Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази



Download 4,71 Mb.
bet8/23
Sana25.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#273543
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
Malaka BMI

Мотив – мутахассиснинг янгиликни яратиш, ўзлаштиришга бўлган эҳтиёж, қизиқишларини ўзида ифода этувчи ундовчи куч, сабаб саналади.
Инновацион фаолиятнинг мақсади кутилган натижага эришишни таъминлайдиган таълим жараёнининг аввалги ва уни ўзгартиришга хизмат қиладиган янги модели ҳолатини ўзида акс эттириши бўлиб, унинг негизида бир қатор вазифалар ҳал қилинади. Яъни:

  1. кутилган натижага эришиш вақтини аниқлаш;

  2. белгиланган муддатда уни қўлга киритиш;

  3. субъектнинг мақсадга йўналганлилиги;

  4. олинган натижани кутилаётган билан таққослаш асосида янгиликнинг инновацияланаётган таълим қисмини ўзгартиришини таъминлаш.

Инновацион фаолиятнинг:

  • шакли: ўқитувчининг мақсадга эришиш учун ташкил этилган фаолиятини ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилган бир неча ҳаракатларнинг ташкилий шакли;

  • методи: ўқитувчининг мақсадга эришиш йўлида ўқитиш тизимни тартибга солиш мақсадида фойдаланилаётган усул ва йўллари;

- натижаси: ўқитишда юз берган аниқ ўзгаришлар ҳисобланади.
Педагогик фаолиятда таълим инновациялари қўлланилади.
3.“Ақлий ҳужум
“Ақлий ҳужум” методининг моҳияти жамоа ҳамкорлиги асосида муаммони ечиш жараёнларини вақт бўйича бир қанча босқичларга (ғояларни генерациялаш, уларни танқидий ва конструктив ҳолатда ишлаб чиқиш) ажратишдан иборат.
Дарс жараёнида ақлий ҳужумдан мақсадли фойдаланиш ижодий, ностандарт тафаккурлашни ривожлантириш гарови ҳисобланади.“Ақлий ҳужум”ни уюштириш бир мунча содда бўлиб, ундан таълим мазмунини ўзгартириш жарайўнида фойдаланиш билан биргаликда ишлаб чиқариш муаммоларининг ечимини топишда ҳам жуда қўл келади. Дастлаб гуруҳ йиғилади ва улар олдига муаммо қўйилади. Бу муаммо ечими тўғрисида барча иштирокчилар ўз фикрларини билдирадилар. Бу босқичда ҳеч кимнинг ўзга киши ғояларига ҳужум” қилиши ёки баҳолашига ҳаққи йўқ. Демак, “ақлий ҳужум” йўли билан қисқа минутларда ўнлаб ғояларни юзага чиқиш имкониятлари мавжуд бўлади. Аслини олганда ғоялар сонини қўлга киритиш асосий мақсад эмас, улар муаммо ечимини оқилона ишлаб чиқиш учунгина асос бўладилар. Бу метод шартларидан бири ҳеч қандай ташқи таъсирсиз қатнашувчиларнинг ҳар бири фаол иштирокчи бўлиши керак. Билдирилган ғояларнинг беш ёки олтитасигина асосий ҳисобланиб муаммо ечимини топишга салоҳиятли имкониятлар яратади.
Шундай қилиб, “ақлий ҳужум” қоидаларини қуйидагича белгилаш мумкин:
–олға сурилган ғоялар баҳоланмайди ва танқид остига олинмайди;
– иш сифатига эмас, сонига қаратилади, ғоялар қанча кўп бўлса шунча яхши
– исталган ғояларни мумкин қадар кенгайтириш ва ривожлантиришга ҳаракат қилинади;
–муаммо ечимидан узоқ ғоялар ҳам қўллаб-қувватланади;
– барча ғоялар ёки уларнинг асосий мағзи (фаразлари) қайд этиш йўли билан ўзиб олинади;
– “ҳужум”ни ўтказиш вақти аниқланади ва унга риоя қилиниши шарт;
– бериладиган саволларга қисқача (асосланмаган) жавоблар бериш кўзда тутилиши керак.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish