ЭЛЬБУРС — Эроннинг шим.
қисмидаги тоғлар, Каспий денгизи-
нинг жан. қирғоқларига туташ, Эрон
www.ziyouz.com кутубхонаси
119
тоғлигининг шим. чеккаси. Уз. 900 км,
эни 120 км гача. Бал. 2000—4000 м ли бир
нечта параллел тизмалардан иборат. Энг
баланд жойи 5604 м (Дамованд сўнган
вулкани, Эроннинг энг баланд нуқтаси).
Асосан, оҳактош ва қумтошлардан ту-
зилган. Э.ни Сафидруд дарёсининг чуқур
дараси кесиб ўтган. Тоғ тепалари ясси,
ён бағирлари тик. Шим. ён бағирлари
зич кенг баргли ўрмонлар, тоғ дашти
ва яйловлардан иборат, жан. нисбатан
қурғоқчил ён бағри ксерофит бута-
лар билан қопланган. Миллий боғ ва
қўриқхоналар ташкил этилган. Нефть ва
газ конлари очилган.
ЭЛЬТОН — Каспийбўйи пасттекис-
лигидаги кўл. РФ Волгоград вилоятида,
Ғарбий Қозоғистон чегарасига яқин жой-
да, денгиз сатҳидан 14,7 м пастда жой-
лашган. Майд. 152 км
2
, уз. қарийб 20 км,
энг кенг жойи 15 км. Э.га 7 шўр кичик
дарё ва бир неча шўр булоқлар қуйилади.
Кўлнинг туби қалин туз ва минерал
балчиқ қатламларидан иборат. Э.дан
кўплаб ош тузи, минерал тузлар ва шифо-
бахш балчиқ қазиб олинади. Кўл яқинида
Эльтон шаҳарчаси ва бальнеобалчиқ ку-
рорти жойлашган.
ЭЛЮАР Поль (тахаллуси; асл номи
Эжен Эмиль Поль Грендель, Оппс1е1)
(1895.14.12, СенДени, Сена департамен-
ти — 1952.18.11, Шарантон) — фран-
цуз шоири. Дастлаб, 1919 йил дадаизм
(модернизм йўналишидаги адабий-ба-
диий оқим) руҳида жумбоқ ва тушуниш
бир қадар оғир бўлган шеърлар ёзган
(«Ҳайвонлар ва уларнинг эгалари, одам-
лар ва уларнинг ҳайвонлари», 1920; «На-
муналар», 1921). 1924 йил А.Бретон,
Л.Арагон ва бошқалар билан бирга-
ликда сюрреализм йўналишида ижод
қилувчиларнинг намояндасига айланган.
Кейинчалик фашизмга қарши харак-
тердаги достонлар ёзган («1936 йил но-
ябрь», «Герника ғалабаси», 1938). Э. ли-
рикасида биродарлик, меҳнат улуғланган
(«Қайғу ёмғири», 1926; «Ҳақиқий ҳаёт»,
1932; «Атиргул ҳамма учун», 1934 ва
бошқалар тўпламлари), «Очиқ китоб
I» (1940), «Очиқ китоб II» (1942) ва
бошқалар асарларида ватанпарварлик
туйғулари акс этган. Э.нинг «Озодлик»,
«Шеърият ва 1942 йил ҳақиқати» шеъ-
рлари Қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг
дастурига айланган. «Сиёсий шеърлар»
(1948), «Ахлоқ сабоғи» (1949), «Феникс»
(1951) ва бошқалар тўпламларида тин-
члик ва эркинлик учун кураш ғоялари
илгари сурилган. Вафотидан сўнг унга
Халқаро Тинчлик мукофоти берилган
(1953).
ЭЛЮВИЙ (лот. — юваман), элювиал
ётқизиқлар — тоғ жинсларининг жойида
қолиб тўпланган нураш маҳсулотлари.
Денудация (сув, шамол ва муз таъсири-
да ер юзасининг емирилиши, ювилиши
ва текисланиши) секин кечадиган гори-
зонтал юза ёки қияликларда шакллана-
ди. Структураси (палахсали, созли) ва
таркиби (каолин, темир, марганец, алю-
миний рудалари ва бошқалар) она жин-
слар ҳамда нураш типига, хоссалари туб
жинснинг нураш шароити ҳамда унинг
давомийлигига боғлиқ. Сараланмаган-
лиги ва қатламга бўлинмаганлиги билан
фарқ қилади.
Элювиал ётқизиқлар қуйидаги тур-
ларга ажратилади: карбонатли жинслар
Э.си (оҳактош, доломит, мергель, карбо-
натли соз сланецлари), карбонатсиз жин-
слар Э.. с и (қумтош ва созли сланецлар,
қумтошлар, конгломератлар ва шаҳрик.),
кристаллик Э., бирламчи ва метаморфик
жинслар Э.си(гранитлар, сиенитлар, диа-
базалар ва шаҳрик.), жипслашган жин-
слар устида ҳосил бўлган ҳозирги замон
латеритли Э .лар. Кўп минг ва млн. йил-
лар давомида ривожланадиган ҳудудлар
(асосан, плато ва тропикларнинг ба-
ланд текисликлари)да Э.нинг қалинлиги
ўнлаб метрни ташкил этиб, юқори
қатламлари кучли нураган маҳсулотлар
(гилли минераллар ва минерал оксид-
лар), шунингдек, нурашга жуда чидамли
минераллар (кварц, рутил ва бошқалар)
www.ziyouz.com кутубхонаси
120
дан ташкил топган; уларда асослар ва
ўсимликлар учун озуқа элементлари
жуда кам. Ёши унча катта бўлмаган май-
донлар (кўпинча тўртламчи музлик дав-
рининг бевосита ёки билвосита таъсири
остида бўлган плато ва ўрта ҳамда юқори
кенгликларнинг баланд текисликлари)да
Э. қалинлиги бир неча см ёки метрларни
ташкил этади, таркиби эса, асосан, ну-
раш таъсирида кам ўзгарган бирламчи
минераллардан иборат; бундай Э. асос-
ларга ва ўсимлик учун озуқа элемент-
ларига бой. Урта Осиёда Э., асосан, чўл
зонасида учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |