Олий укув юртлари тарих факультети талабалари учун дарслик Укув дастурлари, дарсли аларини


Фукаролар маъмуриятининг олий бошлиги



Download 3,05 Mb.
bet45/64
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#147241
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   64
Bog'liq
Китоб тарихий география

Фукаролар маъмуриятининг олий бошлиги







Олий

судья







Иш бошкарувчи







Подшо девонхонаси







Молия бошкарувчиси







Соликлар йигимини бошкарувчилар







Хат-хужжат ишларининг бошкаруви


Салавкийлар давлат бошкаруви

Кушинлар бош кумондони


Бош конун чикарувчи
Подшо атрофидагилар: кариндошлар ва дустлар
Сатраплар, епархлар, гепархлар, стратеглар
Полислар, катойкиялар
Л If . .. ~
Махаллий сиесий уюшмалар: айрим кабилалар, ибодатхона жамоалари, махаллий сулолалар


  1. Юнон-Бактрия давлати

Юнон-Бактрия давлатининг салавкийлардан ажралиб чикиши юнон зодагонларининг кузголони хусусиятига эга булиб, унга Бактрия ахолиси томонидан куллаб-кувватланган Диодот бошчилик килади. Тадкикотчилар Юнон-Бактрия давлати пайдо булган турли саналарни белгилайдилар (мил. авв. 250-248 йй). Бу давлатнинг асоси Бактрия булиб, баъзи хукмдорлар даврида (Евтидем, Деметрий, Евкратид) Х,индистоннинг шимоли-гарбий кисми, Амударё ва Сирдарё уртасидаги катта ерлар кушиб олинади.
Бактриянинг салавкийлар давлатидан ажралиб чикиши хусусида римлик тарихчилар Помпей Трог ва Юстинда узук-юлук маълумотлар сакланган булса-да бу хакда батафсил маълумотлар учрамайди. Шунга карамасдан мавжуд тангашунослик, айрим хужалик хужжатлари, санъат ёдгорликлари, сугориш иншоотлари ва иморатлар колдиклари берган маълумотлар асосида бу

давлатдаги ижтимоий-иктисодий ва маданий хаёт хакида маълум тасаввурларга эга булиш мумкин. Аммо, Юнон-Бактрия давлатининг сиёсий тарихи куп холларда киёсий солиштириш ва тахминларга асосланади.



Юнон-Бактрия подшолиги


Юнон-Бактрияда давлат подшо томонидан бошкарилган булиб, тангашунослик маълумотлари Диодот I,II,III, Евтидем I,II,
224
Деметрий, Гелиокл, Платон каби подшолари хакида хабар беради. Салавкийлар каби Юнон-Бактрия подшолари хам давлатни сатрапликларга булиб идора этганлар.


Диадохлар тангалари



Юнон-Бактрия мулкларининг чегаралар доимий мустахкам булмасдан, харбий-сиёсий ваг иятдан келиб чикиб узгаоиб турган.
v> ш % М '
Мил.авв. III асрнинг охирлари Урта Осиё жанубидаги харбий- сиёсий вазият хакида Полибий маълумотлар беради. Унинг ёзишича, салавкийлар томонидан Бактрада камал килинган Евтидем уларнинг хукмдори Антиох III га «чегарада кучманчи кабилалар турганлиги ва улар чегарадан утадиган булса хар иккала томоннинг хам ахволи огир булиши мумкинлигини» билдиради. Полибий маълумот берган ушбу кучманчилар мил.авв. III асрнинг охирларида Зарафшон дарёсига кадар деярли бутун Сугдни эгаллаган булиб, бу худудлар Юнон-Бактрия давлатининг вактинчалик шимолий чегараси булиб колади. Шунингдек, Хисор тоглари хам шимолий чегаралар булган булиши мумкин.



Антиох тетрадрахмаси


Юнон-Бактрия давлатининг гуллаб яшнаган даври мил.авв. III асрнинг иккинчи ярми ва II асрнинг биринчи ярмига тугри келади. Жанубий худудлардаги бу даврга оид Жондавлаттепа, Ойхоним, Корабогтепа каби ёдгорликлардан хокимлар саройлари, ибодатхоналар, турар-жойлар, мехнат ва жанговар куроллар, турли хунармандчилик буюмлари хамда куплаб танга пулларнинг топилиши бу худудлардаги ижт71моий-и'кгнсо.гий ва маданий хаётдаги ривожланиш жараёнларидан далолат беради.
Юнон-Бактрия марказлашган давлат булиб, хокимиятни подшо бошкарар эди. Давлат бир нечта вилоят (сатрапия) ларга булинган булиб, бу вилоятлар бошкарувчилари ёки хокимлари подшога буйсунар эдилар. Аммо, бу даврда давлатда нечта сатрапиялар булганлиги ва улар кандай номланганлиги маълум эмас. Страбон маълумотларига кура, сатрапияларга ноиб сатрапларни тайинлашда кариндошчилик анъаналарига амал килинган булиши мумкин.
Юнон-Бактрия подшолиги давлат тузилишининг мухим томони - кушин ва уни ташкил этиш эди. Аввало, таъкидлаш лозимки, юнон-бактрия кушинларининг катта кисмини бактрияликлар ва бошка махаллий ахоли ташкил этган. Кушиннинг асосий харакатлантирувчи кучлари отлик-суворийлардан иборат булган. Кушинлар таркибида харбий филлар хам булган.
VJ
Уз вактида В.В.Григорьев Бактриядаги юнон хокимияти ягона монархия томонидан амалга оширилмай давлатлар уюшмаси (иттифоки) томонидан амалга оширилгани, даставвал, нисбатан кучлилар, улар орасидан «бактрияликлар», кейин эса «уларга тобе
булганлар» хакидаги концепцияни илгари сурган эди. Хозирги вактда купчилик тадкикотчилар Юнон-Бактрия подшоларининг
VJ
бошкарган худудлари Шимолий Афгонистон, Жанубий Узбекистон ва Хиндикушдан жанубдаги айрим вилоятлар булганлигини эътироф этадилар. Бу худудлардаги марказлашган давлатда Диодот I, кейин эса Евтидем I (яъни, мил.авв. III асрнинг иккинчи ярми) даврларида кучли подшо хокимияти мавжуд эди. Мил.авв. II асрнинг иккинчи чорагидан бошлаб Юнон-Бактрия подшолигининг инкирозига кадар давлатда мутлак бирлик ва баркарорлик булмаган.





Бактриядаги Хванида ило^аси. Мил.авв.

  1. аср биринчи ярми.

Сунгги йилларда олиб борилган казишмалар натижасида топилган жуда куплаб археологик топилмалар Амударё урта окимининг унг ва чап киргоги ахолисининг мил.авв. III-II асрлардаги узаро алокаларидан дарак берибгина колмай, бу ерларни Юнон-Бактрия давлати таркибига кирганлигидан далолат беради. Мил. авв. 250-140/130 йиллар давомида Юнон-Бактрия давлати мустакил давлат сифатида мавжуд булиб, бу даврда Диодот, Евтидем, Евкратид, Гелиокл каби подшолар хокимиятни бошкарганлар. Мил.авв. II асрнинг иккинчи ярмига келиб кучманчилар зарбалари ва узаро тахт учун курашлар натижасида Юнон-Бактрия давлати инкирозга учради.

  1. Антик давр ша^арсозлик ва меъморчилик

анъаналари.
Якин ва Урта Шаркнинг турли давлатлари, жумладан Урта Осиё худудларида катта хронологик давр юнон-македон сулолалари сиёсий хукмронлиги даври сифатида изохланиб фанда бу давр - эллинизм даври деб аталади. Эллинизм - (Болкон ярим оролидаги Эллада-Юнонистон номи билан боглик) бу аник тарихий мавжудлик булиб, иктисодий хаётда, ижтимоий ва сиёсий тузумда, мафкура ва маданиятда эллин (юнон) хамда Шарк анъаналарининг узаро уйгунлашуви ифодасидир.
Кадимги (антик) даврда эллин дунёси Юнонистондан Хинд дарёси водийсигача булган улкан худудни камраб олган эди. Тадкикотчилар, эллинлашув даражасига караб бу худудни учта минтакага буладилар. 1. Эллада; 2. Кичик Осиё, Сурия ва Миср; 3. Фрот дарёсининг шаркидаги вилоятлар. Бу худудлар тарихий адабиётларда «эллинлашган Шарк» тушунчасида акс этган булиб, унинг таркибига Месопотамия, Эрон, Урта Осиёнинг жанубий вилоятлари, Афгонистон, Покистон ва Хиндистоннинг Александр босиб олган худудлари кирган.
Македониялик Александр юришлари на ижасида кенг микёсда бошланган эллинизм маданиятининг кириб келиши Бактрия, Парфия ва Сугдиёна шахарлари, хунармандчилиги ва бадиий-амалий санъатига катта таъсир курсатди. Ёзма манбалар Александр номи билан боглик учта шахар: Александрия Оксиана (Окс буйидаги Александрия), Александрия Маргиёна (Маргиёна Александрияси), Александрия Эсхата (Чеккадаги Александрия) хакида маълумотлар беради. Улардан ташкари ”катойкиялар” деб номланган юнон харбий истехкомлари манзилгохлари хам мавжуд эди.
Олиб борилган археологик тадкикотлар натижасида Урта Осиёнинг жанубий худудларидан эллинизм маданияти билан боглик булган турар-жойлар, моддий-маънавий маданият буюмлари, танга пулларнинг топилиши бу худудлардаги махаллий маданиятга эллин анъаналари (шахарсозлик, хайкалтарошлик, бадиий-амалий санъат, алифбо ва бошк.) кучли таъсир этганидан далолат беради. Шу билан биргаликда бу топилмалар махаллий маданиятдаги ривожланиш кадимги (антик) давр Шарк ва Гарб маданиятининг узаро уйгунлашуви натижасида узига хос маданият даражасига кутарилишининг хам гувохидир.

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish