Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети



Download 203,25 Kb.
bet24/68
Sana06.06.2022
Hajmi203,25 Kb.
#642619
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   68
Bog'liq
Экологик менежмент ва аудит

Россия Федерацияси (РФ) АҚШ каби федератив давлат, лекин унда Экологик менежмент ва аудит бир мунча бошқачароқ. Россияда табиий объект­ларга нисбатан давлат ва муниципал мулкчилик ўрнатилган. Давлат мулки марказий федератив органлар ва федератив субъектлар томонидан бошқарилади. Муниципал мулк эса маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлар тасарруфига берилган. Лекин Конституция ва ихтисослаштирилган экологик қонунчилик манбалари табиат объектларига хусусий ва бошқа мулкчилик шаклларини ҳам ўрнатган.
Россия Федерациясида юридик шахс ва фуқароларнинг хусусий мулки бўлибер участкалари (РФ Конституциясининг 36-моддаси), алоҳида жойлашган ёпиқ сув объектлари (РФ Сув кодексининг 40-моддаси), фуқаро ва юридик шахсларнинг хусусий мулкчилигида жойлашган дарахт ва буталар (РФ ўрмон кодексининг 20-моддаси) ҳисобланиши мумкин.
РФда махсус Экологик менежмент ва аудит функцияси, АҚШникидан фарқ­ли, федерал, республика, ўлка, вилоят муниципал табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан комплекс тарзда олиб борилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фақатгина экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга нисбатан қарши кураш функ­цияларини амалга оширади. Умумиқтисодий, умумсиёсий ва умум­экологик вазифаларни бажарувчи табиий объектлар федерал органларнинг бошқарув функциясига киритилган.
РФнинг экологикбошқарувида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир турли йўналишлар, дастурлар ва концепциялар жуда кўп. Экологик-ҳуқуқий ҳолат айрим олимларнинг фикрига кўра, фақатгина табиий комплекслар, табиий ресурслар ва ноёб организмларга нисбатан ўрнатилиши керак деса, айримлари— экологик тизимлар (маҳаллий, регионал ва миллий) бўйича ўрнатилишини ёқлаб чиқадилар; бошқалари — халқ хўжалиги объектлари бўйича ўрнатилишини маъқул кўрадилар. Шунинг учун бўлса керак, 100 дан ортиқ Экология ҳуқуқига доир ўқув дарсликлари ва қўлланмалари чоп этилган. Яна бир ҳолатга эътибор бериш­ керак, экологик ўқув умуммажбурий ҳисобланилади ва ҳар йили юзлаб имтиҳонга тайёрланиш китоблари нашрдан чиқади. Умуман ол­ганда, РФ да экологик таълим кейинги вақтда яхши йўлга қўйилмоқда.­
Япония. Қуёш чиқиш юртида экология, хусусан, экологикбошқарув алоҳида аҳамият касб этади. Чунки аҳолисининг кўплиги ва майдонининг кичиклиги японларни атроф-муҳитга бўлган муносабатини қадимдан шакллантириб келган.
XX асрнинг 70—80-йилларида қабул қилинган атроф-муҳит муҳофазасига оид бир қатор қонунлар экологик муносабат принциплари ва механизмини ўрнатган. Улар жумласига, «Корхоналарни жойлаштириш тўғрисида» (1972), «Экологик экспертиза тўғрисида» (1981), «Портлар ва гавнлар тўғрисида» (1972), «Сув ҳавзаларининг сифатини яхшилаш тўғрисида» (1972)ги қонунлар киради. Шундай қилиб, японларнинг миллий экологик ҳуқуқи манбаларида нафақат атроф-муҳит муҳофазасига доир нормалар, стандартлар, меъёрлар ва қоидалар, яна уларни ҳаётга татбиқ этиш усуллари ва йўллари ҳам берилади.
Экологик экспертизани ўтказиш Япония қонунчилигида маҳаллий давлат бошқарув органларига топширилган. Давлат аҳамиятига молик экспертизани Атроф-муҳит бўйича агентлик, Атроф-муҳит бўйича бошқармалар ўтказадилар. Уларнинг функцияларига: қурилиш лойиҳаларининг мазмуни; табиатни муҳофаза қилиш иншоотларининг турлари; ҳудудларнинг табиий-географик хусусияти; табиатни муҳофаза қилиш технологиялари; экологик муаммоларнинг бирламчилиги; истиқболни белгилаш моделларига доир маълумотларни йиғиш ҳам киради.
Японияда халқаро экологик муносабатларни тартибга солиб турувчи махсус давлат органлари фаолият юритади. Улар ривожланаёт­ган мамлакатларга ёрдам бериш лойиҳаларини ҳам ишлаб чиқадилар ва амалий ёрдамни амалга оширишни назорат қиладилар.
Канада. Табиати гўзал бўлган шимолий мамлакатлар қаторидан жой олган Канаданинг давлат рамзи сифатида «уч заранг барги» олинган. Экологик тадбирлар давлатнинг иқтисодий режалаштириш ва қарорларни қабул қилиш жараёни билан биргаликда олиб борилади.
Канадада табиатни муҳофаза қилиш масаласи, асосан, унинг провинциялари орқали амалга оширилади. Ўар бир провинциянинг экологик муносабатларни тартибга солувчи махсус қонунлари мавжуд бўлиб, улар маҳаллий бошқарув субъектларнинг қаттиқ назоратида туради.
Экологик қонунчилик умумий ва махсус ваколатланган давлат органларидан атроф-муҳитга оид маълумотларни доимий бериб туриш, жамоатчилик билан мулоқотда бўлиш, тафтиш маълумотларини оммавий ахборот воситаларида чоп этиб туриш мажбуриятини юклайди. Юристлар эса бундай фаолиятни экологик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишнинг энг прогрессив усули, дея эътироф этишмоқда.
Канада дунёда энг «экологиялаштирилган давлатлар» қаторидан жой олган бўлиб, биргина ўрмонларни муҳофаза қилишдаги «Яшил режа» халқаро ҳамжамият учун намуна тариқасида олинади. Бу дастур ўрмонларни муҳофаза қилмоқчи бўлган давлатларга моддий ёрдам кўрсатишни ҳам назарда тутади. Бу деган сўз давлат бюджети ўзга давлатларда экологик муносабатларни тартибга солишга ёрдам беришни ҳам кўзда тутади.
Халқаро экологик ташкилотлар, конференциялар ва жамғармалар. Умуминсоният қадриятларидан бири бўлмиш Ер куррасидаги атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва халқаро табиий ресурслардан самарали фойдаланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган экологик­ ташкилотлар, муассасалар ва идоралар ўзларининг фаолият доира­сига кўра универсал ва регионал (минтақавий) турларга ажратилади.

Download 203,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish