Комплекс соннинг тригонометрик шакли ва улар устида амаллар. комплекс сонга координаталари бўлган вектор мос келсин. вектор узунлигини , унинг ўқи билан ҳосил қиладиган бурчагини билан белгилаймиз. У ҳолда, чизмадан қуйидаги тенгликлар ўринли бўлади:
, (1)
(1) дан,
У ҳолда, комплекс сонни қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин бўлади:
Чизмадан .
Шунинг учун ихтиёрий комплекс сонни
(2)
кўринишда ифодалаш мумкин. Бунда ва бурчак қўйидаги шартларда топилади:
(2) тенгламадан сони комплекс соннинг модули, бурчак эса комплекс соннинг аргументи деб аталади
Тригонометрик шаклдаги комплекс сонларни кўпайтириш ва бўлиш амаллари қуйидагича амалга оширилади:
бўлсин. У ҳолда
Топшириқ.
1. Қуйидаги икки комплекс сонларни тригонометрик шаклга келтиринг ва улар устида кўпайтириш ва бўлиш амалларини бажаринг: .
2. Тригонометрик кўринишдаги комплекс сонлар устида бажариладиган амалларнинг қўлайлиги ва мураккаблиги ҳақида фикр юритинг.
|
3 - босқич. Гуруҳларга берилган матнни гуруҳ аъзолари якка тартибда алоҳида ўрганишлари, матнни эслаб қолишлари, кейин эса керак бўлса, бошқаларга ёки ўқитувчига гапириб беришлари, иложи борича матнни ўзлаштириб олишлари кераклигини ўқитувчи уқтиради ва тайёргарлик ва топшириқни бажариш учун 15 дақиқа вақт беради. Ўзи эса гуруҳ ва талабаларнинг иш фаолиятини кузатади.
4- босқич. Бир ҳил тартиб рақамидаги матн билан танишган тингловчилар алоҳида кичик гуруҳни ташкил этишлари сўралади. Ҳар бир гуруҳда тарқатма материалдаги матнда берилган ахборот юзасидан фикр алмашиш амалга оширилади. Бунда гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси тарқатма материалда қайд этилган топшириқ жавобини баён этади.
5- босқич. Ўқитувчи талабалардан аввалги гуруҳга қайтишини сўрайди. Ўрганилган матнлар тартиб рақамига риоя қилган ҳолда гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзи бажарган топшириқ ёки маъқул кўрса аввалги гуруҳининг бирор аъзоси томонидан таклиф қилинган ечимлардан фойдаланган ҳолда ўзлаштирган ахбороти билан бошқаларни таништиради, тушунтиради.
6 - босқич. Янги тузилган гуруҳнинг ҳар бир аъзоси энди ўзига 2 та вазифа, яъни ўқитувчи ва ўқувчи вазифасини олади ва қуйидагича фаолият кўрсатади:
1. Ўқитувчи (ўргатувчи) сифатида, ўзи аввал ўрганган материалини гапириб беради, тушунтиради, ўзи ўрганган материалнинг асосий жойларига барчани диққатини жалб қилади, бошқа гуруҳ аъзоларининг тушуниш ва ўзлаштириш қобилятларини текширади.
2. Ўқитувчи сифатида, гуруҳ аъзолари навбатма-навбат сўзлаб, тушунтираётган, гапираётган матнларни эшитади, таҳлил қилади, фикрлайди ва ёдда сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
Ўқитувчи эса уларга ўз матнларини фақат сўзлаб беришлари кераклиги уқтиради ва бунга 20 дақиқа вақт беради. Бу босқичда тренинг бошланишида
тарқатилган барча материал тингловчилар томонидан ўзлаштирилган ҳисобланади.
7 - босқич. Гуруҳдаги талабалар бир-бирларига ўз матнларини гапириб бериб, барчалари ушбу матнларни билиб олишгач, ўқитувчи ўрганилган материал гуруҳ аъзолари томонидан қанчалик ўзлаштириб олинганини текшириб кўриш учун ҳар бир гуруҳ аъзоси бир-бирларига ўз матнларидан келиб чиққан ҳолда саволлар беришлари мумкинлигини тушунтиради. Бу эса гуруҳдаги тингловчиларни бир-бирларига сўзлаб берган материалларини бошқалар томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга, мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |