Детерминантлик сифати: Берилган бошлангич қийматларда бир қийматли жавоб олиниши;
Оммавийлик сифати: Маълум турдаги масалалар учун турли бошлангич қийматларда ечим олиш мумкин бўлиши;
Дискретлилик сифати: Алгоритмни ЭҲМ (Eлектрон Ҳисоблаш Машиналари) ёки инсон томонидан бажарилиши мумкинлиги шубхасиз бўлган айрим-айрим содда босқичларга бўлиш мумкинлиги.
Натижавийлик сифати: Ҳар қандай бошлангич қийматларда ҳам жавобнинг мавжудлиги, бунда «бу ҳолда ечим йўқ» сингари ахборот ҳам алгоритмнинг ишлаш натижаси деб қабул қилинади;
Менинг фикримча, бугунги кунда биз бу методга асосий этиборимизни қаратмоғимиз керак. Фарзандларимизга ҳар қандай муаммони Ал Хоразмий методи асосида ҳал қилишни ўргатмоғимиз зарур. Чунки бу метод бизнинг миллатимизнинг маънамий мулкидир.
Таълим инновациялари – таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар. Бу турдаги инновациялар “Инновацион таълим” деб номланади. “Инновацион таълим” тушунчаси биринчи бор 1979 йилда Римда қўлланилган.
Таълим инновациялари бир неча турга ажратилади. Улар:
Фаолият йўналишига кўра: педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар.
Киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра: радикал, модификацияланган ҳамда комбинацияланган инновациялар.
Ўзгаришларнинг кўламига кўра: тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари.
Келиб чиқиш манбаига кўра: жамоа томонидан бевосита яратилган ёки ўзлаштирилган инновациялар.
Алгебра ва сонлар назарияси фанини ўқитишда ноанъанавий таълим шакл усулларидан фойдаланиш ижобий натижа беради. У ёки бу усулни танлашда талабаларни ҳар томонлама эркин фикрлашга, ижодий фаол иштирокчига айланишига ҳамда хилма-хил методларни кўзлаган ҳолда масалан, баҳс мунозара дарслар, ижодий изланишга, мустақил ишлашга йўналтирилиши керак. Талабалар қўйилган масалага бир томонлама ёндашмасдан ўз қарашларини, фикрларини эркин баён этиш имкониятига эга бўладилар. Бир хил шаклда ташкил этилган дарслар, бир усулда муаммоларни ҳал этиш талабани зериктиради, натижада талаба пассив эшитувчига айланади ҳамда дарснинг мақсади амалга ошмаслигига олиб келади. Шунинг учун дарсда илғор педогогик технологиялардан уйғунлашган ҳолда фойдаланиб билим бериш муҳим аҳамият касб этади.
Математика дарсларида инновацион технологиялардан фойдаланиш қуйидагиларни мақсадларни кўзда тутади:
-ўқишга бўлган қизиқишни ошириш;
-доимо такрорлаб бориш, билимларни тизимлаштириш;
-ижобий муҳитни шакллантириш;
-ҳар бир талабага индивидуал ёндашиш билан ўқишга нисбатан позитив муносабатни яратиш.
Юқорида келтирилган технлогияларни Алгебра ва сонлар назарияси фаниниг барча бўлимларида, жумладан “Комплекс сонлар ва унинг татбиқлари” мавзусида ҳам қўллашимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |