– Уйга! Уйга дедим-ку? – чираниб қўзғалди Тўлаганов. – Бир иш
эсимга тушиб қолди.
– Бугун мозордан қайтди-ю, шу гап тилидан тушмай қолди:
“Жавоб беринг”.
– Ўша ердаёқ соатига қараган эди... Дарвоқе, қизил камандирга
қизиққани-чи? Унинг хотинки ҳақидаям сўради...
– Ҳа-ҳа, Лола экан.
– Ўзи, ўзи... сизлар агентга ўхшаб қолдиларинг, – деди Ўзоқ
Тўлаганов ва бирдан пастликка эниб кетди.
104
– Ҳеч қаёққа бормайди. Уни биламан, – деди Зокир Ўринов ва
Ултонга боқди: – Сен-чи? Тиркаш жўнайди ҳозир... Ҳов, бошингни
кўтар!
– А? Жўнайман? Рақмат, – деб қўлини кўксига босди Тиркаш. –
Энди ишондим, ўқувчиларга қайишар экансиз, домиллажон.
– Жуда гажак қилиб гапирасан-а?
– Э! Мен бормасам, яъни, сиз жавоб бермасангиз, эртага гўштсиз
қолади-да улар! Серканиям бирон қузғун илиб кетади. Раҳмат.
– Уф-ф. Ултон?
Ултон Баҳорга: “Ўша ёқда ётиб қоламан”, деган эди.
Қаршиликларига ҳам кўнмасдан.
Энди нечун ўйланиб қолди? Тўғри, Баҳор уни бағрига тортаётгани
йўқ, умуман, қишлоққа боргиси келаётир.
Анави Тўлагановми бунга сабаб? Уни “йўл”дан “урмоқчи”ми,
яъни сотқинлик қилишдан?
Йўқ.
Балки Тараканов етказиши мумкин бўлган “зулм”-у, Тўқлибой
Қўчқоровдан олажак “танбеҳ”ига тан бергани учундир?
Шунинг учун бу ерда ётишнинг “маъно”си қолмагандир?
Қолаверса, бу ерда ётди нима-ю, у ёқда ётди – нима? Қайтамга...
473
...Баҳорга айтиб беради-ку бу “нарса”ларни.
Дарвоқе, у туфайли ўша “улуғ”лар билан яқин бўлган эди-ку? Ҳа,
ўша туфайли.
Демак, ундан жўяли бир гап чиқиши мумкин. Тўхта, ахир уям
Do'stlaringiz bilan baham: |