чўзиб. – Чўлпоннинг “Кўнгил” деган шеъриям бор. – Сўнг Баҳорга
майин боқди. – Яхши шеър...
– Айтинг-чи! Биласизми? – деди Дунё. – Шунча мақташади. Биз
билмаймиз...
Ултон томоқ қириб, бошлади:
Кўнгил, сен мунчалар нега
Кишанлар бирла дўстлашдинг?
На фарёдинг, на додинг бор,
313
Нечун сен мунча сустлашдинг?
– Ана холос! – деб юборди Дунё. – Гап бу ёқда денг! Эшитдингми,
ҳой!
– Ўша шоир отилганми? – сўради Баҳор.
– Ҳа.
– Шу-да...
– Зўр экан, – деди Дунё.
– Хулласи калом, мана мундан жиндак-жиндак олиб, вақти
хушлик қилиб ўтиришимиз керак!
– Мен қуяман, – деди Дунё.
– И-е, анавини кўр!
Эгамқулова йигит-қизлар орасида қўлларини сермаб-сермаб
айланар, Одил миршаб уни тутмоқчи бўлар эди. Тирсагидан ушлаб
олди-да, давра адоғига қаратиб тортди.
Опа икки-уч қадам босгач, силтаниб унинг қўлидан чиқди-ю,
маъносиз кўзларини...
...Баҳор билан Ултон томонга тикиб:
– Эҳ, менинг келин-куёвим, – дея довдираб кела бошлади.
Унга эргашган Одил миршаб: “Бундай гаплар бўлади-да!”
дегандай:
– Қалай ўтирибсизлар, меҳмонлар? Камчилик йўқми, мухбир? Ў-ў,
келин-куёвни табриклаймиз! –деб кулди. – Шу ердаям биз постдамиз,
кечирасизлар...
– Опа? – деди Мунди қайрилиб қараб. – Дори еган тараканга ўхшаб
қопсиз-ку, опажон? Ўтиринг бу epra! Дод! “Соғиндим мен, соғиндинг-
му?”
– Малчи! – деб қўл силтади Эгамқулова ва Ултон билан Баҳорнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |