Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Конституциянинг 79-моддасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ваколатлар берилади:
— атроф-муҳит муҳофазасига доир қўмита раислари ва ўринбосарларини сайлаш;
— экологик соҳада, давлатнинг ички ва ташқи экологик сиёсатига доир қарорлар қабул қилиш.
Ўзгартирилган ва қўшимчалар қилинган Конституциямизнинг 80-моддасидан келиб чиққан ҳолда Олий Мажлис Сенатига қуйидаги мутлақ ваколатлар берилади:
— ўзининг экологик йўсиндаги қўмиталарининг раислари ва ўринбосарларини сайлаш;
— Президентнинг тақдимига биноан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш ҳамда уни лавозимидан озод этиш;
— Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитиш;
— экологик соҳадаги давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ва ҳукумат бошлиғи сифатида Конституциямизнинг 93-94-моддаларига биноан бир қатор ўта муҳим марказий Экологик менежмент ва аудит функцияларини амалга оширмоқда. Собиқ Иттифоқ республикалари орасида Ўзбекистонда биринчилар қатори Президентлик институтининг жорий қилиниши унинг тинч ва осойишта йўл билан босқичма-босқич бозор иқтисодиётига ўтиб боришига хизмат қилмоқда. У миллий хавфсизликни таъминлашнинг асосий кафили сифатида экологик хавфсизликни таркиб топтириш учун хизмат қилади. Президентнинг Экологик менежмент ва аудит ваколати жуда кенг қамровлидир, масалан:
— фуқароларни тоза атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш, Конституция ва қонунлардаги экологик талабларга риоя этилишини кафолатлайди;
— экологик хавфсизликни муҳофаза этади;
— ички ва халқаро ташқи экологик муносабатларни ўрнатишда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради; музокаралар олиб боради, шартнома ва битимларни имзолайди ҳамда уларга риоя этилишини таъминлайди;
— Олий Мажлисга ҳар йили ички ва халқаро аҳвол, жумладан, атроф-муҳит ҳолатига тегишли маълумотнома тақдим этади;
— ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларнинг экологик қонунчиликни таъминлашига доир ишларини мувофиқлаштиради;
— Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси номзодини Олий Мажлисга тақдим этади;
— экологик қонун меъёрлари ва қоидаларини бузган ҳокимларни лавозимидан озод этади;
— республика бошқарув органлари, шунингдек, ҳокимларнинг қабул қилган ноэкологик ҳужжатларини тўхтатади ва бекор қилади;
— экологик қонунларни имзолайди, ноэкологик қонунларни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Олий Мажлисга қайтаради;
— экологик хавф юзага келган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва Олий Мажлис тасдиғига киритади;
— орден, медаль, ёрлиғ, малакавий ва фахрий унвонлар билан табиатни муҳофаза қилишда жонбозлик кўрсатганларни мукофотлайди;
— давлатнинг экологик назорат хизматларини тузади;
— Конституция ва қонунлар ижроси юзасидан давлат аҳамиятига молик фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Қўшимча қилинган ва ўзгартиришлар киритилган Конституциямизнинг 93—94-моддаларига биноан, унда юқорида зикр этилган экологик ваколатларнинг деярли ҳаммаси сақланиб қолинди.
Япония, Ҳиндистон, Германияда бўлгани каби Ўзбекистон Республикасида ҳам давлатнинг ижроя ҳокимиятининг экологик аҳамияти каттадир.Вазирлар Маҳкамаси Конституциямизнинг махсус ХХ боби 98-моддаси, 1993 йил 6 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонунининг 1-моддасига кўра давлатимиз ҳукумати — иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига, қонунлар, Олий Мажлис ва Президент қарорлари, фармони, фармойишларининг ижро этилишига раҳбарликни таъминловчи, ижро этувчи орган ҳисобланади. Унинг фаолиятисиз ҳар қандай экологиялаштирилган Конституция, қонун, қарор, фармон ва бошқа ҳуқуқий норматив ҳужжатлар ўз ўрнини ҳаётда топа олмайди. Шунинг учун ҳам у экологик-ҳуқуқий механизмнинг муҳим ва асосий звеноси ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси коллегиаллик, демократик ва қонунийлик, Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш принципларидан келиб чиққан ҳолда, Экологик менежмент ва аудитда иштирок этувчи барча давлат, нодавлат, ўзини ўзи бошқариш ҳамда халқаро ҳамжамиятлар билан атроф-муҳит муҳофазаси борасида ҳамкорлик қилади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга зарур ёрдам кўрсатади.
Вазирлар Маҳкамаси таркибига — Президент (Вазирлар Маҳкамасининг раиси сифатида), бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмитасининг раислари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси киради. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳар йили 2 марта (ярим ва йиллик) ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади. Жумладан, Республикада экологик ҳаётнинг барча жабҳалари бўйича кенг қамровли масалаларни кўриб чиқади.
Вазирлар Маҳкамаси ўзи тўғрисидаги қонуннинг 6—7-моддаларига кўра, Олий Мажлис билан экологик масалалар бўйича муносабатларини мувофиқлаштиради. У ўз экологик фаолият дастурини тақдим этади. Республикада экологик ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, бюджетдаги атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид асосий кўрсаткичлар ва унга киритиладиган ўзгаришларни ишлаб чиқади, Олий Мажлис тасдиғига тақдим этади ҳамда бу борада унга ҳисоб бериб туради. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Олий Мажлис йиғилишларида қатнашиш ва ахборот бериш ҳуқуқига эга. Олий Мажлиснинг Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси каби барча экологик масалаларни ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган қўмита ва комиссияларининг Ҳукумат фаолияти масалаларига доир тавсиялари ва таклифларини Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқади ва улар юзасидан тегишли чора-тадбирлар қабул қилади ҳамда ахборот беради. Депутатлар ёки комиссия ва қўмиталарнинг экологик масалалар бўйича сўровларига 3 кун ичида ёзма ёки оғзаки жавоб беради.
6-МАВЗУ. ЭКОЛОГИК МЕНЕЖМЕНТ ВА АУДИТДА ДУНЁ ТАЖРИБАСИНИ ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ.
Россия Федерацияси, АҚШ, Япония ва Канада давлатларида экология ҳуқуқи. Халқаро экологик ташкилотлар, жамғармалар ва анжуманлар. Халқаро экологик жавобгарлик.
Биз атроф-муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан бир қаторда, айрим ривожланган ва (ёки) ижтимоий-иқтисодий мавқеи ўзбекистонга яқин бўлган давлатларда экологик муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга оид институтларни кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ, деб топган эдик. Чунки дунё тажрибасини ўрганмай туриб, экология соҳасида катта муваффақиятларга эришиш анча-мунча вақтни олиб қўйиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |