Сариқ суварак (Блаттелла германиcа З)
Сариқ суварак ташқи кўриниши жиҳатидан қопа суваракка ўхшаса-да, аммо ундан кичкина, хусусан еркаги кичикроқ (10—13 мм) танаси кўнғирсарғиш рангда бўлади. Вояга етган суваракларнинг тўлиқ етишган қанотлари бўлса-да, аммо улар учмайди, фақат сакраган вақтда қанотларидан парашют сифатида фойдаланади. Сариқ суварак биологияси қопа суваракникига ўхшаса-да, аммо урғочилари отекани ичида личинкалар етилгунча қорни учида олиб юради ва уни тухум қўйилганидан, 15—40 кундан сўнг бирор жойга ташлайди. Ҳарорат шароитига қараб, личинкалар 2,5—8 ой мобайнида ривожланиб вояга етади. Бу давр ичида улар 6 марта пўст ташлайди (4- расм).
4- расм. Сариқ, суварак: 1— пиллали урғочиси; 2— личинкаси.
Терихўрлар оиласи (Дерместидае)
Қўнғизнинг танаси, одатда овал шаклида, тепа томони салгина кўтарилган бўлади. Боши кичкина, остки томонга қараб егилган. Мураккаб кўзларидан ташқари яна битта содда кўзчаси бор. Мўйлови ун бир бўғинли, учида тўғноғичникидек кичкина бошчаси бўлади. Оёқ бармоқлари беш бўғинли. Қўнғиз танаси қалин, калта, қаттиқ тукчалар билан, баoзи тур (антренуслар) ларнинг танаси еса тангачалар билан қопланган.
Терихўр личинкаси урчуқсимон узунчоқ шаклда бўлади. Айрим бўғин (сегмент) лари қўшилган жойларидан узун ва калта туклар ҳар томонга қараб чиқиб туради, тананинг орқа учида еса одатда бир тутам туклар дум тарзида жойлашган. Личинка охирги марта пўст ташлашида пўстдан чиқмай, унинг ичида ғумбакка айланади, личинка пўстининг елка томонидаги ёриғи орқали пўст ичидаги етилган ғумбак кўриниб туради.
Личинкалар фумигантларга, суюқ ва кукунсимон заҳарларга жуда чидамли бўлади.
Ўрта Осиё республикаларида қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларига зарар етказадиган терихўрларнинг 30 та тури борлиги аниқланган.
Кичик чипор терихўр ( Трогадерма версиcолор Cрееут Л)
Бу терихўр Ўрта Осиё республикаларида жуда кенг тарқалган. Улар ҳўжалик омборларида, пахта тозалаш ва ёғ заводларида, ғалла захираси сақланадиган омборларда учрайди. Личинкаси овқатланади. Личинкаси пиллани кемириб юмалоқ тешик ҳосил қилади ва пилла ичига кириб ўлик ғумбакни ейди; бундан ташқари терихўр личинкаси қурт уруғини, баoзан еса хар хил унларни, донни ва чигитни кам севиб ейди. Қуруқ терини, юнгни ҳам зарарлайди; қурт уруғ заводларида катта зарар етказади.
Еркак қўнғизнинг узунлиги 2,5—3 мм, урғочисиники еса 4—5, 5 мм бўлади. Танаси овал шаклида, жигар ранг бўлиб, танасининг орқа учи еса салгина енлироқ, бутун танаси қўнғир рангли майда қаттиқ тукчалар билан қопланган. Боши кичкина, остки томонга қараб жуда егилган. Устки қанотларида сарғиш учта илон изсимон йўллари бор. Мўйловлари уч бир бўғинли, қисқа, тўғноғичсимонроқ шаклда бўлади.
Тухуми овал шаклида, суцимон-оқ рангли бўлади; тухумдан личинка чиқиш олдида личинка танасининг айрим қисмлари тухум пўсти орқали кўриниб туради.
Биринчи ёшдаги личинка 1 мм, охирги ёшдагиси 6 -6,5 мм, урчуқсимон шаклда бўлади, танаси хар томонга қараган узун ва қисқа туклар билан қопланган. Личинка танаси ўзига хос тилла ранг бўлади. Тўртинчи ёшидан бошлаб унинг жағлари кучли бўлиб, бутун донларни бемалол ейди, пиллани, терини ва бошқа маҳсулотларни кемира олади. Биринчи ёшдаги личинкалари еса факат кукунсимон жуда майда озиқлар билан озиқланади.
Ғумбагининг узунлиги 4—5 мм, ени 2—3 мм; танаси сарғиш рангли бўлиб, майда тукчалар билан қопланган.
1 2
Do'stlaringiz bilan baham: |