Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази



Download 4,71 Mb.
bet9/23
Sana25.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#273543
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
Malaka BMI

Вазифаси.“Ақлий ҳужум” қийин вазиятлардан қутулиш чораларини топишга, муаммони кўриш чегарасини кенгайтиришга, фикрлаш бир хиллилигини йўқотишга ва кенг доирада тафаккурлашга имкон беради. Энг асосийси, муаммони ечиш жараёнида курашиш муҳитидан ижодий ҳамкорлик кайфиятига ўтилади ва гуруҳ (синф) янада жипслашади.
Объекти.Қўлланиш мақсадига кўра бу метод универсал ҳисобланиб тадқиқотчиликда (янги муаммони ечишга имкон яратади), ўқитиш жараёнида (ўқув материалларини тезкор ўзлаштиришга қаратилади), ривожлантиришда (ўз-ўзини бир мунча самарали бошқариш асосида фаол фикрлашни шакллантиради) асқотади. Қўлланиш усули.“Ақлий ҳужум” иштирокчилари олдига қўйилган муаммо бўйича ҳар қандай мулоҳаза ва таклифларни билдиришлари мумкин. Айтилган фикрлар ёзиб борилади ва уларнинг муаллифлари ўз фикрларини қайтадан хотирасида тиклаш имкониятига эга бўлади. Метод самараси фикрлар хилма-хиллиги билан тавсифланади ваҳужум давомида улар танқид қилинмайди, қайтадан ифодаланмайди. Ақлий ҳужум тугагач, муҳимлик жиҳатига кўра энг яхши таклифлар генератсияланади ва муаммони ечиш учун зарурлари танланади.

Умуман олганда Америкача “ақлий ҳужум” методи ҳақида қисман маълумот берилди. Бироқ бу метод муаллифлари бизнинг аждодларимиздир. Ҳали Америка кашф этилмаган бир даврда ўз ақл машъаласи билан дунёни ёритган қомусий олимларимизни (Аҳмад ал Фарғоний, Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Беруний ва бошқа) оласизми, йўки етти иқлимни забт этган шоҳу-султонларимизни оласизми, улар ўз муаммоларини ечишда ана шу методдан кенг фойдаланишган. Бобокалонларимиз бу методни бошқача номлашган, яъни: “кенгаш”, “машварат”, “маслаҳат” деб аташган. Мисол учун, Соҳибқирон Амир Темур салтанат олдида турган муаммоларни ечишда машварат чақириб барча сарой аҳлининг, вазиру-уламоларнинг, фарзандларининг фикрларини диққат билан эшитган ва улар асосида ягона ҳукм чиқарган. Бу ҳолатлар кўпроқ ҳарбий юриш олдидан чақирилган машваратларда намаён бўлади. “Агар (ғаним устига) лашкар тортмоқчи бўлсам, уруш-ярашдан ўртага сўз ташлаб, амирларимнинг бу икковидан қай бирига мойиллигини билишга интилардим. Агар ярашдан сўз очсалар, бунинг фойдасини уруш зиёнига солиштириб кўрардим, агар урушга мойил бўлсалар, унинг наф ва фойдасини яраш зиёнига таққослаб кўрардим, қайси бири фойдалироқ бўлса, шуни ихтиёр қилардим”. Бугун ана шулар ҳақида ўйга толиб, “ғарб шарқдан ўрганганлигига юз фоиз ишонч ҳосил қиламиз ва яна бир карра яратганга иймон келтирамиз.


Шу билан бирага яна бир маълумотни келтириб ўтмоқчиман. Яна бир қомусий олимлимизни методлари бутун дунё тан берган. Биз метематикада учрайдиган барча масалаларни шу метод билан натижасини оламиз. Бу метод Ал Хоразмий методи бўлиб у Алгоритмлаш дейилади.
Алгоритм — маълум бир турга оид масалаларни ечишда ишлатиладиган амалларнинг муайян тартибда бажарилиши ҳақидаги аниқ қоида (дастур). Кибернетика ва математиканинг асосий тушунчаларидан бири.
Ҳозирги пайтда алгоритм сифатида бирор масалани ишлаш ёки бирор ишни бажариш учун қилиниши керак бўлган тартибланган чекли сондаги аниқ бир қийматли кўрсатмалар кетма-кетлиги тушинилади. Алгоритм тушунчаси кенг маънода таҳлил қилиш мумкин.
Масалан, бирор манзилдан бошқа манзилга бориш учун шаҳар транспортидан фойдаланиб қандай бориш мумкин, деган саволга биз маълум алгоритм тавсия қилишимиз мумкин. Пазандалик китобида, масалан, паловни пишириш қоидаси келтирилади. Бу ҳам ўзига хос алгоритм ҳисоблашлар ишланадиган масала алгоритмини биз ҳисоблаш алгоритми деймиз.
Математикада биз асосан ҳисоблаш алгоритмлари ҳақида сўз юритамиз. Алгоритмларга хос бўлган белги ва талабларни санаб ўтамиз. Ҳар қандай алгоритм қуйидаги асосий хусусиятларга эга бўлиши керак: 

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish