Зокир Ўринов унинг “справка”сини муаллимларга кўрсатиб: “Падарига
лаънат шуни берган дўхтирнинг! Касал эмиш-а!...” деган, хатда қайд
қилинган хасталикнинг номини ҳам биров ўқий олмаган эди.
Ултон ўша “воқеа”ни эслади-ю, юраги шувиллаб кетди: “Уни
410
Баҳор ёзиб берган бўлса-я? – деб ўйлади. – Баҳор...
...Пахта очилиши учун ҳам, япроғи тўкилиши учун ҳам
сепиладиган дориларнинг нечоғлик зарарли эканини биладиган Баҳор,
демак...
бошқаларни аямайди-ю, бунинг отаси – кимсан Бўтабой Сўпи!
Ўгай онаси дугонаси бўлгани учун...
Баҳор уларга қандайдир даражада қарам; манфаатдор...”
Ултон хўмрайиб:
– Йўқ, келиб яхши қипсан, – деди йигитчага. – Тенгдошларинг
меҳнат қилаётганда, четда туриш...
– Мактаб ремонтидаям ишладим, –деди Зиёдулла.
– Ҳа-я! – Ултон ниҳоят жилмайди. – Шундай бўлиш керак.
– Хўп.
– Йўғасам сен менинг анави... меҳнат қуролларимни оборавер. Биз
ҳозир бу ёқдан тушиб борамиз.
Зиёдулла бурила солиб қирга тирмаша кетди.
Шу пайт мошина “бип-бип”лаб пастга эна бошлади. Ва тўхтадим
деганда Ултон бориб, Тиркашнинг ёнига кириб ўтирди.
– Оға дейман, ўтириб қолган мошинани чиқаришниям
ўргатганми? – сўради ҳайдовчи.
Ултон унга тикилди.
– Ким?
– Ўқишда-да.
– Шуям ҳазил бўлди-ю! – Ултон сигарет чиқарди.
– Менгаям.
Ултон битта сигаретни тутатиб унга берди. Кейин чимирилиб,
мошина ўрлаётган қирга қарай бошлади.
– Шопири йўқми бунинг?
– Бўлганда, шу кўйга тушармидим... Кеча бир тўйда кўпроқ отиб
қўйган экан. Илтимос қилди. Майли-да, минг қўйлининг иши бир
411
Do'stlaringiz bilan baham: |