Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Бевосита тарзда ўрнатилган конституциявий нормалар унинг 50, 54, 55 ва 100-моддаларида баён этилган



Download 203,25 Kb.
bet19/68
Sana06.06.2022
Hajmi203,25 Kb.
#642619
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   68
Bog'liq
Экологик менежмент ва аудит

Бевосита тарзда ўрнатилган конституциявий нормалар унинг 50, 54, 55 ва 100-моддаларида баён этилган.
Мустақил Конституциямизнинг собиқ Иттифоқ даврида қабул қилинган Ўзбекистон ССР Конституцияларидан асосий фарқи, унда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчлари жамоат ва давлат ҳуқуқларидан юқори қўйилганлигидадир, яъни приоритет (бирламчи) аҳамият касб этганлигидадир. Конституциямизнинг XI боби —«Фуқароларнинг бурчлари» деб номланган 50-моддасида: «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар», деб белгиланган. Бу дегани Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир шахс, хоҳ у фуқаро бўладими­ ёки фуқаролиги бўлмайдими, ёхуд чет эл фуқароси бўладими, ўз ҳуқуқлари ва эркинликларидан фойдаланар экан, у ўзга шахс, жамоат­ ва давлатнинг экологик хавфсиз табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини пой­мол қилмаслиги керак. Чунки ҳуқуқшуносликда ҳеч бир мажбурият ҳуқуқсиз бўлмайди.­
Бу ўринда Конституциямизга фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари ҳам алоҳида модда ёки 50-моддасининг алоҳида банди қилиб киритилиши мақсадга мувофиқдир.
Бозор иқтисодини шакллантиришга «бел боғлаган» Ўзбекистонда кейинги 13 йил давомида турли мулк шакллари пайдо бўлмоқда ва улар ривожланиб боряпти. Лекин улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг учинчи бўлим «Жамият ва шахс», XII боб — «Жамиятнинг иқтисодий негизлари», 54-моддасида: «Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт», деб битилган.­
Конституциямизнинг 55-моддасида «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир», дейилган. Табиий захира (объект)ларга нисбатан «умуммиллий бойлик» сўзлар бирикмасининг киритилиши, келажакда Экология ҳуқуқи объектларига нисбатан эгалик қилиш ва тасарруф қилиш имконияти кенгайиши мумкинлигини кўрсатади. Собиқ Иттифоқ Конституцияларида, хусусан 1991 йил Ўзбекистон ССР Конституциясининг 11-моддасида табиий захиралар фақат «давлат мулки» қилиб кўрсатилган.
Ўзбекистонда бу бойликлардан фойдаланиш қатъиян оқилона фойдаланишни талаб этади. Оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда уларни табиий хосса ва хусусиятларини йўқотиб қўймаслик, келажак авлод олдидаги экологик бурчимизни бажариш нуқтаи назаридан, давлат табиий захираларини муҳофазалаш функциясини ўз зиммасига олади.
Мустақил Конституциямизнинг яна бир экологик жиҳатдан афзал томони маҳаллий ҳокимият органлари (вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари) ва Қорақалпоғистон Республикасига ўз ваколат доирасида ва ҳудудида экологик муносабатларни тартибга солиш имкониятини беришидадир.Ушбу ваколат Конституциянинг 100-моддасида белгилангандир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг кўпгина моддалари экологик муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда «билвосита» хизмат қилади. Масалан, унинг 1-моддасида «Ўзбекистон суверен демократик республика...» дейилган. Бу 1962 йил 14 декабрдаги БМТ Бош Ассамблеясининг «Табиий ресурсларга нисбатан­ ажралмас суверенитет»лик принципини биринчи бор ўзбекистонда мустақил қўллаш имкониятини бериш демакдир. Конституциянинг 17-моддасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон республикалари билан биргаликда Орол ҳавзасида экологик инқирозли ҳолатни бартараф этиш мақсадида «Оролни қутқариш халқаро жамғармасини» ташкил этди. Конституциямизнинг 78-моддаси Олий Мажлисга, 93-моддаси Президентга, 98-моддаси Вазирлар Маҳкамасига экологик муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун, фармон, фармойиш, қарор, йўриқномалар қабул қилиш ва унинг ижросини назорат қилиш ваколатини беради.

4-МАВЗУ. ДАВЛАТ ХОКИМИЯТИНИНГ ЭКОЛОГИК ФУНКЦИЯЛАРИ



Экологик норматив ҳужжатларни амалга тадбиқ этиш йўллари. Давлат ҳокимиятининг (Олий мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ва Суд идоралари) экологик функциялари. Қонунлар – экологик бошқарувнинг манбаи сифатида. Қонун ости норматив ҳужжатларининг экологик муносабатларни тартибга солишдаги роли.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва конституциявий қонунлари унинг қонунчилик тизимига асос бўлади. Конституциямизда ифода этилган ҳар бир экологик шартларнинг аксарияти умумлаштирилган ёки ихтисослаштирилган экологик қонунларда кенгайтирилган тарзда ёритиб берилган.

Download 203,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish