Олий укув юртлари тарих факультети талабалари учун дарслик Укув дастурлари, дарсли аларини



Download 3,05 Mb.
bet48/64
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#147241
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   64
Bog'liq
Китоб тарихий география

Юнон-Бактрия шахарлари. Утган асрнинг урталарида айрим тадкикотчилар Бактрияда илк шахарларга айнан Македониялик Александр асос солган, деган фикрни илгари сурган эдилар. Александр мил. авв. 330-327 йилларда Бактрия ва
232
Сугдиёнани босиб олганда нималарга дуч келган эди, деган саволга жавоб топиш юкоридаги фикрни инкор этишга асос булди.
Кадимги муаллифлар Бактриянинг пойтахти Бактра - Зариаспани бир неча марта тилга олганлар. Бактра Мозори Шариф шахридан 21 км гарбда, дарё (Бактр, Зариаспа) буйидаги вохада жойлашган. Француз археологлари бу ердаги Боло Хисор тепаликларидан деворлар билан уралган, миноралар кутарилган, хандаклар казилиб, сув билан тулдирилган айланасимон калъани топдилар. Шахарнинг бир кисми шахар деворларидан ташкарида, Боло Хисорнинг жануби-шаркида, Тепаи Заргаронда жойлашган. Умумий майдони 120-150 метр булган бу шахарнинг олдинги давр катламларидаги ер ости сизот сувлари Ахамонийлар ва Салавкийлар давридаги хаётнинг маданий даражасини тулик урганиш имконини бермади.
Шахар марказидан атрофга таркалган кучалар девор ташкарисида магистрал йулларга: шимоли-гарбда Калиф, шаркда Мозори Шариф, жануби-гарбда Оксу, жанубда Хожи Пийад йулларига туташган. Урта ер денгизидаги йирик Эфес портидан Балхга томон Ахамоний подшоларининг хизмат курсатувчи булган йули чузилиб кетган. Уз даврининг маданий ва иктисодий маркази, савдо йуллари кесишган жойда жойлашганлиги сабабли антик давр муаллифлари Бактрани «энг катта шахар» деб атаганлар.
Бу даврдаги йирик шахарлардан яна бири Мароканда (Самарканд) булиб унинг мустахкам калъасига Ахамонийлар давридан (Афросиёб) олдинрок асос солинган. Ахамонийлар ва эллин даврида Афросиёб мустахкам химоя деворлари билан ураб олинади. Бу деворлар Александр камалига хам дош берган эди. Археологик тадкикотлар натижаларига кура Афросиёбнинг умумий майдони 219 гектар булиб, Курций Руф Мароканданинг мудофаа деворлари узунлигини 70 стадий (тахм. 12 км.) деб маълумот беради. Бу Урта ер денгизи ва Кора денгиз киргокларидаги оддий юнон шахарларининг уртача катталигидан икки-турт баравар каттадир. Мустахкам калъага эга ва мудофаа деворлари билан уралган шахар худудларидаги мил. авв. IV-III асрларга оид маданий катламлардан куплаб топилмалар, жумладан, эллин сопол идишлари топиб урганилган.
Юнон - Бактрия даврида гуллаб-яшнаган шахарлардан яна бири Кир асос солган ва манбаларда Кирэсхата, Куру[ш]када, Киропол деб эслатилувчи шахардир. Купчилик тадкикотчилар бу шахарни Уратепа урнида десалар, айримлари Нуртепа урнида жойлашган булиши хам мумкин деган фикрни илгари сурадилар.
Антик даврга келиб Урта Осиё кухна шахарларида маданий хаёт нисбатан ривожланган эди. Таъкидлаш жоизки юнон-бактрия даврига келиб бадиий маданиятнинг турли жабхаларида эллинизмнинг таъсирини кузатишимиз мумкин. Мисол учун, эллинлаштириш давридан бошлаб Бактрияда коропластика хунармандчилиги пайдо булади. Бу санъат намуналари доираси юнон оламига нисбатан кенгрок булиб, хунармандлар эллин мифологияси билан боглик булган терракоталардан ташкари махаллий анъаналар билан боглик булган санъат намуналарини хам яратадилар.
Умуман олганда, антик давр Урта Осиё кухна шахарларининг маданияти ва санъати турли омиллар таъсирида тараккий килади. Бу жараёнга улкадаги сиёсий хаёт, улканинг турли уюшма ва давлатлар таъсирида булиши, диний эътикодлар, иктисодий ахвол, халкаро савдонинг ривожи, турли халклар маданиятининг улка халклари маданияти билан уйгунлашуви, бой кадимий анъаналар, махаллий узига хослик ва бошка ку плаб омиллар узл у ксиз таъсир килиб турган. Ана шу омиллар таъсирида Урта Осиё антик давр маданияти ва санъатининг ривожини шахарсозликда, хайкалтарошликда, бадиий тасвирда, мусика санъатида, зеб-зийнат буюмларида, ахолининг хужалиги билан боглик ашёларда ва бошкаларда кузатишимиз мумкин.
Антик давр Урта Осиё шахар маданияти ривожланишнинг энг ёркин хусусиятлари - тасвирий санъат билан пул зарб этилиши натижасида маданият ва молия-иктисод ишларининг тараккий этишидир. Таъкидлаш жоизки, улкамиз худудларида товар-пул муносабатларининг кандайдир куриниши Салавкийлар давридаёк пайдо булади. Мисол учун, Э.Ртвеладзе тадкикотларига кура, Тахти Сангиндан 4 та, Термиздан 3 та, Кампиртепадан 2 та, Марвдан 6 та, Самарканд атрофларидан 5 та Атиох I даврига оид (мил. авв. 280­268 йй.) тангалар топилган. Нисбатан купрок топилма тангалар юнон-бактрия даврига оид булиб, улар Диодот, Евтидем, Деметрий, Антимах, Гелиокл даврларида зарб этилган.
Умуман олганда антик даврга келиб Урта Осиёда танга пулларга асосланган товар-пул муносабатдари ривожландики, бу холат антик давр давлатчилиги ва шахарлари тараккиётини белгиловчи асосий белги хисобланади. Юнон-македон даврида
234
йирик шахарлар товар-пул муносабатларига тортилган булса, кушонлар даврига келиб бу жараёнга кишлоклар хам иштирок эта
б ТП С» б б
бошлайди. Бу холат эса уз навбатида, иктисодий ва маданий тараккиётнинг юксалиб бораёганидан далолат беради.
Хуллас, антик давр Узбекистон давлатчилиги тараккиётида шахарларнинг ахамияти улкан булди. Тадкикотларнинг киёсий тахлилидан хулоса чикарадиган булсак, эллин дунёсида шахар маълум вазифаларни (маъмурий, сиёсий ва диний марказ, савдогарлар ва хунармандлар фаолият курсатадиган жой, маданий ва харбий марказ ва бошк.) бажарувчи мустахкамланган пунктгина эмас, балки жамоа узини узи бошкариш органлари, замонавий мулкдорларнинг алохида шаклини узида жамлаган, эркин фукароларнинг тенг хукуклигини назарда тутувчи ижтимоий тузилманинг мухим бугини хам булган дейиш мумкин. Бундай шахарлар (балки шахар-полислар ёки шахар -давлатлар) эллин маданияти таъсирида булган Шаркда хам кенг таркалган.
Таъкидлаш жоизки, бу худудларда кучли подшо хокимиятига эга (Салавкийлар ёки Юнон-Бактрия каби) катта давлатларда бундай шахарлар хукм суриши учун Юнонистоь ёки- °имдагидан батамом узгача шарт-шароитлар мавжуд эди> Антик давр Урта Осиё шахарларининг ("мустакиллиги тулик булмасдан, уни подшонинг олий хокимияти чеклаб турган. Харкалай, археологик маълумотлар (агар бу мустакиллик хукукини бериш тугридан тугри айтилган битиклар ёки бошка ёзувлар булмаса) шахарлар бундай алохида макомга эга эканлиги хакида далиллар бера олмайди. Бу уринда хитойлик сайёх Цжан Цяннинг Юнон-Бактрия шахарларининг маълум даражада мустакиллиги хакидаги хабарни келтириб утиш максадга мувофикдир. У Дахя-Бактрия хакида шундай маълумот беради: «улар (яъни, Бактрия шахарлари) олий подшо ёки хокимга эга эмас, аммо узларининг девор билан уралган барча шахарлари ва манзилгохларида улар кичик хокимларни тайинлайдилар».
VJ
Антик давр хар кандай Урта Осиё шахарининг бир мухим таркибий кисми-шахар атрофидаги кишлокларнинг мавжудлиги эди. Урта Осиёда шахарларнинг умумий муаммоларига ва шахарларнинг макомига жиддий эътибор берилиши натижасида шахар билан унинг атрофидаги кишлокларнинг узаро муносабатлари масаласи тадкикотчилар эътиборидан бирмунча четда колди. Тадкикотчилар олдида турган шахарлар тарихи билан боглик долзарб масалалардан бири хам айнан шу муаммо хисобланади.
Таянч сузлар
Салавкийлар, Юнон-Бактрия давлати, шахарсозлик, меъморчилик анъаналари, моддий маданият, Маргиёна девори, сатрап, подшо, Антиох, ахамонийлар давлати, олий суд, иш бошкарувчи, подшо девонхонаси, молия бошкарувчиси, соликлар йигимини бошкарувчиси, хат-хужжатлар ишларининг бошкаруви, бош конун бошкаруви, кушинлар бош кумондони, епархлар, гепархлар, стратеглар, полислар, катойкиялар.
Савол ва топширицлар

  1. Антик давр хакида умумий маълумот беринг.

  2. Салавкийларнинг хокимият тепасига келиши тугрисида нима биласиз?

  3. Салавкийларда давлат бошкаруви кандай кечган?

  4. Юнон-Бактрия давлати кандай пайдо булди?

  5. Юнон-Бактриянинг давлат бошкаруви хакида гапириб беринг.

  6. Эллинлашган Шарк” тушунчасига изох беринг.

  7. Македониялик Александр асос солган кайси шахарларни биласиз?

  8. Салавкийлар даври шахарсозлиги тугрисида гапириб беринг.

  9. Юнон-Бактрия шахарлари хакида нима биласиз?

  1. мавзу буйича фойдаланилган адабиётлар.

  1. Бикерман Э. Государство Селевкидов. - М., 1985.

  2. Древнейшие государства Кавказа и Средней Азии / Отв.ред. Г.А.Кошеленко. - М., 1985.

  3. Пичикян И.Р. Культура Бактрии. - М., 1991.

  4. История Древнего Востока / Под. ред. В.И. Кузищина. - М., 1988.

  5. Пугаченкова Г.А., Ртвеладзе Э.В. Северная Бактрия- Тохаристан. Древность и средневековье. - Ташкент: Фан, 1990.

  6. Ртвеладзе Э. Цивилизации, государство, культуры Центральной Азии. - Ташкент, 2005.

  7. История государственности Узбекистана / Ответ.ред. Ртвеладзе Э.В., Алимова Д.А. Т.1. - Ташкент: Узбекистан, 2009.

  8. Ртвеладзе Э.В., Саидов А.Х., Абдуллаев Е.В. Кадимги Узбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва хукук тарихидан лавхалар. -Тошкент: Адолат, 2001.

VJ VJ

  1. Сагдуллаев А., Мавлонов У. Узбекистонда давлат бошкаруви тарихи. - Тошкент: Академия, 2006.

VJ

  1. Самарканд. 2750. - Тошкент: Узбекистон, 2007.

  2. Сулейманов Р.Х. Древний Нахшаб. Проблемы

VJ
цивилизации Узбекистана VII в до н.э. - VII в н.э. - Тошкент, 2000.

  1. Эшов Б.Ж. Урта Осиёнинг кадимги шахарлари тарихи. - Тошкент: Фан ва технология, 2008.

  2. Эшов Б.Ж. Узбекистонда давлат ва махаллий бошкарув тарихи. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2012.

  3. Эшов Б., Одилов А. Узбекистон тарихи. I - жилд. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2014.

^ rrflfelerne^
10-мавзу. Хоразм, ^hf, Даван, Юечжи-Кушон
ва Кушон давлатлари.

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish