117
даги мўғул ҳукмдорлари унвони; элхо-
нийлар — мўғул хонлари сулоласи (қ.
Ҳулокуийлар).
ЭЛЧИ — 1) бир давлатнинг бошқа
бир давлатдаги элчихонасига раҳбарлик
қилувчи дипломатик вакил. Тарихий
манбаларда бир давлат ҳукумати томо-
нидан иккинчи давлат ҳукуматига ди-
пломатик вазифа билан юбориладиган
доимий ёки муваққат вакил Э.гина эмас,
балки ялавоч, ялафар, расул атамалари
билан ҳам ифодаланган. Мухтор вакил
ҳисобланмиш Э. зиммасига диплома-
тик алоқалар ўрнатиш, давлатлар ёхуд
душман томонлар ўртасида тинчлик
ўрнатиш, ҳамкорликдаги ҳаракатларга
оид битимлар тузиш, давлат бошлиғи ёки
ҳукмдор сулола аъзоларининг вафоти
муносабати билан таъзиялар билдириш,
бирон бир шодиёна боис муборакбодлар
қилиш каби масъулиятлар юклатилган.
Олтин Ўрда хонлигида Э.нинг бош ва-
зифалари сирасига ҳукумат хазинасига
тобе юртлардан йиғилган ўлпонни ўз
муддатида етказиш ҳам кирган.
11-аср
ёзма
обидаси
«Қутадғу
билиг»да Э. этиб тайинланадиган шах-
снинг бир қатор талабларга жавоб бери-
ши таъкидданган. Хусусан, унинг билим-
ли, заковатли, садоқатли, кўзи тўқ, босиқ,
уятандишали, кенг қамровли, зеҳнли,
доно, зийрак, ичимлик ичмайдиган,
кўркли, мард, ширин сўзли бўлиши талаб
этилган. «Э.» атамаси илк бор Уюқ дарё-
си водийсидан топилган қадимий туркий
Энасой руник битикида қайд этилган
бўлса, «ялавоч» атамаси биринчи мар-
та Олтинкўл яқинидан топилган Энасой
ёдномасида кўзга ташланади. Мазкур
қадимий туркий битигда 711 йилнинг
авг.—сент.да Тибетга Турк хоқонлигидан
келган дипломатик вакилнинг ташрифи
хусусида гап боради.
Чингизийлар даврида Э.лар даража-
сига қараб олтин, кумуш, чўян, жез ва
ёғоч пайза билан таъминланган.
Э. ўз ватанига қайтишдан олдин ди-
пломатик ваколати тугаётган давлат
бошлиғидан махсус ёрлиқ — ижозат
қоғози олиши лозим ҳисобланган.
Э.нинг
ўлдирилиши
ёки
ҳибс
қилиниши аксарият дипломатик муноса-
батларнинг кескинлашувига, баъзан узи-
лишига олиб келган. Жумладан, Ўтрорда
мўғул Э.ларининг Хоразмшоҳ томонидан
қатл қилиниши Мовароуннаҳрнинг Чин-
гизхон бошлиқ истилочилар томонидан
забт этилишини тезлаштирди.
Амир Темур ва Темурийлар даврида
Шарқ билан Ғарб ўртасида савдосотиқ
ва Э.лик алоқаларини ҳар томонлама
ривожлантиришга ғоят катта эътибор бе-
рилган. Амир Темур Европанинг Фран-
ция, Англия ва Кастилия каби йирик
қиролликлари билан бевосита савдо ва
Э.лик алоқалари ўрнатган. Ташқи сав-
дони кенгайтиришда темурийларнинг
турли мамлакатлар (Хитой, Тибет ва
Ҳиндистон ва бошқалар) билан олиб бор-
ган Э.лик алоқалари муҳим аҳамиятга
эга бўлган;
2) олий дипломатия даражаси —
фавқулодда ва мухтор элчи (қ. Диплома-
тия даража ва мартабалари).
Do'stlaringiz bilan baham: |