ю...
– Сабр қилинг, оға, – деди Хуррам. – У киши бир ҳафта турдилар, –
давом этди. – Олти йилга кесилган эканлар. Кейин ёза бошлади...
– Нимани?
– Арзномани-да. – Хуррам Зокир Ўриновга кўз қирини ташлаб
қўйди.
– Кимга? – бўғилиб сўради Зокир Ўринов.
– Ҳарҳолда депутатга эмас, – истеҳзоли жилмайди Ултон. –
Тошканту Масковгаям эмас...
– Ўзи, ўшанда соғмиди?
– Соғ бўлгани учун ҳам... буларга ёзмади-да. Фойдаси йўқ эди.
– Нега? – сўради Ултон. – Сиёсий маҳбусмиди?
– Албатта.
– Бўлмаса кимга ёзди? – сўради Зокир Ўринов яна. – Мундай
интрига қилмасдан гапир!
– ООНга, – деди Хуррам безрайиб. – Бирлашган Миллатлар
Ташкилотига!
...Ҳамма бир-бирига қараб қолди: бунақа бўлиши давра аҳлининг
ақлига сиғмас эди.
Ултон кулумсиради.
– Қизиқ. Бирон натижа чиқади, деб ишонармиди ўзи?
– Ўзи... ўзидан кечган эди, Ултонжон. Ёруғ дунёга чиқмаслигини
биларди.
378
– Гуноҳи...
– Менинг билганим шу бўлдики, ўша дарсликка Чўлпону Фитрату
Усмон Носир, ҳатто Беҳбудий деган кишиниям киритган экан. Уларнинг
асарларидан ҳам парчалар илова қилган.
– Хуллас, Советга қарши?
– Шак-шубҳасиз. Бироқ Тарих, Ҳақиқатга мос! Ҳатто, Мунди ака...
– Тушундим-тушундим. Ғалча эмасман... Энди ундай бўлгандан
кейин, – елкасини қисиб, қўлларини ёзди Мунди. – шундай бўлади-да?
– Сиз ҳақсиз, – яна истеҳзоли жилмайди Хуррам. – Хуллас,
Ултонжон, у киши ёзганини кўчага отар эди. Мундай рагаткадан, тошга
ўраб...
– Кейин жинни бўлди?
– Ҳа, бўла ёзди.
– Вой, яна шу гапни қайтаради! Эси борми бунинг? Бари гапи
Do'stlaringiz bilan baham: |