ланғиллаб турган тандирни томоша қилар, хаёлининг қайси бир
жойларида шундай чўғлар-да кўриниш берар ва, наздида, бугун Чўнтоғ
пойида қолиши керакдай эди.
Ниҳоят, отаси берган пулни чиқариб, новвойнинг олдига қўйди.
– Турсунтошга берсангиз. Ўлай агар, мен Баҳорга...
Абдуқаюм гап нимадалигини дарҳол фаҳмлади.
– Хўп бўлади.
– Мен бориб, айтиб юборайми? – сўради Наби. – Амбулаторияга
кетганлари аниқми?
– Э, эрига ёлғон гапирадими? – кулди новвой. – Менимча,
Эгамқуловаям ўша ерда бўлиши керак.
Наби кетгач, Ултон ҳам қўзғолди: қизиқ, унинг уйга боргиси йўқ,
тўй ҳозирлиги кўрилиб бўлгунча, йироқроқ бир жойга бориб туриши
керакдай эди.
У бир-бир босиб, Одил миршаб билан кеча учрашган жойидан
ўтаркан, уни тағин кўрадигандек бир-икки қаради. Кейин дарбадар
ўрисларни эслаб жадаллади. Иморат олдига боргач, унинг бир мунча
пардоз ишлари борлигини хотирлаб ва у ишлар ғоят оғир вазифа каби:
“Эҳ-ҳе-е!” деди.
Кейин эса Баҳорнинг... шу уйда яшаши кераклиги эсига тушиб,
негадир тасаввур этолмади: бу ерда қандай қилиб яшаркан?
Қайси хоналарда?..
Уёқдаги жиҳозларни, демак, қайтариб бериши керак: Бўтабой
Сўпига.
Умуман, Баҳор билан гаплашиб олиши лозим... Дарвоқе, ҳозир
қандай кайфиятда у?
Бирданига ҳамма нарса... Ултоннинг ҳаёт тарзиям ўзгариб
231
кетадиган бўлди-я?
Ишқилиб, эътиқодларига таъсир этмаса...
Ахир, Ултон (ўзига хос табиий) турмуш-оила остонасида турибди!
Остонадан ҳатлагач, ўша оламга киради: у олам ўзига хос қизиқ
ҳамда, Баҳор туфайли жозибали, албатта...
Аммо Ултон бу ҳолниям тасаввур эта олмади: жозибалилик –
Do'stlaringiz bilan baham: |