Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) — иқтисодий-ижтимоий-экологик жиҳатдан энг ривожланган мамлакатлардан бири. Христофор Колумб томонидан забт этилгандан буён унда жуда кескин экологик ўзгаришлар бўлган. Европаликлар ва ўзга қитъалардан кўчиб келганлар уни 200 йил ичида «табиат қўриқхонасидан» «антропоген ахлат»га айлантириб юборди. XX асрнинг бошларига келиб, АҚШ да на бизонлар ва на мустанглар қолган эди. ўрмонларнинг 1/3 қисқариб, ер ости бойликлари қитъага бойиш мақсадида келган кишилар томонидан аёвсизларча йўқ қилиб ташланди. Атроф-муҳитни ифлослаш бўйича АҚШ дунёда ҳаммани ярим йўлда қолдириб кетган эди.
1908 йил Президент Теодор Рузвельт АҚШнинг табиат муҳофазасига оид биринчи миллий конференциясини чақирди. 1909 йил Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва 1915 йил Америка экологлар жамияти тузилди.
Лекин табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан ўта самарадорлик билан фойдаланиш 1970 йилдан бошланди. Президент Ричард Никсон ташаббуси билан Табиатни муҳофаза қилиш Агентлиги ташкил этилди. Агентлик Сенатга «Тоза ҳаво тўғрисида», «Йўқолиб бораётган биологик турлар тўғрисида» ва шу каби кўплаб қонунларни тавсия этди. Худди шу пайтдан бошлаб давлатнинг федерал органлари халқ хўжалигининг барча соҳаларини экологиялаштиришни уюштирдилар. Ўеч бир давлат органи, жисмоний ёки юридик шахс АҚШда «экологик аризасиз» фаолият юргиза олмайдиган бўлиб қолди.
Экологик қонунчилик жараёни Сенат ва унинг махсус — Атроф-муҳит бўйича ва Жамоат ишлари бўйича комитетларида амалга оширилади.
Ички ишлар вазирлиги миллий боҚларни, балиқ хўжалиги теграларини ва табиий бойликларни асрашни ўз зиммасига олган. Айнан ИИВ табиий бойликлар миллий реестрини олиб боради, атроф муҳофазасига доир дастурларни ишлаб чиқади. Дам олиш ва рекрацион ҳудудларга доир экологик режаларни техник жиҳатдан амалга оширишни таъминлайди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Агентлиги атроф табиий муҳитнинг ифлосланишини камайтиришда барча давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва штатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради, экологик турдаги илмий фаолиятларни ташкиллаштиради, давлат стандартларини ишлаб чиқади ҳамда экологик қоидаларга риоя этилишини таъминлайди. Агентлик АҚШда, Солиқ қўмитаси каби, ўта кучли давлат органи ҳисобланади ва унда 20000 дан ортиқ мутахассислар ишлайди. Улар «Ифлосланишнинг олдини олиш унга қарши курашдан арзонроқ ва яхшироқдир» деган принципга амал қиладилар.
АҚШ Штатлари ва регионларида махсус Табиатни муҳофаза қилиш бошқармалари фаолият юритадилар. Улар ўз фаолиятларини федерал вазирликлар ва агентликлар билан келишган ҳолда олиб борадилар. АҚШда табиий ресурслардан саноат мақсадларида фойдаланиш жуда қимматга тушганлиги сабабли, ушбу бизнес соҳиблари табиий ресурсларни чет мамлакатлардан олиб келишга ҳаракат қиладилар.
Табиатни экологик бошқаришда «Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг миллий сиёсати тўғрисида»ги қонун алоҳида ўрин эгаллайди. Бу Қонунга биноан, 1970 йил 1 январдан бошлаб, федерал бошқарув даражасида ҳар бир фуқаро (Президентдан бошлаб) табиатга муносабатини белгиловчи «ариза» ёзади ва унга нисбатан ўз ҳаракатининг юридик асосини яратади. Ушбу «ариза»га амал қилмаслик ҳуқуқбузарларга оператив тарзда жуда катта миқдордаги маъмурий ёки жиноий жазо санкцияларини қўллашга асос бўла олади.
АҚШ экологик қонунчилигининг ўзига хос томони қонунларнинг жуда кўп моддалардан иборат бўлиши ва ҳамма тегишли экологик муносабатларни қамраб олиши, «Отангга бор, онангга бор» каби бошқа қонун ости норматив ҳужжатларга деярли йўналтирилмаганлигидир. Шунинг учун ҳам қонунлар узоқ муддатда тайёрланади ва ҳажми жуда катта бўлади.
АҚШда экологик муносабат объектларидан ички сувларни ифлосланишдан сақлаш; денгиз муҳитини муҳофазалаш; қаттиқ чиқиндилар ва заҳарли моддаларни зарарлантириш, кўчириш, утиллаштириш ва қайта ишлашга алоҳида эътибор берилади. ўнлаб ихтисослаштирилган қонунлар, дастурлар, режалар ва ҳаракатлар стратегияси қабул қилинган.