www.ziyouz.com кутубхонаси
108
рёда қурилган насос ст-яси Амиробод ва
Қалъача ариқларига сув етказиб беради.
Э.т. ва қўшни туманлардаги зах сувлари
Қизилқум коллекторидаги Аёзқалъа на-
сос ст-яси ёрдамида Қизилқум яйловла-
рига чиқариб ташланади. Тупроқлари
шўрхок, қумлоқ, бўз тупроқ. Ёввойи
ўсимликлардан қуёнсуяк, селин, юлғун,
янтоқ, қирқбўғин, шўра, қамиш ўсади.
Саксовул ҳам бор. Ёввойи ҳайвонлардан
бўри, бўрсиқ, чиябўри, тулки, қуён,
қобон;
судралиб юрувчилардан кал-
такесак, илон учрайди. Кўллар чети-
даги қамишзорларда қирғовул, ўрдак,
ғозларнинг бир неча хили бор.
Аҳолиси,
асосан,
ўзбек
ва
қорақалпоқлар, шунингдек, қозоқ, тур-
кман, татар ва бошқалар миллат вакил-
лари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зич-
лиги 1 км
2
га 20 киши. Қишлоқ аҳолиси
105,4 минг киши, шаҳар аҳолиси 13,7
минг киши (2004).
Хўжалиги. Пахтачиликтуман қ.х.
даги етакчи тармоқ.
Чорвачилик, ипак-
чилик, боғдорчилик, полизчилик ҳам
ривожланган. Э.т.да ширкат, деҳқон,
фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади.
Суғориладиган ерларга пахта, дон, кар-
тошка, полиз, сабзавот, озуқа экинла-
ри экилади.
Туман жамоа ва шахсий
хўжаликларида 44,9 минг қорамол, 67,2
минг қўй ва эчки, 2 мингга яқин йилқи,
шунинглек, туя бор. Туманда 1,1 минг
кичик иа урта бизнес субъекти фаолият
кўрсатади. Ўзбекистон — Австралия —
Бангладеш «ЮНИВЕР» (жинси матоси-
дан кийимкечак тикилади), Ўзбекистон
— Лихтенштейн «Медикал коттон ин-
тернейшнл» (тиббиёт момиғи
ишлаб
чиқарилади), Ўзбекистон — Россия «Эл-
Рослес» қўшма корхоналари, арақвино
з-ди (Бўстон) ва сутни қайта ишлаш цехи
маҳсулот бера бошлади. «Элликқалъа ол-
тин тола», «Элнур», «Элтекс» акциядор-
лик жамиятлари ҳам фаолият кўрсатади.
«Элликқалъа» нефть базаси, молиябиз-
нес маркази,
супермаркет, 2 минимар-
кет, «Оталар чойхонаси», ғишт здлари ва
бошқалар қурилиш ташкилотлари, савдо,
маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шо-
хобчалари бор.
Туманда 66 умумий таълим мактаби
(30 мингдан зиёд ўқувчи), академик ли-
цей (500 га яқин ўқувчи), 4 касб-ҳунар
коллежи (2500 дан ортиқ талаба), 7 ис-
теъдодли болалар мактаби (1 мингга яқин
ўқувчи) ишлаб турибди (2004). Марказий
кутубхона ва унинг 31 та тармоғи, алХо-
размий, Ёшлар хиёбонлари, маданият ва
истироҳат боғи, 12 клуб муассасаси, санъ-
ат саройи, «Аёзқалъа —Тур» сайёҳлик
фирмаси бор. Э.т.да ҳар йили Отажон
Ху-
дойшукуров хотирасига бағишланган ёш
қўшиқчилар республика кўриктанлови
ўтказилади. Марказий стадион (20 минг
ўрин), 3 теннис корти, 19 футбол майдон-
часи, 28 спорт зали, 35 кичик футбол, 68
волейбол, 43 баскетбол, 22 қўл тўпи май-
дончалари, соғломлаштириш спорт мар-
кази, 3 болалар спорт мажмуаси мавжуд.
Туман марказий касалхонаси, туғруқхона,
қишлоқ
врачлик пунктлари, поликлини-
ка, «Жавҳар» хусусий тиббий маркази
ва бошқалар тиббий муассасалар ишлаб
турибди. «Гулшан» болалар оромгоҳи, 3
совюмлаштириш санаторийси, «Орол бо-
лалари» халқаро ўқув соғломлаштириш
маркази фаолият кўрсатади. «Устозга
эҳтиром»
меъморликҳайкалтарошлик
мажмуаси бор. Туман ҳудудидан Учқудуқ
— Нукус т.й. ўтади (Элликқалъа ст-яси).
Бўстон — Беруний, Элликқалъа — Сари-
бий, Элликқалъа — Қирққиз, Элликқалъа
— БуханМерей йўналишлари бўйича
асфальт
йўллар
еткизилган.
Э.т.
ҳудудида
қадимий
Тупроққалъа,
Қаватқалъа, Элликқалъа, Қирққизқалъа,
Қўрғошинқалъа,
Гулдурсун қалъаси ва
бошқалар бор. 1978 йил 1 апр.дан «Давр
кўзгуси» туман газ. нашр этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: