳуқуқ меъёрларини, урф-одат, дин ва 
маданиятларини олиб келдилар, ўз на-
вбатида, Шарқдан ўргандилар ҳам. Дав-
лат бошқарувида қадимий шарқий мо-
нархия усулларидан фойдаланилди. Пул 
ва савдосотиқ муносабатлари ривож-
ланган ўлкалар (Месопотамия, Сурия, 
Кичик Осиё)да полислар равнақ топди. 
Полислар ўзгарди, яъни улар мустақил 
республика бўлмай, маълум сиёсий ва 
иқтисодий имтиёзларга эга шаҳар жамо-
аларига айландилар.
Юнонларнинг қадимий номи — «эл-


www.ziyouz.com кутубхонаси
110
линлар» атамаси ўз этник мазмунини 
аста-секин йўқота бориб, македониялик, 
юнон ва маҳаллий юқори табақага ман-
суб кишиларни ифодалайдиган сўзга ай-
ланиб қолди.
Меросхўр (диадох)лар ўртасидаги 
курашлар мил. ав. 3, мил.ав. 2-аср бош-
ларида ҳам давом этди. Птолемей-
лар империяси, Салавкийлар давлати, 
ҳудудий жиҳатдан улардан кичик бўлса 
ҳам, ижтимоий тузум жиҳатидан уларга 
яқин бўлган Пергам ва Кичик Осиёдаги 
бошқа ҳукмдорликлар, юнон полисла-
ри, эллинистик оламнинг чеккаларида-
ги Скифлар подшолиги, Арманистон, 
Парфия ва бошқалар ўртасида тинимсиз 
урушлар халқ бошига қўп офатлар кел-
тирди. Шунга қарамай денгиз соҳиллари 
билан мамлакат ичкарисидаги ҳудудлар 
ўртасида иқтисодий алоқа яхшилана 
борди, маҳсулот ишлаб чиқариш, сав-
до (хусусан, ташқи савдо) ривож топди. 
Шаҳарлар савдо ва ҳунармандчилик мар-
казлари сифатида юксалди (Искандария, 
Родос о., Антиохия, Салавкия, Пергам). 
Миср, Сурия, Кичик Осиё, Юнонистон ва 
Македония ўртасида доимий денгиз йўли 
мавжуд эди. Қизил денгиз ҳамда Форс 
қўлтиғи бўйлаб Ҳиндистонга савдо йўли 
очилди. Миср Қора денгиз атрофлари 
Карфаген ва Рим билан савдо алоқасини 
йўлга қўйди. қадимий карвон йўлларида 
полислар ва гаванлар юзага келди. Шу 
билан бирга, ушбу давр полислар феде-
рацияси (иттифоқи)га эҳтиёж туғдирди 
(бир неча полислар бирлашди). Аммо бу 
иттифоқлар орасида ҳам низолар давом 
этди, ижтимоий қураш кучайди. Мил. 
ав. 2—1-асрларда исёнлар ва озодлик 
ҳаракатлари жонланди. Аттика, Пергам, 
Делос о.ларида қуллар исёни, Миср ва 
Салавкияда деҳқонлар қўзғолони юз 
берди. Айни пайтда Римнинг мавқеи 
оша борди. У мил.ав. 197 йилда Кичик 
Осиёни, Эгей денгизидаги оролларни ва 
Юнонистонни босиб одди. Рим Э. дав-
латларини биринкетин ишғол этиб, мил.
ав. 30-й.да Мисрни ҳам қўлга киритди ва 
Э. даврига барҳам берди.
Э. даврида турли халқларнинг мада-
ният даражалари ҳар хил бўлган бўлсада, 
ўзига хос ривожланиш юз берган эди. 
Эллинистик мамлакатларда табиий фан-
лар (жумладан, математика), кемасозлик, 
ҳарбий санъат ва шаҳарсозлик ривож топ-
ди. Денгиз соҳилларига кўпгина маёқлар 
қурилди, савдо йўллари барпо этилди, 
савдо кемалари кўпроқ юк кўтарадиган 
ва тезроқ сузадиган даражага етдилар.
Тараққиёт асосан илм-фан бораси-
да бўлиб, аввало, юнонларнинг илк бор 
Шарқ маданияти билан яқиндан тани-
шишлари уларнинг онгини яна ҳам кен-
гайтириб, фаннинг ривожига кучли таъ-
сир кўрсатди. Шу даврда ижод қилган 
олимлардан Эвклид, Архимед — мате-
матикани; Аристарх, Гиппарх — астро-
номияни; Эратосфен — географияни 
юксак даражага кўтариб, жаҳон илми-
нинг келгуси тараққиётига йўл очдилар. 
Олимлар, шоирлар ва санъат аҳлининг 
ишлари учун қулай шароит туғдириш 
мақсадида Мисрнинг дастлабки Птоле-
мей хоқонлари Искандария шаҳрида ҳоз. 
фанлар академиясига ўхшаш муассаса 
— «музей», яъни музалар кошонаси оча-
дилар. Юнонистоннинг турли ерларидан 
чақирилган олимлар музей дарсхонала-
рида маърузалар ўқийдилар, лаб.ларда 
ҳар хил тажриба ишлари ўтказадилар. 
Музей қошида махсус кутубхона бўлган. 
Мил. ав. 3-асрнинг ўрталарида музей 
қироатхоналарида ярим млн.га яқин па-
пирус ўрамлари сақланган. 2-асрнинг 
бошларида ташкил этилган Пергам ку-
тубхонасининг фонди Искандарияники-
дан қолишмас эди. Иқтисодий рақобат ту-
файли, Птолемейлар ҳукумати Мисрдан 
Пергамга папирус чиқаришни тақиқлаб 
қўйишганида, пергамликлар теридан 
ишланган ва «пергамент» деб аталувчи 
махсус ёзув материали кашф қилдилар. 
Олимлар эса музейларда бадиий асар-
ларнинг фақат матнини текшириш, яъни 
уларнинг тўғрилигини аниқлаш, хатола-
рини тузатиш, бошқалар томонидан ки-
ритилган қўшимчаларни чиқариб таш-
лаш ва ҳ.к. ишлар билан шуғулланганлар. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
111
Шу тариқа Э. даврида адабиётшунослик 
— филол. илми юзага келди. Искандария 
филологлари, асосан, Гомер асарларини 
ўрганганлар.
Э. даврида илм-фан, маърифат, ма-
даният, санъат ва адабиёт тамомила эл-
лин ҳукмдорлари тасарруфида бўлган. 
Искандария 
музейининг 
ходимлари 
давлатдан маош олганлар, махсус бино-
ларда яшаганлар, кутубхона раҳбарлари 
эса подшоҳларнинг валиаҳдларига тар-
биячи бўлганлар. Э. даврида кенг ёй-
илган фалсафий таълимотлар Миср 
ҳукмдорларининг манфаатларига зид 
бўлганлиги боис Искандария музей-
ларида фалсафа билан шуғулланиш 
тақиқланган. Бинобарин, Афина шаҳри 
юнон оламининг фалсафа маркази бўлиб 
қолган ва янгиданянги таълимотлар шу 
ерда юзага келиб, кейин бошқа томон-
ларга тарқалган.
Э. фалсафаси бу давр учун муҳим 
омилдир. Юнон оламида бошланган иж-
тимоий ўзгаришлар натижасида туғилган 
сиёсий лоқайдлик, бепарволик ва умид-
сизлик кайфиятлари бирмунча фалса-
фий таълимотларнинг келиб чиқишига 
сабаб бўлди. Мазкур оқимларнинг энг 
муҳимлари — эпикурчилар, стоиклар ва 
киниклар фалсафасидир.
Эпикур (мил.ав. 344—270) ўз таъли-
мотида Демокритнинг атом назариясини 
янада такомиллаштириб, ахлоқ масалала-
рига доир маънавий хулосалар чиқарган. 
Унингча, модомики, бутун коинот, ҳатто 
одамнинг руҳи ҳам атомлардан иборат 
экан, табиатда ҳеч қандай ғайритабиий 
ҳодисаларнинг бўлиши мумкин эмас. У 
турли бидъатларни рад этади. Коинот 
ҳақидаги нотўғри тушунчалар одамни 
ҳар доим қўрқув ва таҳликага солиб, 
унинг осуда ҳаёт кечиришига халақит 
қилади. 
Бўлмағур 
хавфхатарлардан 
қутулмас экан, инсон ҳаётнинг лаззат-
ларини ҳис этмайди, роҳатни билмайди. 
Ваҳоланки, яшашнинг чин маъноси — 
ҳаёт гаштини сурмоқдир. Бироқ ҳар бир 
одам ҳақиқий роҳатни ташқи оламдан 
эмас, балки ўз ички дунёсидан, руҳий эр-
кинликдан ва дилнинг осойишталигидан 
ахтармоғи керак.
Стоиклар 
фалсафаси 
ҳам 
кўп 
жиҳатдан Эпикур фикрларига яқин. Бу 
оқимга асос солган Зенон (мил.ав. 335—
253) ўзининг машғулотларини Афина-
даги пешайвон тахлит бинода ўтказган. 
Шунинг учун юнонча «стоя» (пешайвон) 
сўзи кейинчалик ушбу оқимга нисбат 
берилган. Эпикурчилар руҳий осойиш-
талик принципларини тарғиб қилган 
бўлсалар, стоиклар шафқат, саховат 
ғояларини тарғиб қилганлар. Уларнинг 
фикрича, одам боласи эҳтиросларнинг 
таъсирини енгиб, тақдирнинг изми, та-
биат қонунлари асосида маънавий эркин 
ҳаёт кечирмоғи лозим.
Мил.ав. 4-асрда Суқротнинг шогир-
ди Антисфен томонидан яратилган ки-
никлар фалсафаси, шу таълимот тараф-
дорларининг машғулоти ўтадиган жой 
— «киносагерс» номи билан юритилади. 
Улар жамиятдаги барча расмий таомил-
ларни, ҳатто ахлоқодоб қоидаларини 
инкор қилиб, инсонни табиий ҳолатга 
қайтишга ва сохта удумларни ташлаб, од-
дий ҳаёт кечиришга чақирадилар.
Улар ўз таълимотларини эпикурчилар-
нинг беташвиш умр кечириш ғояларига 
қарши қўйиб, қашшоқлик ва гадолик-
нинг афзаллигини тарғиб этадилар. Ки-
никларнинг бу хилдаги «қашшоқлик 
фалсафаси» ҳукмрон табақанинг барча 
анъаналарига қарши қаратилган исён 
эди. Иқтисодий манфаатдан, ижтимо-
ий вазифалардан кечиб, ҳар қандай 
расмиятчилиқдан халос бўлган ва шах-
сий эркинликни йўқотмаган ҳолда яхши 
яшашни тарғиб этиш орқали улар хусусий 
мулкни, қулдорликни, диний тушунча-
ларни, никоҳ тартибларини ва бошқалар 
усулу қоидаларини инкор этадилар ва 
шу йўсинда аъёнларнинг барча маънавий 
маданиятларига ва расмий ҳаётларига на-
фрат билан қараганликларини намойиш 
қилганлар.
Адабиёт ва санъат саройга, элли-
нистик жамиятнинг юқори табақалари 
манфаатларига хизмат қилдирилган. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
112
Антик адабиётда, хусусан, драматурги-
яда муҳим ўрин тутадиган ижтимоий-
сиёсий ва ахлоқий мавзулар Э. адабиё-
тида саёзлаша бориб, илгариги жанго-
вар руҳини йўқотиб, торинтим доирага 
тушиб қолган. Маишийоилавий, ишқий 
кечинмалар ҳақидаги асарлар ёзиш одат 
тусига кирган. Бироқ Афинанинг ўзидаги 
адабиёт («янги аттика комедияси» деб 
аталувчи йўналиш) бундан истисно эди. 
Бу даврнинг жаҳон адабиётига қўшган 
муҳим ҳиссаси ҳам «янги комедия»дир. 
Бу ибора адабий истеъмолга эски за-
монларда киритилган бўлиб, Э. даврида 
пайдо бўлган комедиянинг янги турини 
аттика давридаги «қадимги» комедиядан 
ҳамда 4-асрдаги «ўрта» комедиядан аж-
ратиш мақсадида ишлатилган. Эврипид 
томонидан драматургияга киритилган 
қатор янгиликлар ва «ўрта» комедиянинг 
ижодий усуллари янги оқимнинг шак-
лланиши ва тараққий этишида адабий 
мактаб вазифасини бажарди. Э. оламида 
«янги комедия» қарийб 200 йил (мил. ав. 
4-асрнинг 2-ярми — 2-асрнинг 1-ярми) 
умр кўрди. Бу жанрда ижод қилган шо-
ирларнинг сони 160 дан ортиқ бўлган. 
Улардан Филемон (тахм. 361— 263), 
Дифил (тахм. 350263) ва Менандрнинг 
(тахм. 343—292) номи алоҳида таъкид-
ланади. Менандр ўзининг баъзи драма-
ларида («Ҳакам суди», «Қирқилган соч») 
даврнинг долзарб масалаларини, психо-
логик жараёнларни қўрсатишга интил-
ган.
Э. давридаги комедиянавис шоирлар-
нинг бизга қадар етиб келган асарларида 
(уларнинг кўпчилиги томошабинга ман-
зур бўлиши учун) асосий эътибор коме-
диянинг ташқи таъсирчанлигини оши-
ришга қаратилган. Айримларида ҳаётда 
бўлмайдиган сунъий ҳодисалар, ясама 
воқеалар, уятли гаплар, беўхшов масха-
рабозликлар билан кулдиришга ҳаракат 
қилинган лавҳаларни кузатиш мумкин.
Э. даври шеъриятида, асосан, ки-
чик ҳажмдаги адабий асарлар: эпиллия, 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish